208. Овқатланиш одоблари: Ўз олдидан ейиш ва Ҳамд айтиш

    عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُما أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الْبَرَكَةُ تَنْزِلُ وَسَطَ الطَّعَامِ فَكُلُوا مِنْ حَافَتَيْهِ وَلا تَأْكُلُوا مِنْ وَسَطِهِ» (أخرجه الترمذي).

    Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Барака таомнинг ўртасига тушади, унинг четларидан енглар, ўртасидан олиб еманглар» (Имом Термизий ривояти).

    عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ مَا عَابَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ طَعَامًا قَطُّ إِنِ اشْتَهَاهُ أَكَلَهُ وَإِلاَّ تَرَكَهُ (متفق عليه).

    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таомни ҳеч қачон айбламаганлар, егилари келса ердилар, бўлмаса тарк қилардилар» (Муттафақун алайҳ).

    عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ اللَّهَ لَيَرْضَى عَنْ الْعَبْدِ أَنْ يَأْكُلَ الأَكْلَةَ فَيَحْمَدَهُ عَلَيْهَا أَوْ يَشْرَبَ الشَّرْبَةَ فَيَحْمَدَهُ عَلَيْهَا» (رواه مسلم).

    Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ таоло бир луқма таом еб, бунинг учун Унга ҳамд айтадиган ёки бир қултум сув ичиб, бунинг учун Унга ҳамд айтадиган бандасидан албатта рози бўлади» (Имом Муслим ривояти).

    Шарҳ:

    Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам йўллаган овқатланиш одобларидан бири – идишнинг четларидан олиб ейишдир. Чунки, барака унинг ўртасида бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таомланишдаги суннатларидан яна бири – таомдан фориғ бўлгач, Аллоҳга ҳамд айтишдир. Таомни айбламаслик, егилари келса еб, бўлмаса тарк қилиш ҳам у зотнинг ахлоқи шарифаларидан эди.

    Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
    1. Таомнинг баракаси йўқолмаслиги учун уни идишнинг четларидан олиб ейиш, ўртасига қўл урмаслик лозим;
    2. Таомнинг айбини айтмаслик, истаса еб, истамаса қолдириш суннатдир;
    3. Таомдан кейин Аллоҳга ҳамд айтилади.
    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962