008. Тилни сақлаш

    Аллоҳ таоло Исро сурасининг 36- оятида шундай дейди: «(Эй инсон), ўзинг аниқ билмаган нарсани гапирма, чунки қулоқ, кўз, қалб – буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (яъни, эшитган, кўрган ва ишонган ҳар бир нарсаси учун киши қиёматда жавоб берур)»

    Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Абу Муса ал-Ашъарий розияллоҳу анҳу айтадилар мен:

    – Ё Расулуллоҳ, мусулмонлар ичида энг афзали ким? дедим.

    – «Ким мусулмонларга тили ва қўли билан озор бермаса ўша киши афзалидир» деб жавоб бердилар.

    Муттафақун алайҳ бўлган бошқа ҳадисда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Банда (ўйланмасдан) бир калима гапириб юборади натижада – шу калима сабабли – жаҳаннамга машриқ билан мағриб орасидан ҳам узоқроқ масофага тойиб тушади», деганларини эшитдим дейди.

    Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Суфён ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу:

    – Ё Расулуллоҳ, мен уни махкам тутишим керак бўлган бир ишни айтинг дедим.

    – Аллоҳга иймон келтирдим денг, сўнгра тўғри бўлинг» (яъни, Аллоҳ буюрган ва қайтарган амалларни божаришда ажалингиз келгунча мустаҳкам туринг), дедилар. Мен яна:

    – Ё Расулуллоҳ менинг ҳақимда энг қўрқадиган нарсангиз нима? дедим. Ўз тилларини ушладилар, кейин:

    – «Мана шу», дедилар.

    Имом Термизий ривоят қилган яна бир ҳадисда Уқба ибн Амир розияллоҳу анҳу Ё Расулуллоҳ «Нажотга қандай эришилади?» деб сўрадим, дейди.

    «Тилингизни тийинг, уйингизга сиғинг ва гуноҳингизга йиғланг», дедилар.

    Шарҳ:

    Тилни беҳуда ва шариат ҳаром қилган ёлғон сўзлаш, ғийбат, чақимчилик ва бўҳтон қилиш каби амаллардан сақлаш дунё саодати ва охират нажотига сабаб бўлади. Салафлардан бири шундай деган экан: Мўмин киши кам гапириб, кўп амал қилади. Кофир эса кўп гапириб, кам амал қилади.

    Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
    1. Мусулмонни дини тилини мусулмонлардан тийиш билан комил бўлади.
    2. Тилни тийишнинг оқибати нажот.
    3. Эътиборсизлик билан айтилган бир калима жаҳаннамга киришга сабаб бўлиши мумкин.
    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962