Рўзадорнинг тиш маъжуни ишлатиши

    Савол:

    Савол: Рўзадорнинг рамазон наҳорида тиш маъжуни ишлатишининг ҳукми нима?

    Жавоб:

    Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 294):

    Агар меъдасига ўтиб кетмаса рўзадорнинг тиш маъжунини ишлатишининг зарари йўқ. Ишлатмаслик авлодир. Чунки одам билмаган ҳолида маъжун меъдага ўтиб кетиши мумкин. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Лақийт ибн Сабура разияллоҳу анҳуга: «Рўзадор бўлмаганингда бурнингга сувни чуқурроқ торт», деганлар (Абу Довуд 2368). Шу боис рўзадорнинг тиш маъжуни ишлатмаслиги яхшидир. Бу борада йўл кенгдир. Агар рўзадор тишларини маъжун билан ювишни оғзини очгунича кечиктирса, рўзасини бузиб қўйиши мумкин бўлган нарсадан сақланган бўлади.

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962