110. Тунги намоз – таҳажжуднинг фазилати

    Аллоҳ таоло “Сажда” сураси 16-оятида кечаси туриб намоз ўқийдиган бандаларини мақтаб шундай дейди:

    «تَتَجَافَى جُنُوبُهُمْ عَنِ المَضَاجِعِ يَدْعُونَ رَبَّهُمْ خَوْفًا وَطَمَعًا وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنْفِقُونَ»

    «Уларнинг ёнбошлари ўрин жойларидан йироқ бўлур (яъни тунларни ибодат билан ўтказишиб, оз ухлайдилар). Улар Парвардигорларига қўрқув ва умидворлик билан дуо илтижо қилурлар».

    “Ваз-Зариат” сурасининг 17,18-оятларида:

    «كَانُوا قَلِيلاً مِنَ اللَّيْلِ مَا يَهْجَعُونَ . وَبِالأَسْحَارِ هُمْ يَسْتَغْفِرُونَ»

    «Улар кечадан озгина фурсатгина кўз юмар эдилар. Ва саҳарларда улар (қилган саҳву-хатолари учун) Парвардигоридан мағфират сўрар эдилар) дейди.

    عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَفْضَلُ الصِّيَامِ بَعْدَ رَمَضَانَ شَهْرُ اللَّهِ المُحَرَّمُ، وَأَفْضَلُ الصَّلاةِ بَعْدَ الفَرِيضَةِ صَلاةُ اللَّيْلِ» (رواه مسلم).

    Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Муҳаррам ойи (рўзаси)дир, фарз намозидан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир», дедилар.

    عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ اسْتَيْقَظَ مِنْ اللَّيْلِ وَأَيْقَظَ امْرَأَتَهُ فَصَلَّيَا رَكْعَتَيْنِ جَمِيعًا كُتِبَا مِنْ الذَّاكِرِينَ اللَّهَ كَثِيرًا وَالذَّاكِرَاتِ» (رواه أبو داود).

    Имом Абу Довуд Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қай бир киши кечаси туриб аёлини уйғотса ва биргаликда икки ракъат намоз ўқишса, Аллоҳни кўп зикр қилувчи эр ва аёллар қаторига ёзиладилар», дедилар.

    عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّه صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال: «يَعْقِدُ الشَّيْطَانُ عَلَى قَافِيَةِ رَأْسِ أَحَدِكُمْ إِذَا هُوَ نَامَ ثَلاثَ عُقَدٍ يَضْرِبُ كُلَّ عُقْدَةٍ، «عَلَيْكَ لَيْلٌ طَوِيلٌ فَارْقُدْ» فَإِنْ اسْتَيْقَظَ فَذَكَرَ اللَّهَ انْحَلَّتْ عُقْدَةٌ، فَإِنْ تَوَضَّأَ انْحَلَّتْ عُقْدَةٌ، فَإِنْ صَلَّى انْحَلَّتْ عُقْدَةٌ، فَأَصْبَحَ نَشِيطًا طَيِّبَ النَّفْسِ وَإِلا أَصْبَحَ خَبِيثَ النَّفْسِ كَسْلانَ» (متفق عليه).

    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлардан бирингиз ухлаган пайтида шайтон унинг бошининг орқасига учта тугун тугиб қўяди, ҳар бир тугунга (дам) уриб: «Ҳали тун узоқ, ухлайвер» дейди. Агар у уйғонса ва Аллоҳни зикр қилса, битта тугун ечилади. Таҳорат қилса, яна бир тугун ечилади. Намоз ўқиса, яна бир тугун ечилади ва у одам тетик, дили равшан бўлади. Акс ҳолда, ялқов ва дили хира бўлиб қолади», дедилар.

    عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقولُ: «إِنَّ فِي اللَّيْلِ لَسَاعَةً لا يُوَافِقُهَا رَجُلٌ مُسْلِمٌ يَسْأَلُ اللَّهَ خَيْرًا مِنْ أَمْرِ الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ إِلا أَعْطَاهُ إِيَّاهُ وَذَلِكَ كُلَّ لَيْلَةٍ» (رواه مسلم).

    Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Жобир розияллоҳу анҳу шундай дейди: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Албатта, тунда бир вақт борки, қай бир мусулмон бу вақтга Аллоҳдан дунё ва охиратининг яхшилигини сўраган ҳолда тўғри келса, унга тилагини албатта беради ва бу вақт ҳар кечада бўлади» деганларини эшитдим.

    Шарҳ:

    Тунги намоз – таҳажжуд Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тарғиб қилган ва Аллоҳ таоло бу амал эгаларини мақтаб, уларга катта мукофотлар ваъда қилган ибодатдир. Фарз намозларидан кейинги энг афзал намоз таҳажжуд намози бўлиб, бу намоз Аллоҳ таолога суюкли ибодатлардан ҳисобланади, чунки ҳамма ҳам кечаси ширин уйқусидан кечиб Аллоҳнинг зикри билан қоим бўлишга муваффақ бўлавермайди.

    Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
    1. Кечаси туриб ўқиладиган таҳажжуд намози фазилати улуғ намозлардан.
    2. Таҳажжуд намози ўқиш дилнинг равшан тортишига ва хушнудликка сабаб бўлади.
    3. Эр-хотин бомдодга эртароқ туриб азондан аввал камида икки ракъат намоз ўқишлари уларни зокирлар сафига қўшади.
    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962