Бизга боғланинг
Аёлнинг ҳажда ниқоб тақиши
Аёлнинг ҳажда ниқоб тақиши
Кўпчилик ёзувчилар иккита бир-бирига алоқаси бўлмаган масаланинг ўртасини боғлайдилар:
Биринчи: Эҳромдаги аёлга ниқобнинг ҳаромлиги;
Иккинчи: Аёл ҳажда бегона эркаклар олдида юзини ўраши.
Маълум бўлсинки, Аллоҳ таоло эҳром ҳолатида эркакка ҳам аёлга ҳам баъзи кийимларни ҳаром қилди.
Эркак учун: жисмига ёки бирон аъзосига мослаб тикилган; кўйлак, иштон, махси, пайпоқ ва шулар каби кийимни кийишни ҳаром қилди.
Аёл учун: Икки турли либосни ҳаром қилди: ниқоб ва қўлқоп. Муайян либосни ҳаром қилиш ўша аъзони очишни англатмайди. Ҳукм либосга боғлиқ, унинг остидаги нарсага эмас. Эркак киши уларга мослаб тикилган кийим кийишдан қайтарилган ҳамма аъзоларни ўрайди. Оёқларини ўрайди, фақат махси киймайди. Баданининг бошидан бошқа ҳамма жойини, юқорисию пастини ўрайди. Лекин кўйлак, иштон, майка киймайди. Бу одамга: Аллоҳ сенга аъзоларга мослаб тикилган кийимларни ҳаром қилган ҳар бир аъзойинги очиб ол, дейилмайди.
Бу бир-биридан айри масаладир. Агар аёл кафтларини кийими билан ўраса, гуноҳкор бўлмайди. Аммо қўлқоп кийса, гуноҳкор бўлади. Ҳукм аъзога эмас, кийимга тегишли. Эркак ва аёлнинг аъзоларини қайтарилгандан бошқа кийимлар билан ўраш ҳукми эҳромдан олдин қандай бўлса шундайлигича қолади. Ўралиши фарз бўлган аъзони сабаби топилган пайтда ўраш фарз бўлади. Ўралиши мустаҳаб бўлган нарсанинг ҳукми ўз ҳолича қолади, эҳром уни ўзгартирмайди. Набий ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ дан аёл киши юзини ўрашидан қайтарганлари ҳақида бирон хабар собит бўлган эмас, қайтариқ фақат ниқобдан бўлган, холос.
Ҳажда аёл кишига ниқоб тақишнинг ҳаром қилиниши унинг юзини очишини вожиб қилади деган маънода, деб айтилса, у ҳолда эркак киши ҳам Аллоҳ уни кийишдан қайтарган кийимлар остини очиши вожиб бўлиши келиб чиқади. Зеро бу икки ҳукм битта ҳадисда бир хил сиёқда келган. «Саҳиҳайнда» Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинган, у деди: Бир киши турди ва деди: Ё Расулуллоҳ, эҳромда қайси кийимларни кийишимизга буюрасиз? Набий ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ айтдилар: «Кўйлак, иштонлар, саллалар ва чопонларни кийманглар. Бирон кишининг оёқ кийими бўлмаса, махсисини тўпиғидан кесиб ташлаб кийсин. Заъфарон ёки варс (сариқ ранг) теккан бирон кийимни кийманглар. Эҳромдаги аёл ниқоб тақмайди, қўлқоп ҳам киймайди».
Шунинг учун ҳам саҳобаларнинг фуқаҳолари ниқоб юзга мослаб тикилган бўлгани учун ундан алоҳида қайтариқ келгани билан аъзо, яъни юзни тўсиш ўртасини фарқлайдилар. Ато Абу Шаъсодан у Ибн Аббос ‒ розияллоҳу анҳумо ‒ дан ривоят қилди, деди: ёпинчиқни юзига ташлаб олади, уни юзига маҳкам ўрамайди…
Бу гапни Товуснинг сўзи қувватлайди: «Эҳромдаги аёл кийимини юзига ташлаб олади, ниқоб тутмайди».
Эҳромли аёл бегона эркаклардан юзини тўсиши ҳақидаги ижмоъни Ибн Абдулбар, Ибн Қудома ва бошқалар айтганлар:
Ибн Абдулбар деди: «Уламолар аёл баданга мослаб тикилган кийимларнинг ҳаммасини ва махсиларни кияди. Унга бошини ўраши, сочини тўсиши мумкин, фақат юзини тўсмайди. Бегона эркаклар назаридан тўсиш учун бошидан бирор нарсани ташлаб олади», Ибн Қудома: «Бунда хилоф борлигини билмаймиз», деди.
Эҳромдаги аёл юзига рўмолини ташлаб олганида рўмол юзга тегмай туриши шарт қилинмайди. Рўмол унинг юзига ниқоб каби ёпишиб ҳам турмайди. Молик ва Аҳмад бир қавлда Шофеийнинг мазҳабига хилоф ўлароқ рўмол юзга тегмай туришини шарт қилмаган.
Саҳобаларнинг аёллари ҳажда шунга амал қилганлар; ниқобни қўйиб, юзларини рўмол ёки ёпинчиқлари билан тўсишар эди. Фотима бинт Мунзирдан саҳиҳ ривоятда келган, деди: «Биз Асмо бинт Абу Бакр билан бирга эҳромдалик ҳолимизда юзларимизни рўмол билан тўсардик».
Араблар ҳажнинг баъзи амалларида Иброҳим ва ундан кейинги пайғамбарларнинг ‒ алайҳимуссалом ‒ шариатларида бўлишган. Жоҳилиятда аёллар ҳаж қилаётганларида юзларини очишарди. Улар ниқоб ва ундан бошқа нарсалар учун ҳукм бир, бегона эркаклар олдидами бошқаларнинг олдидами фарқи йўқ, эҳромдаги аёл юзини очиши керак деб ўйлашарди. Хуфоф ибн Нудба Суламий деди:
Ҳаж ойлари унинг ҳусну жамолин | Намоён айлайди, юзин очади. |
Атир-упа сепса, эҳромдан чиқиб | Кўкдаги ой каби нурин сочади. |
Баъзи аёлларда Ислом келгандан кейин ҳам ўша гумон қолиб кетди. Улардан бири ҳаж қилаётганда юзини ўрашдан ҳаражланар ва бу унинг ажрини камайтириб қўйишидан қўрқарди. Аслида бу жоҳилият сарқитларидан эди. Оиша онамиздан ‒ розияллоҳу анҳо ‒ бу ҳақда сўралса, тушунтириб берардилар. Исмоил ибн Абу Холид онаси ва опасидан ривоят қилади, улар Тарвия куни Оиша ‒ розияллоҳу анҳо ‒ ҳузурларига кирдилар. У ерда бир аёл Оиша онамиздан сўради: Мен эҳромдалигимда юзимни тўссам бўладими? Оиша ‒ розияллоҳу анҳо ‒ кўкракларини ўраб турган рўмолларининг бир учини кўтариб бошининг устига қўйди.
Оиша ‒ розияллоҳу анҳо ‒ ниқоб тутиш билан ундан бошқа нарса билан юзни ўрашнинг ўртасидаги фарқни ва аёл ёлғиз ўзи бўлганда ҳам юзини тўсиши жоиз эканини тушунтириб берардилар. Бухорийда муаллақ келган, Ибн Ҳазм ва Байҳақий санадини улаган ривоятда келган, Оиша ‒ розияллоҳу анҳо ‒дедилар: «Аёл ниқоб тақмайди, бирон матони ниқоб қилиб ўрамайди, юзига бирон кийимини ташлаб олади» Байҳақий ривоятида: «агар истаса» деган қўшимчаси бор.
Фуқаҳолар ўз китобларида аёл кишининг эҳромдаги ҳолати ва унинг либоси ҳақида гапирганларида мавҳумликни кеткизадиган очиқ ибораларни айтадилар, масалан, «У юзини ўраши мумкин», баъзилари мана бундай дейишлари мумкин: «Унга бегона эркаклар олдида юзини ўраши жоиз бўлади».
Айрим фуқаҳолар шофеий фақиҳ Имроний «ал-Баён» номли китобида қилганидек мақсадни баён қилиб қўядилар. Имроний юқоридаги масалани айтганидан кейин шундай дейди: «Биз бу билан аёл одамларга кўринишини мақсад қилмаяпмиз».
Айрим ёзувчилар: уламолар аёл бегона эркаклар олдида юзини очиши вожиб эмас, балки жоиз деб айтишларини даъво қиладилар. Бу хато тушунча, уламоларнинг гапларидан бу тушунча олинмайди. Қуръон тилида ва араб тилида ҳаражни ва таъқиқни кўтариш мақсад қилинганда худди шундай таъбир қилинади. Аллоҳ таоло Сафо-Марва ўртасида саъй қилиш-ҳаракатланиш ҳақида деди: «Ким ҳаж ёки умра қилса, у икки тоғ орасида саъй қилишининг гуноҳи йўқдир» (Бақара: 158) одамлар жоҳилиятда икки тоғ устига бутларни қўйишиб сўнгра бу икки тоғ ўртасида саъй қилганлари боис, эски одатлари зеҳнларига ўрнашиб қолганидан Сафо-Марва ўртасида саъй қилишдан ҳаражланишди. Шунда Аллоҳ таоло улардан бу ҳаражни кетказиш учун деди: «Ким ҳаж ёки умра қилса, у икки тоғ орасида саъй қилишининг гуноҳи йўқдир». (Бақара: 158). Ҳаж ва умрада бу икки тоғ ўртасида саъй қилиш фарз ёки рукн. Ояти карима ва шунингдек уламоларнинг сўзлари ҳукмнинг аслини исбот қилиш учун эмас, шубҳа қилинган ҳаражни кўтариш учундир.
Сиёқларини (гап оқимини) тушуниб етмасдан аҳкомларни олиш катта хато. Кўпинча айрим ёзувчилар аёл юзини ўраши ҳақидаги ҳукмларни ҳаж-умра масалаларидан ва намоздаги ҳижоб ҳақида айтилган сўзлардан олишади, натижада хато вужудга келади. Улар уни ана шу сийғада кўзланган мақсадидан бошқа ўринда тарқатишади. Бу услуб барча аҳкомларга қўлланса ва улар ўз сиёқларидан юлиб олинса, кўплаб аҳкомлар ва маълум ва машҳур нарсалар ҳам ўзгариб кетган бўларди.
Аёлнинг либосига доир ихтилоф қилинмаган масалалар
Барча мазҳаб уламолари қуйидаги ишларда ихтилоф қилишмайди: Аёл баданини васфлаб турадиган ўта тор кийим киймайди. Баданидан тўсиши фарз бўлган аъзоларнинг ранги ва шаклини билдириб турадиган ўта юпқа кийим киймайди. Шундай кийим кийган аёллар Пайғамбар ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ дўзах аҳлларидан бўлган икки тоифа одамларнинг бири деб вафслаган одамлардир: «Кийим кийган яланғоч аёллар», яъни у кийимининг юпқалиги ва васфлаб турганидан на кийим кийган кийимли ва на кийимсиз яланғоч. Имом Аҳмад «Муснадларида» Усома ибн Зайд ‒ розияллоҳу анҳумо ‒ дан ривоят қилинади, деди: Расулуллоҳ ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ Диҳятул Калбий ҳадя қилган зич тўқилган қубтия (чопон)ни менга кийдирдилар, мен уни аёлимга кийдириб қўйдим. Ул зот: «Нима учун қубтияни киймаяпсан?», деб сўрадилар. Уни аёлимга кийдириб қўйдим, дедим. Ул зот: «Унга айтгин унинг остидан астар қилиб олсин, мен у кийим (юпқалигидан) унинг аъзолари ҳажмини васфлаб қўйишидан қўрқаман», дедиларИбн Абу Шайба Маймун ибн Миҳрондан ривоят қилди, у деди: «Аёллар учун шойи ва ипак кийишда кароҳият йўқ, бироқ улар учун васфлайдиган ва остини кўрсатадиган нарсалар кариҳ кўрилади».
Аёллар бегона эркаклар олдида хушбўйланмаган кийимда бўлишлари вожиб. Саҳиҳ Муслимда Зайнабдан ривоят қилинган, деди: бизга Расулуллоҳ ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ дедилар: «Агар сизлардан бирингиз масжидга ҳозир бўлса, қўлини хушбўйга теккизмасин». Бу ‒ масжидларда, ибодат ўринларида, қалблар соф бўлган ҳолатда аёлнинг эркакларга яқин турган ҳолатига хос ҳукм, ундан бошқа ўринларда қандай бўлиши мумкин?!
Аёлнинг кийими эркакларнинг кийимига ўхшаши ҳаром. «Саҳиҳда» ибн Аббос ‒ розияллоҳу анҳумо ‒ деди: «Расулуллоҳ ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ эркаклардан аёлларга ўзини ўхшатганларни, аёллардан ўзини эркакларга ўхшатганини лаънатладилар».
Аёлнинг либоси ғайримуслималарга хос кийим бўлмаслиги вожиб, акс ҳолда уларга ўхшаб қолган бўлади. Кийимда кофирларга ўхшашдан эркаклар ва аёллар қайтарилганлар. «Саҳиҳда» ибн Амрдан ривоят қилинади, деди: «Расулуллоҳ менинг устимда сарғиш рангга бўялган икки кийимни кўриб қолиб, дедилар: «Бу кофирларнинг кийимлари, уларни кийма.» Мен: ювиб юборайми?- дедим. «Йўқ, ёқиб юбор, дедилар».
Бухорий (134) ва Муслим (1177) ривоятлари.
Шофеий муснадида (1/303 788 рақам), «ал-Ум» (3/370, 371), Абу Довуд «Масоилу имом Аҳмад» (732) ривоят қилган. Шофеий Абу Шаъсони зикр қилмаган.
Шофеий «ал-Ум» (3/371) ва Ибн Абу Шайба «Мусаннафида» (14540) ривоят қилган.
«Тамҳид» (15/108) ва «Истизкор» (11/28, 29)га қаранг.
«ал-Муғний» (5/154) га қаранг.
«ал-Мудаввана» (1/463) ва«ал-Муғний» (5/155) га қаранг.
«ал-Ум» (3/370 ва 571) га қаранг.
Молик «Муваттоъда» (1/328) ва Исҳоқ ибн Роҳуя «Муснадида» (2255) ривоят қилган.
Ибн Саъд «Табақот ал-куброда» (10/456) ривоят қилган.
Имом Бухорий таълиқ қилиб ривоят қилиб деган (2/137): «Оиша ‒ розияллоҳу анҳо ‒эҳромда эканида сариққа бўялган кийим кийган ва деган: Юзини бирон нарса билан ниқобламасин, бурқа тақмасин, варс ёки заъфарон билан бўялган кийим киймасин». Ибн Ҳазм «Муҳаллода» (7/91) ривоят санадини боғлаб, деди:Вакиъдан бизга ривоят қилинди… «Уммул муъминин Оиша ‒ розияллоҳу анҳо ‒дан: Эҳромдаги аёл нима кияди? деб сўралди. Ниқоб тақмасин, бирон матони ниқоб қилиб ўрамасин, матони боши узра ташлаб осилтириб олади». Байҳақий «Сунан ал-куброда» (5/47) қуйидаги лафз билан ривоят санадини боғлаган: «Эҳромдаги аёл кийимлардан хоҳлаганини кияди, фақат унга варс ёки заъфарон теккан кийим бундан мустасно. У бурқа тақмайди ва юзини ниқобламайди, агар истаса бирон кийимни бошидан ташлаб олади».
«ал-Баён фи мазҳабил имом аш-Шофиий» (4/154).
Муслим (2128) рақами остида Абу Ҳурайрадан ривоят қилган.
Аҳмад «Муснадда» (5/205 21786 ва 21788 – рақамларда ривоят қилган.
Абдурраззоқ «Мусаннаф» (9253, 12412), Ибн Абу Шайба «Мусаннаф» (25288, 25289), Ибн Абу Шабба «Тарих ал-Мадина» (3/793) ва Байҳақий «Сунан ал-Кубро» (2/234)га қаранг.
Ибн Абу Шайба «Мусаннафида» (25291) ривоят қилган.
Ибн Абу Шайба «Мусаннафида» (25290) ривоят қилган.
Молик «Муваттоъ» (2/913) да ривоят қилган.
Ибн Абу Шайба «Мусаннафида» (25286) ривоят қилган.
Муслим (443) Абдуллоҳнинг хотини Зайнабдан ривоят қилган.