Бизга боғланинг
Аёллар кандай намоз ўкишади?
Савол:
Менга кизларнинг намоз ўкишини ўргатинг ва тўгри йўлни танлашга ёрдам беринг.
Жавоб:
Бисмиллах вассолату вассаламу ала Расулиллах ва баъд:
Аёллар хам эркаклар каби намоз ўкийдилар, икки жинснинг намозларида фарк йўк. Уларнинг намозларида фаркнинг борлигини исбот килувчи бирорта сахих хадис расулуллох саллоллоху алайхи ва салламдан ривоят килинган эмас.
Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам умматнинг эркагу аёлига хитоб килиб шундай дедилар: «Менинг намоз ўкиганимни кўрганинглар каби намоз ўкинглар». Шунинг учун намоз ўкишни ўрганмокчи бўлган синггилларимиз сахифамизнинг «китоблар» рукнида кўйилган «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўкиган намознинг» сифати номли рисолани ўкисинлар ва шунга биноан намозларини адо этсинлар. Аёллар намозга турганларида юзлари ва кафтларидан бошка барча аъзоларини ўрашлари фарздир.
Тўгри йўлни танлашга келсак пайгамбаримиз Мухаммад саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Сизларга икки нарсани колдирдим. Агар шу икки нарсани ушласангиз харгиз адашмайсизлар; Аллохнинг китоби (куръон) ва суннатим». Расулуллох саллоллоху алайхи ва салламнинг бу сўзлари энг тўгри йўлга йўлланишни кафолатлайди. Кимки куръон ва суннат йўлини танласа пайгамбар гувохлиги билан энг тўгри йўлни танлаган бўлади. Сиз хак йўлдаги маълумотларингизни оширмокчи бўлсангиз мархамат килиб сахифамизда кўйилган китоблар, маколалар ва устозларнинг овозли дарсларини тингланг. Уларнинг барчасида бирор гап айтилган бўлса, уни куръон ва суннатдан бўлган далиллар билан кувватлаб айтилган.
Аллох барчамизни тўгри йўлга хидоят килсин. 28/05/2002