Ислом Нури

Салаф олимларининг Хорут ва Морут хакидаги хадислар олдида тутган мавкеълари кандай?

Савол:

Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатух. Тафсир китобларида Хорут ва Морут тўгрисида жуда кўп хадислар келган. Бу хадисларнинг баъзиларини исноди ёмон эмас. Лекин фаришталар маъсум бандаларку! Умуман салаф олимларининг бу хадислар олдида тутган мавкеълари кандай? Жазакумуллоху хойрон.

Жавоб:

Бу ривоятларнинг барчаси исроилийётлардан бўлиб, ёлгон ва тўкимадир. Уларнинг баъзисини сахих деган Хоким жарх ва таъдилда мутасохиллардан хисобланади. Хорут ва Морут хакикатда фаришта бўлганлар, Аллох уларни инсонларга сехр илмидан баъзи бобларни ўргатишлари ва бу илм билан инсонлар сехр билан нубувват ўртасидаги фаркни билишлари учун ерга туширган. Чунки, яхудлар Сулаймон алайхиссаломни сехргар деб даъво килганлар. Уларнинг сехрни таълим беришлари имтихон учун бўлган шунинг учун хам улар таълим беришдан аввал сехрнинг куфрлиги ва унинг ёмон окибатларидан огохлантирганлар. Сўнгра каттик туриб олган кишиларга таълим берганлар.

Тафсирлардаги бу каби исроилийётлар ва тўкима хадисларни билиш учун Мухаммад ибн Мухаммад Абу Шехбанинг الإسرائيليات والموضوعات في كتب التفسير номли китоби яхши кўлланмадир.