Бизга боғланинг
Aёл киши фатво берса бўладими?
Савол:
Мен диншунослик фанидан дарс берувчи муаллимаман, ўзим ўрта махсус билим юртининг исломий фанлар қисмини битирганман. Бир қанча фиқҳий китобларни ўқиб чиққанман. Толибалар бирон масала ҳақида сўраганларида илмим етганича, яъни қиёс ва ижтиҳод йўли билан, ҳаром ва ҳалол ҳукмларига киришмасдан, жавоб берсам бўладими?
Жавоб:
Албатта, китобларга мурожаат қилишингиз, бу борада ижтиҳод қилишингиз зарур, сўнгра тўғрилиги гумонингизга ғолиб бўлган жавобни беришингизнинг зарари йўқ. Аммо, агар жавобда шак қилсангиз ва тўғри жавобни билмасангиз, «билмайман» деб айтинг ва изланиб кўришга ваъда қилинг, сўнг китобларга мурожаат қилиб ёки аҳли илмлардан сўраб билгандан кейингина жавоб айтинг.
(Ибн Боз: Исломий фатволар: 1/173).