013. Тавба қилганларнинг қиссаларидан намуна

    Аллоҳ таоло Зумар сурасининг 53- оятида шундай дейди: «(Эй Мухаммад) Менинг (турли гуноҳ-маъсиятлар қилиш билан) ўз жонларига жиноят қилган бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз, албатта Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилур, албатта Унинг Ўзигина Мағфиратли Меҳрибондир»

    Имом Муслим ва Термизий Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Моъиз ибн Молик ал-Асламий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга келиб:

    – Ё Расуллуллоҳ, мен ўзимга зулм қилиб қўйдим… зино қилдим. Мени поклашингизни хоҳлайман деди.

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни қайтариб юборди. Эртасига яна келиб:

    – Ё Расуллуллоҳ, мен зино қилдим, деди. Иккинчи марта ҳам қайтарди ва қавмига одам жўнатиб сўратди: унинг ақл хуши жойидами? Ундан бирон ножўя ҳаракатни сездингларми? Қавми эса: биз уни ақлли, ҳушли, яхши одам деб биламиз деб жавоб қилишди. У учинчи марта келди ва яна қавмига одам юбориб унинг ҳоли ҳақида сўратди. Қавми: унинг ўзи ҳам ақли ҳам яхши деб, хабар берди. Тўртинчи марта келганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам амр этдилар ва у тош бўрон қилинди.

    Бурайда розияллоҳу анҳу айтади: кейин – Ғомидийя келиб:

    – Ё Расулуллоҳ, мен зино қилиб қўйдим, мени покланг, деди -Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса – уни қайтарди. Эртасига яна келиб:

    – Ё Расулуллоҳ, нимага мени қайтарасиз? Моизни қайтаргандай мени ҳам қайтармоқчимисиз, Аллоҳга қасам ичиб айтаманки мен хомиладорман деди. Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

    – Ундай бўлса жазоламаймиз туғгинигга қадар кетавер, деди. Туққанидан кейин гўдакни бир парча матога ўраб олиб келиб:

    – Мана, мен буни туғдим, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

    – Бор, болани сутдан чиқарадиган бўлгунча эмдир, деди. Болани сутдан чиқаргач, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурига болани кўтариб келди, бола қўлида бир бўлак нон бор эди.

    – Ё Расуллуллоҳ, мана, мен уни сутдан чиқардим, у энди ўзи овқат ейдиган бўлди, деди. Болани мусулмонлардан бир кишига топширди. Кейин одамларга буюрдилар, улар уни тошбўрон қилишди. Холид ибн Валийд бир тош билан келди ва унинг бошига отди, Холиднинг юзига қон сачради. Шунда Холид уни сўкди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг сўкканини эшитди ва деди:

    – Шошма, эй Холид, жоним қўлида бўлган зотга қасамки бу аёл шундай қаттиқ тавба қилдики солиқчи – налогчи – шундай тавба қилганида уни кечирилган бўларди. Сўнгра –аёлни тайёрлашга буюрди, тайёр бўлгач – унга жаноза ўқиди кейин дафн қилинди.

    Шарҳ

    Сахобалар Аллоҳ улардан рози бўлсин иймонда жуда буюк камолот даражасига етган эдилар, лекин шу билан бирга улар ҳам инсон эдилар, баъзи гунохлардан холи эмасдилар. Агар улардан бирортаси қайсидир гуноҳни қилиб қўйса, дарҳол Аллоҳга қайтиб тавба қиларди. Гунохларидан покланишлари учун ҳад-жазо талаб қилар эдилар. Ислом ҳукми жорий бўлиб турган юртда гуноҳкор тавбасига таяниб, жазо талаб қилса, бу ўта олийҳимматлилик. Агар Аллоҳ уни сатр қилган бўлса, ўзи ва Парвардигори ўртасида астойдил тавба қилгани маъқул. Чунки Ислом катта гуноҳларни исботлаш учун қаттиқ шартларни қўйди. Бундан мақсад эса маъсиятларнинг очиқланмаслиги, натижада заиф имймонлилар ундан таъсирланиб, қилмасликларидир. Ёмон ишнинг пардаланиши унинг тарқалиш олдини олади. Аллоҳ ҳукмлари жорий бўлмаётган бўлса, гунохкор киши ўтган дарсимиздаги тавба шартларини қатъий бажаради ва қилган гуноҳини ҳеч кимга ошкор қилмайди.

    Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар
    1. Саҳобалар Аллоҳ улардан рози бўлсин иймонда бақувват ва тавбаларида содиқ эдилар.
    2. Аллоҳ таоло тавбаларни қабул қиладиган кенг раҳмат ва мағфират соҳибидир.
    3. Ҳар қандай гуноҳ эгаси Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмай, зудлик билан тавба қилишга шошилсин.
    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962