Бизга боғланинг
Ҳайз муддати мунтазам бўлмаган аёл нима қилади?
Савол:
Бир аёлнинг ҳайз муддати бир марта 5 кун, бир марта 6 кун, бир марта 4 кун, баъзида эса 3 кун ҳам бўлади. сўрамоқчи бўлганим, агар 2 кундан кейин қон келиши тўхтаса, намоз, рўза ва бошқа ибодатларини адо этаверадими ё ҳайз кунлари тамом бўлишини кутиб турадими?
Жавоб:
Алҳамду лиллаҳ, вас-солату вас-саламу ала расулиҳи ва алиҳи ва соҳбиҳи, ва баъд..
Агар аёл киши бир кун ё бир неча кун ҳайз кўрса, кейин қони тўхтаб, поклик кўрса, ғусл қилиб, намоз ва рўзасини адо этаверади. Покликни кўрганидан кейин ҳам муайян кунлар ўтиравермайди. Чунки, у покланган ҳисобланади ва намозини ўқийверади. Агар яна қон келиб қолса, намоз ва рўзани тарк қилади. Поклангач, яна ғусл қилиб, намоз ва рўзасини адо этади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.
(Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 5/389)