119. Ийд намози

    عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لا يَغْدُو يَوْمَ الفِطْرِ حَتَّى يَأْكُلَ تَمَرَاتٍ (رواه البخاري). وفي رواية: وَيَأْكُلُهُنَّ وِتْرًا.

    Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Анас розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Фитр (Рамазон ҳайити) куни бир нечта хурмо емагунларича (ҳайит намозига) чиқмас эдилар. Бир ривоятда: «Уларни тоқ ердилар.»

    عَنْ بُرَيْدَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لا يَخْرُجُ يَوْمَ الفِطْرِ حَتَّى يَطْعَمَ وَلا يَطْعَمُ يَوْمَ الأَضْحَى حَتَّى يُصَلِّيَ (رواه الترمذي).

    Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Бурайда розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Фитр (Рамазон ҳайити) куни бирон нарса тановул қилмасдан намозга чиқмас эдилар, аммо Қурбон ҳайити куни ийд намозини ўқимагунларича бирон нарса емас эдилар.

    عَنْ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُما أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَأَبَا بَكْرٍ وَعُمَرَ كَانُوا يُصَلُّونَ العِيدَيْنِ قَبْلَ الخُطْبَةِ (متفق عليه).

    Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумолар ийд намозларини хутбадан олдин ўқирдилар.

    عَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ صَلَّيْتُ مَعَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ العِيدَيْنِ غَيْرَ مَرَّةٍ وَلا مَرَّتَيْنِ بِغَيْرِ أَذَانٍ وَلا إِقَامَةٍ (رواه مسلم).

    Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга икки ийд намозини бир эмас, икки эмас, ундан кўпроқ марта азон ва такбирсиз ўқидим.

    عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَخْرُجُ يَوْمَ الفِطْرِ وَالأَضْحَى إِلَى المُصَلَّى فَأَوَّلُ شَيْءٍ يَبْدَأُ بِهِ الصَّلاةُ ثُمَّ يَنْصَرِفُ فَيَقُومُ مُقَابِلَ النَّاسِ وَالنَّاسُ جُلُوسٌ عَلَى صُفُوفِهِمْ فَيَعِظُهُمْ وَيُوصِيهِمْ وَيَأْمُرُهُمْ (رواه البخاري).

    Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Фитр ва Қурбон ҳайити куни намозгоҳга чиқардилар ва биринчи қиладиган ишлари намоз ўқиш бўларди. Сўнг бурилиб, одамларга юзланган ҳолда тик турардилар, одамлар эса сафларда ўтирган ҳолда бўлишарди. Уларга ваъз-насиҳат ва амри маъруф қилардилар.

    Шарҳ:

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки улуғ ибодат – рўза ва ҳаждан сўнг Аллоҳ таолога шукроналик белгиси сифатида ийд намози ўқишни суннат қилиб қолдирдилар. Бу икки намознинг ўзига хос аҳком ва суннатлари борки, мўмин киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга тўлиқ эргашишга муваффақ бўлиши учун уларни ўқиб-ўрганиши лозим.

    Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
    1. Ийди рамазон куни намозга чиқишдан олдин бир неча хурмо еб олиш суннат.
    2. Ийди қурбон куни то ийд намози ўқимагунича ҳеч нарса емаслик суннат.
    3. Ийд намозлари учун азон ҳам, такбир ҳам айтилмайди.
    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962