«Ҳиснул муслим» шарҳи (13): Зикрнинг фазилати (1)

Зикрнинг фазилати ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони каримда талай оятлар нозил қилган. Жумладан:

“Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман ва Менга шукр қилингиз ва Мени инкор қилмангиз!”[1].

Яъни тоат-ибодат қилиш ила Мени зикр қилинглар (эсланглар), Мен ҳам сизларни мағфиратим ила зикр қиламан (эслайман). Аллоҳни зикр қилган бандани Аллоҳ зикр қилиши У зотнинг ваъдасидир. Ким тоат-ибодат қилиш ила Аллоҳни ёд этса, Аллоҳ ҳам уни яхшилик билан ёд этади.

«Ҳиснул муслим» шарҳи (12): Муаллиф муқаддимаси

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман
Ҳиснул муслим
Муаллиф муқаддимаси
Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир. Унга ҳамдлар айтамиз, Ўзидан ёрдам ва кечирим сўраймиз, нафсларимизнинг ёмонлигидан ва амалларимизнинг касофатидан Аллоҳдан паноҳ беришини тилаймиз. Аллоҳ кимни тўғри йўлга бошласа, уни ҳеч ким адаштира олмас, Аллоҳ кимни адаштириб қўйса, ҳеч ким уни тўғри йўлга бошлай олмас. Шериги бўлмаган, ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

«Ҳиснул муслим» шарҳи (11): зикр ва дуога тааллуқли масалалар (7)

Еттинчиси: дуога тарғиб қилиш
Аллоҳ таоло айтади: “Парвардигорларингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар. Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман», деди. Албатта Менга ибодат қилишдан кибр-ҳаво қилган кимсалар яқинда бўйинларини эгган ҳолларда жаҳаннамга кирурлар”[1].
Бошқа оятда: “Бандаларим сиздан Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуо қилувчиларнинг дуосини ижобат қиламан. Бас, ҳақ йўлга юришлари учун (улар ҳам) Менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар”[2], деган. 
Аъроф сурасида: “Парвардигорингизга тазарру билан ичингизда (махфий) илтижо қилингиз! Зотан, у ҳаддан ошувчи кимсаларни севмас.

«Ҳиснул муслим» шарҳи (10): зикр ва дуога тааллуқли масалалар (4-6)

Тўртинчиси: дуонинг қабул бўлиши
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Қай бир мусулмон Аллоҳдан гуноҳ нарсани ёки қариндош-уруғ билан алоқани узишни сўраб дуо қилмаса, Аллоҳ унга ушбу уч нарсадан бирини беради: ё сўраган нарсасини беради, ё уни охиратга сақлаб қўяди, ё дуоси миқдорича ундан бир ёмонликни аритади”. Саҳобалар: “Унда дуони кўпайтирайлик”, дейишди. У зот: “Аллоҳ(нинг марҳамати) кўпроқ”[1], дедилар.
Бешинчиси: кимнинг дуоси қабул бўлмайди?
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Аллоҳ таоло покдир, фақат пок нарсаларни қабул қилади. Дарҳақиқат, Аллоҳ пайғамбарларга буюрган ишни мўминларга ҳам буюрди.

«Ҳиснул муслим» шарҳи (9): дуо ижобат бўладиган вақтлар ва ҳолатлар (4-9)

4) Фарз намозларидан кейин. Абу Умома разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Саҳобалар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Кўпроқ қандай дуо ижобат бўлади?” деб сўрашди. У зот: “Кечанинг охирги қисмида ва фарз намозлар ортидан қилинган дуо”, деб жавоб бердилар[1].
5) Азон ва иқомат ораси. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Азон ва иқомат ўртасида қилинган дуо қайтарилмайди”[2].
Бошқа ҳадисда: “Икки ўринда дуо қайтарилмайди ёки деярли қайтарилмайди: азон айтилгандан сўнг қилинган дуо…”, деганлар.
6) Душманга йўлиққан пайт.  Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам юқорида келтирган ҳадисимиз давомида бундай деганлар: “Икки ўринда дуо қайтарилмайди ёки деярли қайтарилмайди…

«Ҳиснул муслим» шарҳи (8): дуо ижобат бўладиган вақтлар ва ҳолатлар (1-3)

Учинчиси: дуо ижобат бўладиган вақтлар ва ҳолатлар
1. Туннинг охирги учдан бир қисми. Қуръонда Яъқуб алайҳиссалом фарзандларининг қуйидаги сўзи келтирилган: “Улар дедилар: «Эй ота, (Аллоҳдан) бизларнинг гуноҳларимизни мағфират қилишини сўранг. Албатта, бизлар хато қилувчилардан бўлдик». У айтди: «Албатта, Парвардигоримдан сизларни мағфират қилмоғини сўрайман. Зотан ёлғиз У зотгина мағфират қилувчи, меҳрибондир»”[1].
Айтилишича, Яъқуб алайҳиссалом фарзандларининг гуноҳини кечиришини сўраб, истиғфор айтишни туннинг охирги учинчи қисмига қолдирган экан.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Ҳар кеча туннинг охирги учдан бири қолганда Раббимиз таборака ва таоло дунё осмонига тушиб: “Ким Менга дуо қилади, ижобат қиламан.

«Ҳиснул муслим» шарҳи (7): зикр ва дуога тегишли одоблар (3)

11) Дуода қўлларни кўтариш ва қиблага юзланиш. Абу Мусо Ашъарий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам сув олиб келишларини сўрадилар. Сўнг шу сув билан таҳорат қилдилар. Сўнг икки қўлларини кўтариб дедилар: “Аллоҳим, банданг Убайд Абу Амрни кечир” – у зотнинг қўлтиқлари остидаги оқ жойларини кўрдим – “Аллоҳим, қиёмат куни унинг даражасини кўпчилик одамлардан юқори қилгин”.
Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бадр жанги куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам мушрикларга қарадилар, улар минг киши эди. Саҳобалар эса уч юз ўн тўққиз киши эди.

«Ҳиснул муслим» шарҳи (6): зикр ва дуога тегишли одоблар (2)

7) Дуо ва зикрни махфий тарзда қилиш. Яъни муножот қилаётган Зотдан бошқасига эшиттирмаслик. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло айтади: “Рабларингизга хокисорлик билан ва махфий тарзда дуо қилинглар”[1].
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Мусулмонлар (саҳоба ва тобеинлар) берилиб билан дуо қилишар, аммо уларнинг овозлари эштилмас, чиқса ҳам Рабларига қилаётган дуоларидан шивирлашларигина эштилар эди”.
8) Аллоҳ таолодан бирон нарса сўрасангиз ўзингизни хокисор ва паст тутинг, Аллоҳнинг кўмагисиз ҳеч нарсага кучингиз етмасилигини эътироф қилиб, такаббурликни бир четга суриб қўйинг. Ахир Яъқуб алайҳиссаломнинг қуйидаги сўзини эшитмаганмизсиз: “Ҳукм ёлғиз Аллоҳнинг измидадир. Мен фақат У зотнинг ўзига таваккул қилганман-суянганман.

«Ҳиснул муслим» шарҳи (5): зикр ва дуога тегишли одоблар (1)

Иккинчиси: зикр ва дуога тегишли одоблар
Зикр ва дуо қилишнинг шариатимизда кўрсатилган одоблари, фарз бўлган шартлари бор. Ким шуларга риоя қилса, дуоси ва зикри қабул бўлади. Ким ушбу одобларда айтиладиган шартларга амал қилиб юрса, иншааллоҳ сўраган нарсаси берилади. Ким ушбу одобларда камчиликка йўл қўйса, уч нарсага лойиқ бўлади: Аллоҳнинг ғазабига, Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлишга, маҳрумликка. Булардан Аллоҳ таоло сақласин!
Қуйида зикр ва дуо қилишнинг одоблари ва шартларини айтиб ўтаман:
1) Пайғамбарлар, авлиёлар ва солиҳларнинг ҳаётини ўқиб ўрганиш.

«Ҳиснул муслим» шарҳи (4): Зикр ва дуога тааллуқли масалалар (3)

(Биринчиси: зикрнинг фойдалари. Охири.)
Қирқ биринчиси: зикр Аллоҳ йўлида қилич билан душманни уришга (жанг қилишга, қилич яланғочлашга) тенг бўлиб, (ажр жиҳатидан) Аллоҳ йўлидаги жангга мол-дунё ва от (улов) эҳсон қилишдан кейинги мартабада туради.
Қирқ иккинчиси: зикр шукр қилишнинг асоси саналади. Зеро, Аллоҳ таолони зикр қилмаган одам У зотга шукр қилмаган ҳисобланади.
Қирқ учинчиси: мўминлар орасида Аллоҳ таоло ҳузурида энг катта ҳурматга сазовор инсон тили ҳеч қачон зикрдан бўшамайдиган одамдир. У ҳар бир ишида Аллоҳни зикр қилади ва зикрни ўзининг шиори этиб олади.