304. Мийқотлар (ҳажга эҳром боғланадиган ўринлар)

    عَنْ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يُهِلُّ أَهْلُ الْمَدِينَةِ مِنْ ذِي الْحُلَيْفَةِ وَأَهْلُ الشَّامِ مِنْ الْجُحْفَةِ وَأَهْلُ نَجْدٍ مِنْ قَرْنٍ» قَالَ عَبْدُ اللَّهِ وَبَلَغَنِي أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «وَيُهِلُّ أَهْلُ الْيَمَنِ مِنْ يَلَمْلَمَ» (متفق عليه).

    Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мадина аҳли Зул-Ҳулайфадан, Шом аҳли Жуҳфадан, Нажд аҳли Қарндан эҳром боғлайди». Абдуллоҳ (ибн Умар) яна айтдилар: «Мен эшитишимча, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Яман аҳли Яламламдан эҳром боғлайди», деган эканлар (Муттафақун алайҳ).

    عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ وَقَّتَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لأَهْلِ الْمَدِينَةِ ذَا الْحُلَيْفَةِ وَلأَهْلِ الشَّامِ الْجُحْفَةَ وَلأَهْلِ نَجْدٍ قَرْنَ الْمَنَازِلِ وَلأَهْلِ الْيَمَنِ يَلَمْلَمَ فَهُنَّ لَهُنَّ وَلِمَنْ أَتَى عَلَيْهِنَّ مِنْ غَيْرِ أَهْلِهِنَّ لِمَنْ كَانَ يُرِيدُ الْحَجَّ وَالْعُمْرَةَ فَمَنْ كَانَ دُونَهُنَّ فَمُهَلُّهُ مِنْ أَهْلِهِ وَكَذَاكَ حَتَّى أَهْلُ مَكَّةَ يُهِلُّونَ مِنْهَا» (متفق عليه).

    Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадина аҳлига Зул-Ҳулайфани, Шом аҳлига Жуҳфани, Нажд аҳлига Қорнул-манозилни, Яман аҳлига Яламламни мийқот қилиб бердилар. Ана шу (мийқотлар) улар учун ва уларнинг аҳлидан бўлмаган, бироқ ҳаж ва умра учун улар устидан ўтаётган кишилар учундир. Улар ичкарисида бўлган кишиларнинг эҳром боғлаш ўрни ўз уйларидан, шунингдек Макка аҳли ҳам Маккадан эҳром боғлайди (Муттафақун алайҳ).

    عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ مَا أَهَلَّ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِلاَّ مِنْ عِنْدِ الْمَسْجِدِ يَعْنِي مَسْجِدَ ذِي الْحُلَيْفَةِ (متفق عليه).

    Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фақат масжиддан – яъни, Зул-Ҳулайфа масжидидан – эҳром боғлаганлар» (Муттафақун алайҳ).

    Шарҳ:

    Макка – Аллоҳ таоло ҳаром – яъни, ҳурматли қилган шаҳар бўлиб, ҳаж ва умра мақсадида бораётган киши унга фақат эҳром билан кириши лозим бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мийқот ўринларини белгилаб бердилар, ҳаж ё умра қилувчилар ўша ўринлардан эҳромсиз ўтиб кетишлари жоиз бўлмайди, акс ҳолда ҳаж ё умралари нуқсонли бўлиб қолади.

    Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
    1. Ҳар бир диёр аҳлига ёки ҳаж ва умра учун ўша ердан ўтувчиларга мийқотлар, яъни эҳром боғлаш ўринлари белгилаб қўйилган. Улар: Мадина аҳлига Зул-Ҳулайфа, Шом аҳлига Жуҳфа, Нажд аҳлига Қорнул-манозил – ҳозирда уни Сайл деб номланади – ва Яман аҳлига Яламламдир.
    2. Ҳаж ёки умра қилувчи кишилар мазкур мийқотларда эҳром боғлашлари вожиблиги;
    3. Ушбу мийқотлар ичкарисида яшовчи кишилар ўз уйларидан эҳром боғлайдилар.
    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962