Бизга боғланинг
214. Кибр билан кийимни тўпиқдан пастга туширишдан огоҳлантириш
Аллоҳ таоло айтади: «Ерда кибру-ҳаво билан юрмагин. Чунки Аллоҳ барча кибр-ҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни суймас» (Луқмон: 18).
عَنْ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لا يَنْظُرُ اللَّهُ إِلَى مَنْ جَرَّ ثَوْبَهُ خُيَلاءَ» (متفق عليه).
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ таоло кийимини кибр билан судраб юрган кимсага боқмайди» (Муттафақун алайҳ).
عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «ثَلاثَةٌ لا يُكَلِّمُهُمُ اللَّهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَلا يَنْظُرُ إِلَيْهِمْ وَلا يُزَكِّيهِمْ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ» قَالَ فَقَرَأَهَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ثَلاثَ مِرَارًا قَالَ أَبُو ذَرٍّ خَابُوا وَخَسِرُوا مَنْ هُمْ يَا رَسُولَ اللَّهِ؟ قَالَ: «الْمُسْبِلُ وَالْمَنَّانُ وَالْمُنَفِّقُ سِلْعَتَهُ بِالْحَلِفِ الْكَاذِبِ» (رواه مسلم)
Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Уч тоифа киши борки, қиёмат куни Аллоҳ уларга гапирмайди, уларга (раҳмат назари билан) қарамайди, уларни покламайди ва уларга аламли азоб бордир». Бу сўзни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уч маротаба такрорладилар. Абу Зар: «Бундай зиёнкорлар ким, ё Расулуллоҳ?», деб сўрадилар. «Кийимини (тўпиқдан пастга) осилтириб юрувчи, миннат қилувчи ва молини ёлғон қасам билан сотувчи кимсалар», дедилар (Имом Муслим ривояти).
Шарҳ:
Кийимни такаббурлик билан судраб юриш қиёмат кунида қаттиқ азоб бўлиши билан огоҳлантирилган катта гуноҳлардан саналади. Мусулмон киши бундан эҳтиёт ва узоқ бўлишга ҳаракат қилиши лозим.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
- Кийимни такаббурлик билан судраб юриш ҳаром;
- Бундай қилиш гуноҳи кабиралардан;
- Кийимини кибр билан судраб юрувчи кимсага Аллоҳ таоло қиёмат куни боқмайди, гапирмайди ва гуноҳларидан покламайди.