Бизга боғланинг
Ипак дўппининг хукми
Савол:
Ипакдан тикилган дўппини кийса бўладими, хукми нима?
Жавоб:
Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам кунларнинг бирида кўлларида ипак ва тиллони ушлаб чикдилар ва сахобаларга карата: «Бу иккиси умматимнинг эркакларига харом , аёлларига халол» – дедилар. Агар дўппи факатгина ипакдан тўкилган бўлса уни кийиш эркаклар учун харом. Аммо дўппининг асли бошка газмолдан бўлиб унинг атрофига ипакдан гул солинган бўлса ва унинг микдори тўрт (бармок) эндан зиёда бўлмаса уни кийиш эркаклар учун хам жоиздир. Чунки, Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам хошиясига тўрт энлик ипак килинган тўн кийганлар. Имом Косоний ўзларининг «Бадоиъус-саноииъ» номли китобларида шу фатвони кувватлаганлар ва сўзларининг охирларида Имом Мухаммаддан килинган ривоятни хам келтириб кўйганлар; Ул зот шундай дедилар: Тикилган ипак тўрт энликдан кам бўлса хам телпак (араб тилида калансува дейилади бошга кийиладиган иссик бошкийим)да мумкин эмас, Абу Ханифа розияллоху анху кийимнинг энида ёки хошиясида бўлганига рухсат берганлар. Валлоху аълам. Имом Косонийниг «Бадоиъус-саноииъ» китобининг «Истихсон китобидан».
06/08/2002