Ислом Нури

Фирка бўлиш жоизми?

Савол:

Фирка бўлиш жоизми?

Жавоб:

Одамларнинг хакикий холиклари ва илохлари Оллох, динлари ислом, китоблари Куръон Карим, пайгамбарлари Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам ва киблалари Каъбатуллохдир. Бундан маълум бўлмокдаки, ислом динининг асоси бирдамликдир. Бирдамлик асосларини эса инсон фикрлари билан куриш жахолатнинг айри бир кўринишидир. Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам киёмат кунига кадар хакикат узра коладиган бир гурухнинг исмини «голиб бўлувчи тоифа» ва «нажот топадиган фирка» деб номладилар. Бирок саволда баён килинган «фирка» дан максад таркоклик экани аник кўриниб турибди. Динда бир гурух бор. У хам бўлса «Ахлуссунна вал жамоа» (ахли суннат вал жамоат)дир. Бу гурухдан бошка барча тоифалар кисман хакикатга асослансаларда, бирок, маъно ва мохият нуктаи назаридан ўз ичларида «ахлуссунна вал жамоа» га ёт бўлган фикр ва максадларни илгари сурадилар. Биз ўзимизнинг ушби сахифамизда ёритиб боришга харакат килган максадларимизни ифодалаб берувчи бир катор маколаларни сиз мухтарам ўкувчи биродарларимизга хавола килдик.

Ислом дини гурухбозликка каршидир ва унинг барча кўринишларини таг-томири билан йўкотиб ташлаш учун тавсиялар берган.