Бизга боғланинг
189. Кўп кулишдан қайтарганликлари
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لا تُكْثِرُوا الضَّحِكَ فَإِنَّ كَثْرَةَ الضَّحِكِ تُمِيتُ الْقَلْبَ» (رواه ابن ماجه).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кўп кулманглар! Чунки кўп кулиш қалбни ўлдиради» (Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 506).
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا قَالَتْ مَا رَأَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مُسْتَجْمِعًا قَطُّ ضَاحِكًا حَتَّى أَرَى مِنْهُ لَهَوَاتِهِ إِنَّمَا كَانَ يَتَبَسَّمُ (رواه البخاري).
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кичик тиллари кўринадиган даражада қаҳқаҳа отиб кулганларини кўрмадим. У зот фақат табассум қилар эдилар» (Имом Бухорий ривояти).
Шарҳ:
Кўп кулиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одатларидан эмасди, балки у зот ундан қайтарганлар ва кўп кулиш қалбни ўлишига сабаб бўлишини хабар берганлар. Ул зот табасуус қилардилар. Ул зотда биз учун гўзал намуна бор.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
- Кўп кулишдан қайтарилган;
- Кўп кулиш қалбнинг ўлишига сабабдир;
- Кўп кулиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одатларидан бўлмаган.