287. Аллоҳга даъват қилишнинг фазли

    Аллоҳ таоло айтади:

    «(Одамларни) Аллоҳ(нинг дини)га даъват қилган ва ўзи ҳам яхши амал қилиб, «Шак-шубҳасиз мен мусулмонлардандирман», деган кишидан ҳам чиройлироқ сўзлагувчи ким бор?» (Фуссилат: 33).

    «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Парвардигорингизнинг йўли динига ҳикмат (донолик) ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг!» (Наҳл: 125).

    «Айтинг: «Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга ишончга эгамиз» (Юсуф: 108).

    عَنْ سَهْلٍ يَعْنِي ابْنَ سَعْدٍ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «وَاللَّهِ لانْ يَهْدِيَ اللَّهُ بِهُدَاكَ رَجُلاً وَاحِدًا خَيْرٌ لَكَ مِنْ حُمْرِ النَّعَمِ« (رواه أبو داود)

    Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сен сабабли бир кишини ҳидоят қилиши сен учун қизил туялар бўлишидан кўра яхшироқдир» (Имом Абу Довуд ривояти).

    عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ دَعَا إِلَى هُدًى كَانَ لَهُ مِنْ الأَجْرِ مِثْلُ أُجُورِ مَنْ تَبِعَهُ لا يَنْقُصُ ذَلِكَ مِنْ أُجُورِهِمْ شَيْئًا (رواه مسلم)

    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким инсонларни ҳидоятга чақирса, у, ўзига эргашган инсонлар эга бўлган миқдордаги савоб билан ажрланади. Ва бу эса эргашганларнинг савобларидан ҳеч нарсани камайтирмайди» (Имом Муслим ривояти).

    Шарҳ:

    Аллоҳга даъват қилиш пайғамбарларнинг амали ва мўминларнинг йўлидир. Аллоҳ таоло Китобида унга буюрган, Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга тарғиб қилганлар ва унда бўлган улкан ажрлар ҳақида хабар берганлар.

    Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
    1. Аллоҳга даъват қилишнинг фазли;
    2. Биргина одамнинг ҳидоятига сабаб бўлиб қолган кишига катта ажрлар берилиши;
    3. Ким одамларни яхшилик ишларидан бир ишга чақирса, унга ўша яхшиликка эргашган кишилар ажрича ажр берилади.
    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962