Бизга боғланинг
0017. Рукуъда айтиладиган дуо
( سُبْحَانَ رَبِّيَ الْعَظِيمِ ) ثَلاَثَ مَرَّاتٍ.
1 – «Улуғ Роббимни поклайман!» Уч маротаба айтилади. (Абу Довуд, Насоий, Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти).
(سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ رَبَّنَا وَبِحَمْدِكَ، اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي).
2 – Эй Аллоҳ! Сен (барча айбу нуқсондан) покдирсан. Эй Парвардигоримиз! Сенинг ҳамдинг билан тасбеҳ айтдим. Эй Аллоҳ! Мени мағфират эт. (Бухорий ва Муслим ривояти).
(سُبُّوحٌ قُدُّوسٌ رَبُّ المَلائِكَةِ وَالرُّوحِ).
3 – (Аллоҳ ҳар қандай ёмонлик, айбу нуқсондан) Пок ва муқаддас зотдир. Малоикалар ҳамда Руҳ – Жаброилнинг Парвардигоридир. (Муслим ва Абу Довуд ривояти).
(اللَّهُمَّ لَكَ رَكَعْتُ، وَبِكَ آمَنْتُ، وَلَكَ أَسْلَمْتُ، خَشَعَ لَكَ سَمْعِي، وَبَصَرِي، وَمُخِّي، وَعَظْمِي، وَعَصَبِي، وَمَا اسْتَقَلَّ بِهِ قَدَمِي).
4 – Эй Аллоҳ! Сенга рукуъ қилдим ва Сенга иймон келтирдим, бўйсундим. Сенга қулоғим, кўзим, миям, суягим, пайим ва қадамим кўтариб турган нарсаларим бўйсунди. ( Муслим ривояти).
(سُبْحَانَ ذِي الْجَبَرُوتِ، وَالْمَلَكُوتِ، وَالكِبْرِيَاءِ، وَالْعَظَمَةِ).
5 – Куч-қудрат, салтанат, киборлик ва улуғлик соҳиби (барча айбу нуқсондан) покдир! (Абу Довуд, Насоий ва Аҳмад ривояти).