0036. Душманга ва салтанат эгасига рўбарў келинганда айтиладиган дуолар

    Тингланг(اللهُمَّ إِنَّا نَجْعَلُكَ فِي نُحُورِهِمْ، وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شُرُورِهِمْ ) .

    1 – Эй Аллоҳим! Уларнинг қаршисига биз Сени қўйгаймиз ва Сендан уларнинг ёмонлигидан паноҳ беришингни сўраймиз. (Абу Довуд ривояти. Ҳоким саҳиҳ деган).

    Тингланг(اللهُمَّ أَنْتَ عَضُدِي، وَأَنْتَ نَصِيرِي، بِكَ أَجُولُ، وَبِكَ أَصُولُ، وَبِكَ أُقَاتِلُ ) .

    2 – Эй Аллоҳим! Ўзинг менга ёрдам берувчисан, Ўзинг менга нусрат берувчисан. Сенинг мададинг билан жавлон ураман, (душманимга) ташланаман. Сенинг мададинг билан жангга кираман! (Абу Довуд ва Термизий ривояти).

    Тингланг( حَسْبُنا اللَّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ ) .

    3 – Аллоҳ бизга кифоядир! У нақадар яхши кифоя этувчи – сақловчи Зот! (Бухорий ривояти).

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1963