Аёллар учун Рамазон насиҳатлари (6-10)

Олтинчи насиҳат
Рамазон саховат ва эҳсон ойидир.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларни садақа қилишга чақириб, шундай дедилар: «Эй аёллар! Садақа қилинглар ва кўп истиғфор айтинглар. Жаҳаннам аҳлининг кўпчилиги сизлардан эканини кўрдим»[1].
«Эй аёллар! Тақинчоқларингиздан бўлса ҳам, садақа қилинглар»[2].
Оиша разияллоҳу анҳо онамиз бир куни юз минг садақа қилиб юбордилар. Ўша куни рўзадор эдилар. Хизматчиси: «Инфоқ-эҳсон қилган нарсаларингиздан бир дирҳамига ифторлик қилишингиз учун гўшт сотиб олсангиз бўларди-ку?» деди. Оиша разияллоҳу анҳо айтдилар: «Агар эслатганингда, шундай қилган бўлардим».
Рамазонда қилинган саховат бошқа ойда қилинган эҳсондан афзалдир.

Аёллар учун Рамазон насиҳатлари (1-5)

Тайёрловчи: Дорул-Ватан нашриёти
Таржимон: Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамду санолар ҳамда Пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, аҳли оилаларига ва саҳобаларига салоту саломлар бўлсин.

Биз муборак Рамазон ойининг кириши муносабати билан ушбу қисқа калималарни ва қимматли нидоларни муслима аёлларга бағишлаймиз. Аллоҳ таолодан бу насиҳатларни мўмина опа-сингилларимизга фойдали қилишини ва уларга Аллоҳга итоат қилишларида ҳамда бу улуғ ойда Аллоҳнинг розилиги ва мағфиратига етишишларида ёрдамчи қилишини сўраймиз.

Биринчи насиҳат

Рамазон биз шукр қилишимиз лозим бўлган неъматдир

Муҳтарама опа-сингиллар! Рамазон ойи Аллоҳнинг мўмин бандаларига берган энг улуғ неъматларидан.

Эҳтимол бу сен учун охирги Рамазондир

Шодий Саййид Ахмад
Абу Закарийя ал-Маданий таржимаси

Тез кунларда кириб келадиган Рамазон ойини кутаётган Мусулмон юртларга назар ташлаган одам бизларнинг бугунги кундаги Рамазонни кутиб олишимиз билан Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва асҳобларнинг кутиб олишлари ўртасида катта фарқни кўради.

Қалб бармоқларга афсус-надоматлар билан йўғрилган сўзларни имло қилади, бармоқлар эса уларни кўз ёшлари сиёҳи билан ёзади, қалб бугунги фитналардан эзилиб адо бўлади.

Салаф солиҳлар олти ой “Эй Аллоҳ, бизни Рамазонга етказгин” деб, дуо қилишар, Рамазонга етишсалар ибодатда қаттиқ тиришар, яна олти ой “Эй Аллоҳ, биздан Рамазондаги амалларимизни қабул эт”, деб дуо қилишар эди.

Аммо бизнинг замонамиздаги телеканаллар ва баъзи радиодастурларнинг мутасаддилари

Муборак Рамазонни қучишдан олдин

Мана Ислом Уммати муборак Рамазон ойи келишини интиқлик билан кутмоқда. Сиз ҳам эй ёш-навқирон биродарим мана шу умматдан бирисиз. Рамазон ойининг кириб келиши мени кўп ўйга солди. Ички бир ҳис мени Рамазон билан табриклаш, бу улуғ ой билан муборакбод этишга ундади. Бироқ кўнглимда кўп орзулар кезиб юрарди, шу табрикни кимга, кишилардан қайси тоифага йўлласам экан дердим. Ўйлаб туриб умид ёшларда эканига инондим. Аллоҳ таолодан кейин улар зафарга эришишда ўз умматларига кўмакчидирлар.

Мен ушбу рисоламни ёш дўстларим билан менинг ўртамда садоқат гарови бўлишини умид этиб ёздим.

Рамазонни кутиб олиш учун 10 насиҳат

Оламлар парвардигори Аллоҳга ҳамду санолар, пайғамбар ва елчиларнинг энг шарафлиси саййидимиз Муҳаммадга, унинг оиласи ва ҳамма асҳобларига саловот ва саломлар бўлсин!

Бу рисола Рамазон ойига соғ-саломат етиб келган мусулмон киши Рамазон ойидан Аллоҳга ибодат қилишда унумли фойдаланиши учун йўлланган.

«Рамазон ойини кутиб олиш учун 10 насиҳат» деб номланган рисоламиз мусулмон киши муборак ойда қандай қилиб ибодатни кўпайтириш услублари ва шу борадаги иймоний ишоралар баёнидир. Аллоҳдан тўғри йўлга йўллашини ҳамда бу ишимни Аллоҳнинг улуғ юзи учун бўлишини сўрайман.

Рамазонни қандай кутиб оламиз?

Ҳар нарсанинг мавсуми бўлгани каби ибодатларнинг ҳам мавсумлари бор. Рамазон ибодат мавсумларининг энг каттасидир.

РАМАЗОНГА ОИД МАВЗУЛАР ТЎПЛАМИ

Ҳадислар

Абу Ҳурайра  розияллоҳу анҳу ривоят қилади, расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Агар Шаъбон ойининг ярми бўлса то рамазон келгунига қадар рўза тутманглар» Бошқа бир ривоятда дедилар: «…магарам бирортангизнинг одат килган рўзаси (душанба пайшанба рўзаси каби) га тўғри келса тутсин.»

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо айтадиларки: Мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдим, ул зот бундай дедилар:

و إذا رأيتموه فصوموا، و إذا رأيتموه فأفطروا. فإن غم عليكم فاقدروا له”   رواه البخاري.

Маъноси: “Қачон Рамазон ойини кўрсангиз, шундагина рўза тутишни бошланг. Қачон Шаввол ойини кўрсангиз, ўшанда оғзингизни очинг. (Яъни байрам килинг).