0132. Анвои хайр-яхшилик ва умумий одоблардан

(إِذَا كَانَ جُنْحُ اللَّيْلِ – أَوْ أَمْسَيْتُمْ – فَكُفُّوا صِبْيَانَكُمْ، فَإِنَّ الشَّيَاطِيْنَ تَنْتَشِرُ حِيْنَئِذٍ، فَإِذَا ذَهَبَ سَاعَةٌ مِنَ اللَّيْلِ فَخَلُّوهُمْ، وَأَغْلِقُوا الأَبْوَابَ وَاذْكُرُوا اسْمَ اللهِ، فَإِنَّ الشَّيْطَانَ لاَ يَفْتَحُ بَاباً مُغْلَقًا، وَأَوْكُوا قِرَبَكُمْ وَاذْكُرُوا اسْمَ اللهِ، وَخَمِّرُوا آنِيَتَكُم وَاذْكُرُوا اسْمَ اللهِ، وَلَوْ أَنْ تَعْرِضُوا عَلَيْهَا شَيْئاً، وَأَطْفِؤُوا مَصَابِيْحَكُمْ).
Қорунғу тушаётганда – ёки кеч кирганда – ёш болаларингизни (кўчадан) тутиб турингиз. Бу пайтда шайтонлар (жинлар) изғиган бўлади. Қоронғи тушгандан сўнг бироз ўтгач, болаларингизни озод қўйингиз. Аллоҳнинг номини зикр этиб эшикларингизни беркитингиз. Шайтон беркитилган эшикни очмайди. Аллоҳнинг номини зикр этиб мешларингизнинг оғзини боғлангиз.

0130. Тасбеҳ, ҳамд, таҳлил ва такбир айтишнинг фазли

قَالَ : ( مَنْ قَالَ: ( سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ ) فِي يَوْمٍ مِائَةَ مَرَّةٍ حُطَّتْ خَطَايَاهُ وَلَوْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ).
1 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Кимки бир кунда юз маротаба «Субҳаналлоҳ вабиҳамдиҳи (Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир ва Унинг ҳамди билан тасбеҳ айтаман)», деб айтса, хатолари денгиз кўпигичалик бўлса ҳам ўчирилади.

0129. Истиғфор ва тавба

قَالَ رَسُولُ اللهِ : ( وَاللهِ إِنِّي لأَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ فِي الْيَوْمِ أَكْثَرَ مِنْ سَبْعِيْنَ مَرَّةً).
1 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан зиёдроқ истиғфор айтиб, тавба қиламан. (Бухорий ривояти).
وَقَالَ : ( يَا أَيُّهَا النَّاسُ، تُوبُوا إِلَى اللهِ، فَإِنِّي أَتُوبُ فِي الْيَوْمِ إِلَيْهِ مِائَةَ مَرَّةٍ).
2 – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Эй инсонлар! Аллоҳга тавба қилингиз! Албатта, мен бир кунда юз маротаба Унга тавба қиламан.

0103. Сафардаги кишининг тонг отганда ўқийдиган дуоси

سَمِعَ – أَوْ سَمَّعَ – سَامِعٌ بِحَمْدِ اللَّهِ وَحُسْنِ بَلائِهِ عَلَيْنَا، رَبَّنَا صَاحِبْنَا، وَأَفْضِلْ عَلَيْنَا، عَائِذاً بِاللَّهِ مِنَ النَّارِ.
Аллоҳнинг ҳамдини ва Унинг бизга қилган яхшиликларини эшитувчи эшитди. (Яъни, Аллоҳнинг неъматлари ва яхшиликлари учун Унга айтган ҳамдларимизга гувоҳ бўлувчи шоҳид бўлди. Агар эшиттирди дейилса, маъноси: Сўзимизни эшитувчи ўзгаларга ҳам етказди). Парвардигоро! Бизни Ўзинг асра, ҳифзу ҳимоянгга ол ва бизга (мўл-кўл неъматларинг билан) фазлу марҳаматлар қил. Аллоҳдан дўзахдан паноҳ беришини сўраймиз.

0083. Бирон бир мусибат билан балоланган кишини кўрганда айтиладиган дуо

( الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي عَافَانِي مِمَّا ابْتَلاكَ بِهِ، وَفَضَّلَنِي عَلَى كَثِيرٍ مِمَّنْ خَلَقَ تَفْضِيلاً ).
Сени балолаган нарсадан мени саломат қилган ва яратганларининг аксаридан афзал қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.

0119. Арафа куни айтиладиган дуо

خَيْرُ الدُّعَاءِ دُعَاءُ يَوْمِ عَرَفَةَ، وَخَيْرُ مَا قُلْتُ أَنَا وَالنَّبِيُّونَ مِنْ قَبْلِي: ( لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ).
Дуоларнинг энг яхшиси арафа кунидаги дуо. Мен ва мендан олдин ўтган набийлар айтган энг яхши сўз: Аллоҳдан ўзга (барҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага қодир.

0085. Мажлиснинг каффорати

( سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ، وبِحَمْدِكَ، أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ، أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوْبُ إِلَيْكَ).
Парвардигоро! Сен барча айбу нуқсондан покдирсан. Сенинг ҳамдинг билан тасбеҳлар айтаман. Гувоҳлик бераманки, Сендан ўзга ҳеч бир (барҳақ) маъбуд йўқ. Сендан истиғфор сўрайман ва Сенга тавбалар қиламан. (Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Ибн Можа ривояти).

Оиша онамиз айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир мажлисга ўтирсалар, Қуръон тиловат қилсалар ёки намоз ўқисалар, албатта, мана шу калималар билан якунлар эдилар».

0084. Мажлисда нима дейилади?

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ : كَانَ يُعَدُّ لِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم فِي الْمَجْلِسِ الْوَاحِدِ مِائَةُ مَرَّةٍ مِنْ قَبْلِ أَنْ يَقُومَ: (رَبِّ اغْفِرْ لِي، وَتُبْ عَلَيَّ، إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الْغَفُورُ).
Ибни Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир мажлисда қўзғалмасларидан олдин юз маротаба «Парвардигоро, мени мағфират қил, тавбаларимни қабул эт. Албатта, Сен тавбаларни қабул этувчи ва мағфиратли Зотдирсан», дейишлари саналар эди.

0088. Дажжолдан сақланадиган дуо

( مَنْ حَفِظَ عَشْرَ آياَتٍ مِنْ أَوَّلِ سُورَةِ الْكَهْفِ عُصِمَ مِنَ الدَّجَّالِ ) .
1 – «Каҳф» сурасининг аввалги ўн оятини ёд олган киши Дажжолдан (унинг фитнасидан) ҳимояланган бўлади. (Яна бир ривоятда: «Каҳф» сурасининг охиридан дейилган). (Муслим ривояти).
وَالاِسْتِعَاذَةُ بِاللهِ مِنْ فِتْنَتِهِ عَقِبَ التَّشَهُّدِ الأَخِيْرِ مِنْ كُلِّ صَلاَةٍ .
2 – Ҳар намозда салавот (Аллоҳумма борик ала Муҳаммад…)дан сўнг Аллоҳ таолодан Дажжол фитнасидан паноҳ беришини сўраш билан ҳам унинг фитнасидан ҳимояланилади.