Бизга боғланинг
0028. Уҳлаш олдидан айтиладиган зикрлар
يَجْمَعُ كَفَّيْهِ ثُمَّ يَنْفُثُ فِيْهِمَا فَيَقْرَاُ فِيْهِمَا :
(قُلْ هُوَ اللهُ أَحَدٌ)
. و (قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ الْفَلَقِ)
و(قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ.)
1 – Кафтларини жуфтлаб, уларга дам-нафас уради ва уларга «Ихлос», «Фалақ» ҳамда «Ан-нос» сураларини ўқийди (маънолари юқорида ўтди).
( ثُمَّ يَمْسَحُ بِهِمَا مَا اسْتَطَاعَ مِنْ جَسَدِهِ، يَبْدَأُ بِهِمَا عَلَى رَأْسِهِ وَوَجْهِهِ وَمَا أَقْبَلَ مِنْ جَسَدِهِ ) يَفْعَلُ ذَلِكَ ثَلاَثَ مَرَّاتٍ .
2 – Сўнгра кафтларини имкон етган қадар баданига суртиб чиқади. Боши, юзи ва олд томонидан бошлайди. (Уч марта такрорлайди). (Бухорий ва Муслим ривояти).
3 – «Оятал курсий» (Бақара: 255-оят)ни ўқийди. (Таржимаси юқорида ўтди)
Тўшагига кирганида шу оятни ўқиган кишига Аллоҳ томонидан бир қўриқловчи бўлади ва тонггача унга шайтон яқин йўлай олмайди. (Бухорий ривояти).
}ءَامَنَ الرَّسُولُ بِمَا أُنْزِلَ إِلَيْهِ مِنْ رَبِّهِ وَ الْمُؤْمِنُونَ كُلٌّ آمَنَ بِاللهِ وَمَلآئِكتِهِ وكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ لاَ نُفَرِّقُ بَيْنَ أَحَدٍ مِّن رُّسُلِهِ وَقَالُوا سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا غُفْرَانَكَ رَبَّنَا وَإِلَيْكَ الْمَصِيرُ * لاَ يُكَلِّفُ اللهُ نَفْساً إِلاَّ وُسْعَهَا لَهَا مَا كَسَبَتْ وَعَلَيْهَا مَا اكْتَسَبَتْ رَبَّنَا لاَ تُؤَاخِذْنَا إِن نَّسِيْنَا أَوْ أَخْطَأْنَا رَبَّنَا وَلاَ تَحْمِلْ عَلَيْنَا إِصْراً كَمَا حَمَلْتَهُ عَلَى الَّذِيْنَ مِنْ قَبْلِنَا رَبَّنَا وَلاَ تُحَمِّلْنَا مَا لاَ طَاقَةَ لَنَا بِهِ وَاعْفُ عَنَّا وَاغْفِرْ لَنَا وَارْحَمْنَآ أَنْتَ مَوْلاَنَا فَانْصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِيْنَ{.
4 – Пайғамбар ўзига Парвардигоридан нозил қилинган нарсага иймон келтирди ва мўъминлар (ҳам иймон келтирдилар). Аллоҳга, фаришталарига, китобларига ва Пайғамбарларига иймон келтирган ҳар бир киши (айтди): «Унинг Пайғамбарларидан бирон кишини ажратиб қўймаймиз». Ва «Эшитдик ва итоат этдик. Парвардигоро, гуноҳларимизни мағфират қилишингни сўраймиз. Ва фақат Ўзингга қайтажакмиз», – дедилар. Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди. (Ҳар кимнинг) қилган (яхши) амали ўзи учундир ва (ёмон) амали ҳам ўзининг бўйнигадир. Парвардигоро, агар унутган ёки хато қилган бўлсак, бизни азобингга гирифтор айлама! Парвардигоро, бизларнинг зиммамизга биздан илгари ўтганларнинг бўйинларига қўйган юкингни юклама! Парвардигоро, бизларга тоқатимиз етмайдиган нарсани юклама! Бизларни афв эт, (гуноҳларимизни) мағфират қил, (ҳолимизга) раҳм айла! Ўзинг ҳожамизсан! Бас, бу кофир қавм устига Ўзинг бизни ғолиб қил! (Бақара: 285, 286-оятлар).
Юқоридаги икки оятни ким кечаси ўқиса, унга шу иккиси кифоя қилади. (Бухорий ва Муслим ривояти).
(بِاسْمِكَ رَبِّي وَضَعْتُ جَنْبِي، وَبِكَ أَرْفَعُهُ، فَإِنْ أَمْسَكْتَ نَفْسِي فَارْحَمْهَا، وَإِنْ أَرْسَلْتَهَا فَاحْفَظْهَا بِمَا تَحْفَظُ بِهِ عِبَادَكَ الصَّالِحِينَ ) .
5 – Парвардигоро! Сенинг номинг билан ётдим ва шу билан тураман. Агар менинг жонимни оладиган бўлсанг, унга раҳм эт. Агар яшатадиган бўлсанг, уни солиҳ бандаларингни сақлаган нарса билан ҳифзу ҳимоя эт.
Агар бирорталарингиз жойидан туриб, сўнг қайтиб келса, кийимини этаги билан уни уч бор силтасин-супурсин ва Аллоҳ номини тилга олсин. Чунки у ўрнида нима қолганлигини билмайди. Сўнг (юқоридаги дуони) айтсин:…).
( اللَّهُمَّ إِنَّكَ خَلَقْتَ نَفْسِي وَأَنْتَ تَوَفَّاهَا، لَكَ مَمَاتُهَا وَمَحْيَاهَا، إِنْ أَحْيَيْتَهَا فَاحْفَظْهَا، وَإِنْ أَمَتَّهَا فَاغْفِرْ لَهَا، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْعَافِيَةَ ) .
6 – Эй Аллоҳ! Албатта, Сен нафсимни – мени яратдинг ва Сен уни вафот топдирувчидирсан. Нафсимнинг ўлими ҳам, ҳаётлиги ҳам Сенгадир. Агар унга ҳаёт берадиган бўлсанг, уни ҳифзу ҳимоя эт. Агар унга ўлим берадиган бўлсанг, мағфират қил. Эй Аллоҳ! Мен Сендан офият (соғлик, яхшилик) тилайман! (Муслим ва Аҳмад ривояти).
( اللَّهُمَّ قِنِي عَذَابَكَ، يَوْمَ تَبْعَثُ عِبَادَكَ) (ثَلاَثَ مَرَّاتٍ).
7 – Эй Аллоҳ! Бандаларингни қайта тирилтирадиган кунингда мени азобингдан сақла! (Уч марта айтади).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ётмоқчи бўлганларида ўнг кўлларини яноқлари тагига қўяр ва (юқоридаги дуони) айтар эдилар). (Абу Довуд ва Термизий ривояти).
( بِاسْمِكَ اللَّهُمَّ أَمُوتُ وَأَحْيَا ) .
8 – Эй Аллоҳ! Сенинг исминг билан ўлиб, Сенинг исминг билан яшайман (тирик бўламан). (Бухорий ва Муслим ривояти).
( سُبْحَانَ اللَّهِ – ثَلاَثاً وَثَلاَثِيْنَ – وَالْحَمْدُ لِلَّهِ – ثَلاَثاً وَثَلاَثِيْنَ – وَاللهُ أَكْبَرُ – أَرْبَعاً وَثَلاَثِيْنَ ).
9 – Субҳаналлоҳ – Аллоҳ (барча айбу нуқсондан) покдир. (33 марта айтади). Алҳамду лиллаҳ – Аллоҳга ҳамд бўлсин. (33 марта айтади). Аллоҳу акбар – Аллоҳ буюкроқдир. (34 марта айтади).
Жойига ётганда шу дуони ўқиган кишига бир ходим (га эга бўлиш) дан ҳам яхшироқ бўлади. (Бухорий ва Муслим ривояти).
( اللَّهُمَّ رَبَّ السَّمَوَاتِ السَّبْعِ، وَرَبَّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ، رَبَّنَا وَرَبَّ كُلِّ شَيْءٍ، فَالِقَ الْحَبِّ وَالنَّوَى وَمُنْزِلَ التَّوْرَاةِ وَالإِنْجِيلِ وَالْفُرْقَانِ، أَعُوْذُ بِكَ مِنْ شَرِّ كُلِّ شَيْءٍ أَنْتَ آخِذٌ بِنَاصِيَتِهِ، اللَّهُمَّ أَنْتَ الأَوَّلُ فَلَيْسَ قَبْلَكَ شَيْءٌ، وَأَنْتَ الآخِرُ فَلَيْسَ بَعْدَكَ شَيْءٌ، وَأَنْتَ الظَّاهِرُ فَلَيْسَ فَوْقَكَ شَيْءٌ، وَأَنْتَ الْبَاطِنُ فَلَيْسَ دُونَكَ شَيْءٌ، اِقْضِ عَنَّا الدَّيْنَ وَأَغْنِنَا مِنَ الْفَقْرِ ).
10 – Етти осмон Парвардигори, улуғ арш Рабби, бизнинг ҳамда барча нарсанинг Парвардигори, уруғу данакни ёрувчи-ундирувчи, Таврот, Инжил ҳамда Фурқон (Қуръон)ни нозил этувчи эй Аллоҳ! Сен пешонасидан тутган (яъни, Сенинг салтанатинг остидаги) нарсанинг ёмонлигидан паноҳ беришингни сўрайман. Эй Аллоҳ! Сен Аввалдирсан ва Сендан олдин ҳеч нарса йўқ! Сен Охирдирсан! Сендан сўнг ҳам ҳеч нарса йўқ. Сен Зоҳирдирсан! Сенинг тепангда ҳеч нарса йўқ! Сен Ботиндирсан! (яқиндирсан) Сендан яқинда ҳам ҳеч нарса йўқ! Бизнинг устимиздан қарзни ўта ва бизни фақирликдан бой этгил. (Муслим ривояти).
( الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَطْعَمَنَا وَسَقَانَا، وَكَفَانَا، وَآوَانَا، فَكَمْ مِمَّنْ لاَ كَافِيَ لَهُ وَلاَ مُؤْوِيَ ).
11 – Бизни едирган, ичирган, кифоя этган (қараган, ҳимоялаган) ва бошпана берган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Кифоя этувчиси, бошпана берувчиси бўлмаган қанча киши бор. (Муслим ривояти).
اللَّهُمَّ عَالِمَ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ فَاطِرَ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ رَبَّ كُلِّ شَيْءٍ وَمَلِيكَهُ، أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَعُوْذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي وَمِنْ شَرِّ الشَّيْطَانِ وَشِرْكِهِ، وَأَنْ أَقْتَرِفَ عَلَى نَفْسِي سُوءاً أَوْ أَجُرَّهُ إِلَى مُسْلِمٍ.
12 – Ғайбу ошкорни билувчи, осмонлару ернинг яратувчиси, бутун мавжудотнинг Парвардигори ва Эгадори бўлган эй Аллоҳ! Гувоҳлик бераманки, Сендан ўзга ҳеч қандай (барҳақ) илоҳ йўқ! Нафсимнинг ёмонлигидан, шайтоннинг ёмонлигидан ва унинг ширк (келтиришга чақириб қиладиган васвасаси)дан, ўзимга ёки ўзга муслимга ёмонлик етказишдан паноҳ беришингни сўрайман. (Абу Довуд ва Термизий ривояти).
يَقْرَأُ } الم { تَنْزِيْلَ السَّجْدَةِ، وَ } تَبَارَكَ الَّذِي بِيَدِهِ الْمُلْكُ { .
13 – «Сажда» ва «Таборак (Мулк)» сураларини ўқийди. (Абу Довуд ва Термизий ривояти).
( اللَّهُمَّ أَسْلَمْتُ نَفْسِي إِلَيْكَ، وَفَوَّضْتُ أَمِرِي إِلَيْكَ، وَوَجَّهْتُ وَجْهِيَ إِلَيْكَ، وَأَلْجَأْتُ ظَهْرِي إِلَيْكَ، رَغْبَةً وَرَهْبَةً إِلَيْكَ، لاَ مَلْجَأَ وَلاَ مَنْجَا مِنْكَ إِلاَّ إِلَيْكَ، آمَنْتُ بِكِتَابِكَ الَّذِي أَنْزَلْتَ، وَبنَبِيِّكَ الَّذِي أَرْسَلْتَ ) .
14 – Эй Аллоҳ! Ўзимни Сенга таслим этдим. Сенинг савобингни умид этиб, азобингдан қўрқиб ишимни Сенга топширдим-таваккал этдим. Сенга юзландим ва Сенга суяндим. Сенинг уқубатингдан сендан бошқа ҳимоялайдиган йўқ, паноҳгоҳ ҳам фақат Ўзингдир. Нозил этган китобингга, юборган набиййингга иймон келтирдим. (Жойингни солгач, намозга олгандек таҳорат ол, сўнгра ўнг томонинг билан ётгинда ушбу дуони ўқи.) Шу дуони ўқиган кишига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Агар ўлсанг фитрат (Ислом)да ўлган бўласан». (Бухорий ва Муслим ривояти).