Бизга боғланинг
Ҳайз цикли бир маромда бўлмаслиги
Савол:
Бир аёл ҳайз муддатида қон кўради-да, 2 кундан кейн қон тўхтаб, батамом пок бўлади. Бир-икки кундан кейин яна қон келади. Аввалги 2 кунда кўрган қони ҳайздан саналадими, намозини нима қилади?
Жавоб:
Алҳамду лиллаҳ, вас-солату вас-саламу ала расулиҳи ва алиҳи ва соҳбиҳи, ва баъд..
Ҳайз муддати даврида қон кўрган аввалги икки куни ҳайздан саналади ва уларда намоз ўқимайди. Аммо, кейин поклик кўрган икки кунда ғусл қилиб, намозини ўқийверади. Яна қон келган охирги икки кунда намозни тарк қилади, чунки у кунлар ҳайздан саналади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.
(Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 5/390).