291. Қиёмат аломатларидан: Дажжол

    عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَا مِنْ نَبِيٍّ إِلاَّ وَقَدْ أَنْذَرَ أُمَّتَهُ الأَعْوَرَ الْكَذَّابَ أَلا إِنَّهُ أَعْوَرُ وَإِنَّ رَبَّكُمْ لَيْسَ بِأَعْوَرَ وَمَكْتُوبٌ بَيْنَ عَيْنَيْهِ ك ف ر« (رواه مسلم).

    Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ҳамма пайғамбарлар умматларини каззоб ғилайдан огоҳлантирганлар. Огоҳ бўлингларки, у ғилайдир, сизларнинг Парвардигорингиз ғилай эмас, унинг икки кўзи ўртасига «кофир» (ك ف ر ) деб ёзилган бўлади (Имом Муслим ривояти).

    عَنْ هِشَامِ بْنِ عَامِرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ «مَا بَيْنَ خَلْقِ آدَمَ إِلَى قِيَامِ السَّاعَةِ خَلْقٌ أَكْبَرُ مِنْ الدَّجَّالِ« (رواه مسلم).

    Ҳишом ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Одам (алайҳиссалом) яратилганидан тортиб то қиёматгача Дажжолдан кўра (фитнаси) каттароқ халқ (махлуқ) йўқдир» (Имом Муслим ривояти).

    عَنْ حُذَيْفَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «الدَّجَّالُ أَعْوَرُ الْعَيْنِ الْيُسْرَى جُفَالُ الشَّعَرِ مَعَهُ جَنَّةٌ وَنَارٌ فَنَارُهُ جَنَّةٌ وَجَنَّتُهُ نَارٌ« (رواه مسلم).

    Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Дажжол – чап кўзи ғилай, сочи қалин (кимсадир), унинг жаннати ва дўзахи бор бўлиб, дўзахи жаннат, жаннати эса дўзахдир» (Имом Муслим ривояти).

    Шарҳ:

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган қиёматнинг катта аломатларидан бири – Масиҳи Дажжолнинг чиқишидир. Аллоҳ таоло уни одамларни имтиҳон қилиш учун чиқаради, унга ғайриоддий ишларни амалга ошириш хусусиятини беради, шу билан кўпчилик одамлар чулғаниб қолиб, Аллоҳ сақлаган кишиларгина ундан омонда қолади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг белгиларини айтиб берганлар ва умматларини ундан огоҳлантирганлар. Зеро у мусулмонлар бошига келадиган энг катта фитналардандир.

    Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
    1. Дажжол фитнасининг катталиги;
    2. Унинг чиқиши қиёматнинг катта аломатларидан;
    3. У ғилай бўлиб, икки кўзининг ўртасида «кофир» деган ёзув бўлади.
    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962