Бизга боғланинг
Бу икки оят ўртасини қандай жамлаймиз?
Савол:
Аллоҳ таоло Бақара сурасининг охирги оятларида «Хеч бир бандага тоқатидан ортиқ нарса юкланмаслиги»ни айтиши ва шу билан бирга «Эй, Алоҳим, бизга тоқатимиздан ортиқ нарсани юкламагин» деб дуо қилишга амр этишида қандай ҳикмат бор?
Жавоб:
«Аллоҳ хеч бир бандага тоқатидан ортиқ нарсани юкламас» ояти хабар бўлиб, мустақил жумладир, ундан бир оят аввалдаги «Ичингиздаги нарсани хох ошкор қилинг, хох яширинг, Аллоҳ сизларни ўша нарса билан ҳисоб китоб қилади» ояти нозил бўлганда, бу саҳобаларга жуда оғир келди, «қайси биримиз қалбига эга бўла олади» яъни кўнглимиздан баъзи гаплар ўтиб қолади-ку, энди қандай қиламиз, деганларида: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга «эшитдик, итоат қилдик» денглар – дедилар. Шундан кейин Аллоҳ таоло қолган оятларни нозил қилди, ва улар билан аввалги оятни «Ичингиздаги нарсани хох ошкор қилинг, хох яширинг, Аллоҳ сизларни ўша нарса билан ҳисоб китоб қилади» оятини насх қилди яъни ҳукми бекор бўлди, қолаверса бизга қандай қилиб дуо қилишни ўргатди. Бунга ўхшаш оятлар кўп, улардан бири Фотиҳа сурасидир, Аллоҳ таоло ҳадис кудсийда «Намозни (фотиҳани) ўзим ва бандам ўртамизда иккига бўлдим, бандамга сўраган нарсаси бўлади. ……Банда “сенгагина ибодат қиламиз ва сендангина мадад сўраймиз”» деганида Аллоҳ таоло айтади «бу мен билан бандам ўртамизда, бандамга сўрагани» бу оятдан кейингилари дуодир. Фотиҳани Аллоҳ ўз марҳамати ила нозил қилган ва унда биз нима деб Аллоҳни улуғлашимиз, қандай дуо қилишимизни бизга ўргатган ва биз қачонки шу дуоларни қилсак Аллоҳ бизга ваъда қилган ижобатининг бўлишини ҳадиси кудсийда баён қилган. Бу албатта Аллоҳ марҳаматининг жуда кенглигига далолат қиладики У ўзига ёқадиган дуоларни бизнинг тилимиздан қилиб, айтиб, ўргатиб, оятларида нозил қилган ва биз унга амал қиладиган бўлсак бунинг эвазига ажру хасанотлар беради ва дуоларимизни қабул қилади.