Xурматли ота-оналарга мана шу 1-дарсни бир xафта асносида фарзандларнинг
тетик бўлиб турган вактини билиб, xамда ўзлари xам эринмасдан турли ширин йўллар
ва чиройли услублар билан ургатишлари тавсия килинади.

1. Савол: Болажоним, сени ким яратган?

Жавоб: Аллоx яратган.

2. Савол: Еру-осмонларни ким яратган?

Жавоб: Аллоx яратган.

3. Савол: Ёмгирни осмондан ким ёгдиради?

Жавоб: Аллоx ёгдиради.

4. Савол: Сенга ким ризк беради (мана шу ўринда ризкнинг нималигини савол
билан бирга тушунтириб ўтинг)?

Жавоб: Аллоx ризк беради.

5. Савол: Аллоx сени кўриб, гапларингни эшитиб турибдими?

Жавоб: Аллоx мени xам, бошка барча-барча нарсаларни хам кўриб, эшитиб
туради.

6. Савол: Огриб касал бўлиб колганингда ким сени тузатади?

Жавоб: Мени яратган Роббим мени тузатади.

7. Савол: Куёшни ким яратган?

Жавоб: Куёшни Аллоx яратган.

8. Савол: Куёшни ким чикариб, ким уни боттиради?

Жавоб: Аллоx уни чикариб, Аллоx уни боттиради.

9. Савол: Ким кундузини коронги килиб, ким коронгини ёритади?

Жавоб: Кундузни коронги килиб, коронгини ёритувчи Аллоxдир.

10. Савол: Болажоним, мен xам, онанг xам мусулмонмиз. Сени xам
мусулмонлигингни кандай биламиз?

Жавоб: Ла илаxа иллаллоx, Муxаммадур росулуллоx деган гапимдан.

11. Савол: Бунинг маъноси нима?

Жавоб: Аллоxдан бошка бирон худо йўк, Муxаммад Унинг пайгамбари.

Ислом Нури
Ислом Нури

Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

Articles: 1962