Бизга боғланинг
0050. Касал ётган кишини бориб кўришнинг фазли
قَالَ صلى الله عليه وسلم : ( إِذَا عَادَ الرَّجُلُ أَخَاهُ الْمُسْلِمَ مَشَى فِي خِرَافَةِ الْجَنَّةِ حَتَّى يَجْلِسَ، فَإِذَا جَلَسَ غَمَرَتْهُ الرَّحْمَةُ، فَإِنْ كَانَ غُدْوَةً صَلَّى عَلَيْهِ سَبْعُونَ أَلْفَ مَلَكٍ حَتَّى يُمْسِيَ، وَإِنْ كَانَ مَسَاءًا صَلَّى عَلَيْهِ سَبْعُونَ أَلْفَ مَلَكٍ حَتَّى يُصْبِحَ ) .
1 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Агар киши (касал ётган) мусулмон биродарини кўргани борса, то (етиб бориб) ўтиргунича жаннат мевалари (боғи)да юради. Ўтирган чоғида уни раҳмат қамрайди. Агар эрталаб борган бўлса, то кеч киргунга қадар етмиш минг фаришта унга салот-истиғфор айтади. Агар кечда борган бўлса, тонггача етмиш минг малак унга салот-истиғфор айтади. (Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти).