Аёл киши маҳрамлари олдида бошини очиши таҳоратига таъсир қилмайди

Савол:

Таҳоратли ҳолимда отам ёки ака-укаларим сочимни кўришлари таҳоратимни бузмайдими?

Жавоб:

Аёл кишининг маҳрамлари унинг сочини кўришлари таҳоратни синдирувчи ишлар жумласидан эмас. Аёл киши маҳрамлари олдида намоз ўқиса, улар унинг олди ё орқа томонида бўлишларидан қатъий назар, бунинг зарари йўқ. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.

(Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 7/337).

Ислом Нури
Ислом Нури

Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

Articles: 1962