Бизга боғланинг
216. Аёлларнинг кийими ҳақида
Аллоҳ таоло айтади: «Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркакларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Ҳамда кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларини (яъни устларидаги либосларидан бошқа зеб-зийнатларини номаҳрамларга) кўрсатмасинлар ва кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар!» (Нур: 31).
عَنْ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُما قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ جَرَّ ثَوْبَهُ خُيَلاءَ لَمْ يَنْظُرِ اللَّهُ إِلَيْهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ» فَقَالَتْ أُمُّ سَلَمَةَ فَكَيْفَ يَصْنَعْنَ النِّسَاءُ بِذُيُولِهِنَّ؟ قَالَ: «يُرْخِينَ شِبْرًا» فَقَالَتْ إِذًا تَنْكَشِفُ أَقْدَامُهُنَّ قَالَ: «فَيُرْخِينَهُ ذِرَاعًا لا يَزِدْنَ عَلَيْهِ» (أخرجه أبو داود والترمزي).
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким кийимини кибр билан судраб юрса, қиёмат куни Аллоҳ унга қарамайди», дедилар. Шунда Умму Салама: «Аёллар этакларини қандай қилишади?», деб сўради. «Бир қарич осилтиришсин», дедилар. «Унақада оёқлари кўриниб қолади», деди. «Бир газ узайтиришсин, ундан оширишмасин», дедилар (Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «صِنْفَانِ مِنْ أَهْلِ النَّارِ لَمْ أَرَهُمَا؛ قَوْمٌ مَعَهُمْ سِيَاطٌ كَأَذْنَابِ الْبَقَرِ يَضْرِبُونَ بِهَا النَّاسَ وَنِسَاءٌ كَاسِيَاتٌ عَارِيَاتٌ مُمِيلاتٌ مَائِلاتٌ رُءُوسُهُنَّ كَأَسْنِمَةِ الْبُخْتِ الْمَائِلَةِ لا يَدْخُلْنَ الْجَنَّةَ وَلا يَجِدْنَ رِيحَهَا وَإِنَّ رِيحَهَا لَيُوجَدُ مِنْ مَسِيرَةِ كَذَا وَكَذَا» (رواه مسلم)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Дўзах аҳлидан икки тури борки, мен ҳали уларни кўрмадим: Биринчиси: қўлларида сигир думига ўхшаш қамчилари билан одамларни уриб юрадиган кимсалар. Иккинчиси: кийиниб олган, лекин яланғоч, (бошқаларни ҳам) йўлдан оздирувчи, ўзлари ҳам (йўлдан) оғган ҳамда бошлари(даги сочлари)ни туянинг (бир тарафга) мойил бўлган ўркачлари сингари дўппайтириб олган аёллардир. Улар жаннатга кирмайдилар, унинг ҳидини ҳам топа олмайдилар. Ваҳоланки, жаннатнинг ҳиди фалон масофадан келиб туради» (Имом Муслим ривояти).
Шарҳ:
Муслима аёл баданини бегона эркаклардан тўсишга буюрилган, чунки очиқ-сочиқлик ва яланғочликдан кўп фасодлар ҳосил бўлади. Шу боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга кийимларини узайтиришларига ва оёқлари кўриниб қолмаслиги учун судраб юришларига рухсат берганлар, келажакда кийинган-у, лекин яланғоч – яъни, кийган кийими баданининг бир қисмини тўсса, бир қисмини тўсмайдиган ёки баданини кўрсатиб турадиган юпқа, тор ё калта кийим киядиган аёллар бўлишини айтганлар – ушбу айтганларининг бари ҳозирги даврда юзага чиққан – ва уларнинг ҳаргиз жаннатга кирмасликларини хабар берганлар.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
- Аёллар этакларини бир газ (тахминан 46.2 см) миқдорича узайтиришлари мумкин;
- Муслима аёл баданини ўраб юриши ва ичини кўрсатмайдиган кийимлар кийиши лозим;
- Ўранмайдиган аёлларга қаттиқ азоб хабари келган.