Бизга боғланинг
0070. Таомдан сўнг айтиладиган дуо
( الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَطْعَمَنِي هَذَا، وَرَزَقَنِيهِ، مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي، وَلاَ قُوَّةٍ ) .
1 – Мен томондан ҳеч қандай ҳаракат ва қувватсиз менга бу таомни едирган ва шу билан ризқлантирган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. (Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривоятлари).
( الْحَمْدُ لِلَّهِ حَمْداً كَثِيراً طَيِّباً مُبَارَكاً فِيهِ، غَيْرَ [مَكْفِيٍّ وَلاَ] مُوَدَّعٍ، وَلاَ مُسْتَغْنىً عَنْهُ رَبُّنَا ) .
2 – Аллоҳга риёсиз-ҳақиқий, муборак, кўпдан кўп ҳамдлар бўлсин. Парвардигоримиз ҳеч кимга муҳтож эмас. (Балки Унинг ўзи барча бандаларини таомлантиради ва кифоя этади). У тарк қилинмас ва Ундан беҳожат бўлинмас. (Бухорий ва Термизий ривояти).