Савоблар ва каффоратларнинг олтмиш эшиги (1)

Абу Муҳаммад Бухорий таржимаси
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Оламлар Рабби Аллоҳга ҳамду санолар, пайғамбарларнинг энг улуғи бўлган зотга салавот ва саломлар бўлсин.
Ушбу рисола Аллоҳ таолога ибодат қиладиган ва унга бирор нарсани шерик қилмайдиган кишиларга аталади. Зеро, ҳар бир мўмин банданинг бу дунёдаги буюк мақсади шу дунёда гуноҳлари кечирилиб, қиёмат кунида жавобгар бўлмаслиги ҳамда унда абадий қоладиган жаннатларга киришидир.
Бандага улкан савоблар олиб келадиган ва гуноҳларга каффорат бўладиган баъзи амаллар бор. Биз уларни ушбу кичик рисолада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларидан иқтибос олган ҳолда баён этамиз.
Шериги бўлмаган якка Аллоҳдан ушбу амалимизни қабул қилишини сўраймиз.

Ҳар кимки вафо қилса, вафо топқусидир!

«Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир»
(Раҳмон сураси, 60-оят)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Аллоҳ таолога беҳад ҳамду санолар, Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммадга ва у зотнинг аҳли байтлари, саҳобалари ҳамда уларга гўзал суратда эргашган зотларга беҳисоб салавоту саломлар бўлсин!
Аллоҳ таоло барча яратган нарсалари ичида Одам алайҳиссалом ва у кишининг зурриётини азизу мукаррам қилди. Улар қиёмат кунигача Аллоҳ таолога ибодат қилиб яшаб туришлари учун уларга ушбу заминни маскан қилиб берди. Уларга шу заминда беҳисоб неъматлар ато этиб, агар таъбир жоиз бўлса, уларни ушбу заминнинг хўжайинлари қилиб тайинлади.

Кўзни ҳаромдан тийиш

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Барча ҳамду санолар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфор айтамиз, Ундан ёрдам ва ҳидоят сўраймиз, нафсимизнинг шумлигидан ва амалларимизнинг ёмонлигидан Унинг Ўзидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир.

Бошига мусибат етган биродаримга

Тайёрловчи: Ибн Хузайма нашриёти
Мутаржим: Абу Муҳаммад Бухорий

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ўзининг севимли ва қимматли одамини йўқотган мусибатли дўстим – Аллоҳ мусибатингиз сабабли сизга савоблар ва бу мусибатланган нарсангиздан кўра яхшироқ бадаллар берсин – олган нарсаси ҳам, берган нарсаси ҳам Аллоҳникидир. Барча нарса Унинг ҳузурида ўлчовлидир.

Жаннатга элтувчи амаллар (2)

Учинчиси: Камбағал – бечорани таомлантиришнинг фазилати.
Аллоҳ таоло айтади:
«Ва таомни суюб-хоҳлаб турсалар-да, (ўзлари емасдан) мискин, етим ва асирларни таомлантирурлар. (Улар айтурлар): ″Биз сизларни Ёлғиз Аллоҳнинг Юзи учун таомлантирурмиз. Сизлардан (бу ишимиз учун) бирон мукофот ва миннатдорчилик истамасмиз – кутмасмиз. Албатта бизлар Раббимиз томонидан бўладиган, (даҳшатли азобдан юзлар) тиришиб, буришиб қолувчи бир Кундан қўрқурмиз″. Бас, Аллоҳ уларни ўша Куннинг ёмонлигидан сақлади ва улар(нинг юзлари)га жилва – нур, (дилларига) сурур бахш этди» (Инсон, 8-11).
Салафи солиҳлар таомлантиришни – хоҳ очни тўйдириш, хоҳ солиҳ биродарни таомлантиришни – бошқа кўп ибодатлардан олдинги ўринга қўйишар эди.

Жаннатга элтувчи амаллар (1)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, У буюк зотнинг Пайғамбари ҳазрати Муҳаммадга ва у кишининг аҳли байтларига, саҳобаларига ҳамда тобеинларига салавоту саломлар бўлсин!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (саҳобаларга савол қилиб): “Бугун қайси бирингиз рўзадор бўлиб тонг оттирди?” — дедилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Мен”, — деди.
— ″Бугун қайси бирингиз жанозага эргашди?” (яъни, жаноза маросимида иштирок этди?) — дедилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: ″Мен″, — деди.
— ″Бугун қайси бирингиз камбағал-бечорани таомлантирди?″ — дедилар.

Дунёвий муомалаларда салафлар билан бизнинг фарқимиз

Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин
Ислом Нури таржимаси

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса уни адаштирувчи йўқ, кимни адаштирса уни ҳидоят қилувчи йўқ. Гувоҳлик бераманки, бир Аллоҳдан ўзга барҳақ илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиздир. Яна гувоҳлик бераманки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам У зотнинг бандаси ва элчисидир.

Аммо баъд…

Эй одамлар, Аллоҳ таолодан тақво қилингиз ва билингки, мол-мулкларингиз ва бола-чақаларингиз сизлар учун фитна-синовдир, буюк ажру-савоблар фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир.

Аллоҳнинг бандалари! Мол-дунёни топиш ҳам синов, сарфлаш ҳам синовдир.

Қадр кечаси

Бисмиллахир Рохманир Рохим

Барча Оламлар Роббиси бўлган Аллох таъолога хамду санолар, пайгамбаримиз, Унинг оиласи ва барча сахобаларига салавoту саломлар бўлсин.

Мухтарам ва азиз диндошлар, куни кеча рамазон киришини завк билан кутиб олгандик. Мана бугун эса унинг кўпи кетиб ози колибди. Хаш-паш дегунча рамазон тугаб хайит хам келиб колади. Хаммангизга маълум рамазон ойи ойларнинг энг улуги бўлганидек, бу ойнинг хам кеча ва кундузларининг фазилатли ва улуглари бор. Улар рамазоннинг охирги ўн кунлиги. Уларнинг фазилати шу кечаларда яширинган «Лайлатул кадр-Кадр кечаси» сабаблидир. Кадр кечасининг кадрини куйида зикр килинадиган оят ва хадисларни тааммул килган киши англаб етади.

Арафа ва ҳайит кунларини қандай ўтказамиз?

Мусулмон биродарим, муслима синглим;

Арафа кунига қандай тайёргарлик кўрдингиз?

Бу кун Аллоҳ таоло Арафот аҳли билан фаришталарга фахрланиб, мақтанадиган кун.

– Бу кун дўзахдан озод қилиш куни.

– Бу кунда Аллоҳнинг бандаларига берган раҳматини кўриб шайтон эзилиб, ҳасрат чекадиган кун.

– Бу кун Раҳмат ва гуноҳлар кечириладиган кун.

– Бу кун тавба, йиғи, Аллоҳга ёлбориб кўз ёш тўкадиган кун.

– Бу кун дуо қилинадиган ва дуо ижобат бўладиган кун.

– Бу кун Аллоҳ таоло динни комил қилган, бу умматга неъматини тўла қилган ва уларга Исломни дин деб рози бўлган кун, Аллоҳ таоло айтади: «Бугун сизларга динингизни комил қилдим

«Ат-Тасҳилуз-зарурий лимасаилил-Қудурий» дан

 Ҳаж китоби

Муаллиф: Муҳаммад Ошиқ Илоҳий

Таржимон: Абу Умар ал-Маданий

1.    Савол: Араб тили ва Ислом шариатида ҳаж деб нимага айтилади?

Жавоб: Араб тилида ҳаж деб, улуғ жойни зиёрат қилишга айтилади. Шариатда эса махсус жойни маълум вақтда махсус амалларни қилиш учун зиёрат қилишга айтилади. Қуйида иншоаллоҳ буларнинг барчасини батафсил билиб оласиз.

2.    С: Исломда ҳаж қилишнинг ҳукми нима?

Ж: Ҳаж ислом арконларидан бири бўлиб, унинг фарзлигини инкор қилган киши кофир бўлади.