Xурматли ота-оналар, бу дарсимизда жаннат тўгрисида
маълумот оламиз. Жобир разияллоxу анxу ривоят килган xадисда пайгамбаримиз
саллаллоху алайхи ва саллам бундай дейдилар: Жаннат аxли жаннатда еб-ичишади,
(лекин) xожат чикаришмайди, бурун кокишмайди ва бавл xам килишмайди (Муслим
ривояти). Абу Xурайра розияллоxу анxу ривоятида эса пайгамбаримиз саллаллоху
алайхи ва саллам айтадиларки: Кимки жаннатга кирса, (доимо) неъмат (ичи)да
бўлади, касал бўлмайди, (бирор кийинчилик xам кўрмади). Кийимлари йиртилиб
эскирмайди ва йигитлик xолати йўколиб xам кетмайди; (Муслим ривояти).

1.
Савол: Болажоним, жаннат xозир борми?

Жавоб: Xа дадажон, Аллоx таоло
жаннатни xам, дўзахни xам яратиб кўйган.

2. Савол: Жаннатда xозир бирор
киши борми?

Жавоб: Йўк дадажон, Киёмат куни бўлганидан кейингина
жаннатга кириш бошланади.

3. Савол: Жаннатга энг биринчи ким киради?

Жавоб: Жаннатга биринчи пайгамбаримиз Муxаммад саллаллоху алайхи ва
саллам кирадилар.

4. Савол: У кишидан олдин бошка одам борса жаннат
дарвозалари очилмайдими?

Жавоб: Жаннат дарвозалари то пайгамбаримиз
бормагунча, у кишидан бошкасига очилмайди.

5. Савол: Болажоним,
жаннатийлар у ерда таомлар еб, ичимликлар ичиб юришадими?

Жавоб: Xа
дадажон, улар турли-турли мевалар, гўштлар ва бошка ширин-ширин нарсалар еб,
лаззатли ичимликлар ичиб, мазза килиб юришади.

6. Савол: Болажоним, бу
нарсаларни пулга сотиб олишадими?

Жавоб: Йўк-йўк, жаннатда xамма-xамма
нарсалар бепул берилади.

7. Савол: Болажоним, нега бепул берилади?

Жавоб: Чунки жаннатга кирганлар мана бу дунёда Аллоxнинг розилигини
излаб ибодат килганлар.

Ислом Нури
Ислом Нури

Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

Articles: 1962