Фаровонлик неъматми ё ниқмат?

Одамлар учун яшаш қулайликлари қанча кўпайса, улар дунё халқлари билан қанча кўп алоқа қилсалар, уларга ёмонлик эшиклари шунча кўп очилади. Дабдаба ва фаровон ҳаёт инсонни бузади. Чунки инсон дабдабага ва жасадини яйратишга эътибор қаратса, қалбини парвариш қилишни эсдан чиқаради. Унинг энг катта мақсади эртага қуртларга ем бўладиган, сасиб кетадиган жасадни парваришлаш бўлиб қолади. Мана шу айни балодир. Бугунги кунда одамларга зарар берган нарса мана шудир.

Она васияти

5436 марта кўрилган

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Умама бинти Хорис арабларнинг фозила аёлларидан эди ва у аёлнинг одоб-ахлок, панду-насихат бобида машхур хикматли сўзлари кўп бўлган.

Кинданинг подшохи Хорис бин Амрга бу аёлнинг кизи Умму Иёс бинти Авфни турмушга бериб, келинни, куёвнинг уйига олиб кетадиган зифоф кечаси[1]да  жуда  хам кимматли,бебахо сўзлар билан кизига  васият килган эди:

Эй кизалогим!

Агар бир инсоннинг насли, улуглиги ёки обрўси баландлиги учун  унга васият килмай кўйилганида, сизга васият килмаган бўлар эдим. Лекин васият акилли одамга эслатма, гофилга эса танбехдир.

Эй кизалогим!

Агар бирор

Кайғу (ғам) тушганда ўқиладиган дуо

17083 марта кўрилган

Имом Бухорийнинг
«Жомиус сахих»ларидан
бир хадис атрофида оммабоп дарс

Ибн Аббос айтадилар: «Пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламга кайгу-гам тушганида куйидагичи дуо килар эдилар:
«Ла илаха иллаллоху ал-Азим-ул Халим, ла илаха иллаллоху роббус-самавати вал-арзи ва роббул-Аршил Карим»
Буюк, Халим Аллохдан ўзга илох йўк. Осмонлар ва Ер-замин Парвардигори, Буюк Арш Парвардигоридан ўзга илох йўк».
Мўмин одам бошига кайгу тушган махалда Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга иктидо килиб, ушбу маъсур дуони – тавхид калималарини айтиб Аллохдан ёрдам сўрамоги лозим. Бугунги кунда китоб дўконларида «Дуо китоблари» номи остида кўпайиб сотилаётган, таг-тайини йўк, хурофий дуолардан эхтиёт бўлиб четланмоги керак. У китоблардаги «гўзал» ибораларга алданмасин.

Қуръон сояси остида

2631 марта кўрилган

Бу киз шундай хикоя килади: Мен ўрта мактаб толибасиман. Бирлашган Араб Амирликлари давлатида яшайман ва бу мамлакат мен учун нихоятда азиздир. Чунки Аллох таоло шу юртда мени хидоят йулига ихтиёр этди. Бу кадрдон юртга келгунимча мен учун хурматли устоз «телевизор хазратлари»га жуда хам богланиб колган эдим. Ундан бир лахза хам ажралмас эдим… Бирорта хам болалар кўрсатувларини, концертларни, сериалларни колдирмай кўрардим. Лекин бирон бир маърифий ёки диний кўрсатув бошланиб колса, сакраб турардим-да ўчириб кўярдим. Опам мендан: Нима учун ўчирдинг? – деб, сўраса, мактабдан берилган уй вазифаларини кўплигини бахона килардим.

«…Чунки ботил йўқолгувчи нарсадир.»

1892 марта кўрилган

Бу киссани бир мусулмон даъватчи хикоя килиб берган эди:

Бир йигит бўлар эди. У Роббисини унутган, шу сабабдан ўзини хам унутган эди… Бебошлиги, кайсар ва ёмонлиги билан ном чикарган, хатто кўп одамларга азият берган, зулм килганлигидан, одамлар Аллохдан унинг ёмонлигидан нажот беришини cўраб, уни дуоибад килган, каргаган эдилар. Яхши солих инсонлар унга кўп марталаб насихат килишган, лекин у кабул килмаган, кўп марталаб огохлантиришган, кулок осмаганди. Хаёти шахватлар зулумати ичра кечарди. Бир марта жуда кучли даъватчи киши унга ваъз айтган эдилар. Таъсирланиб, хатто кўзларига ёш хам олганди.

Тўртинчимиз шайтон эди…

2145 марта кўрилган

Абу Абдуллох шундай хикоя килади: «Сизга ушбу вокеани кандай хикоя килиб беришни хам билмайман… Бу вокеа мени хаётимни тубдан ўзгартириб юборган. Бу хакикатни, очишга хеч ботинолмасдан юрардим…Лекин Аллох олдидаги масъулиятни хисси мени хикоя килишга ундади. Токи Роббисига осий бўлиб юрган йигитлар ва ясама, пуч хаёлларни «севги» номи билан атаб юрган кизларга бир огохлантириш, ибрат бўлсин.

Биз орамизни енгилтаклик ва манманлик жамлаган уч дуст эдик. Йўк тўртта эдик…

Тасаввур қил бир куни…

2469 марта кўрилган

Абдулкарим Котиб
Юсуф Ахмад таржимаси

Суюкли дўстим! Тасаввур кил, бироздан сўнг хузурингга Пайгамбаримиз Мухаммад саллоллоху алайхи ва саллам кириб келадилар… Сен хеч хам хаёлингга келтирмаган ташриф…