Қалб касалликлари ва мунофиқлик (3)

    Иккинчи: Ўлик калб

    Ўлик калблар роббисини танимайди, Унинг буйрукларини бажармайди, У яхши кўрадиган ва рози бўладиган амалларни килмасдан, шахватлар ортидан юради, Аллох рози бўладими, йўкми кизикмайди. Бундай кимсалар мухаббат, хавф, умид, улуглаш ва Аллох олдида ўзини хор тутиш каби хислатлар билан Аллохдан ўзгага сигинувчидирлар. Агар яхши кўрса, бировнинг хохиши учун яхши кўради, ёмон кўрса хам ўшанинг хохиши учун ёмон кўради. Берса бировнинг хохиши учун беради, бермаса хам ўшанинг хохиши учун бермайди. Ўзганинг хохиши унинг учун Аллох розилигидан афзалрок ва суюклирокдир.

    Хавои-нафс унинг иймони, шахват рахбари, жахолат сарбони ва гафлат карвонидир.

    Насихатга кулок тутмасдан, шайтонлар этагини тутади. Газабланишию рози бўлишига ягона сабаб факат ўткинчи дунё матоларидир. Ховои-нафс уни хак каршисида кўру кар килиб кўяди.

    Солихлардан бири деди: «Одамлар кизик, танаси ўлган кишига йиглайдилару калби ўлган кишига йигламайдилар, холбуки калбнинг ўлиши ёмонрокдир».

    Бундай калб эгаси билан бирга бўлиш касаллик, у билан дўстлашиш захар, унинг давраси эса халокатдир.

    Учинчи: Касал калб:

    Бу калбда хам хаёт, хам иллат бор. Унга гох буниси ёрдам беради, гох униси. Унда Аллохни яхши кўриш, Унга иймон келтириш, ихлос килиб Унга таваккул килиш хам бор, – булар калбни тирилтиргувчи сифатлардир – шу билан бирга бу калбда шахватларни яхши кўриш, уларни бошка нарсалардан устун кўйиб, ортидан югуриш, хасад, манманлик ва ер юзида фасод килишни яхши кўриш каби нарсалар хам бор, булар эса калбни халокатга олиб боргувчи сифатлардир.

    Шайхул-ислом ибн Таймия рахимахуллох деди: «Калбнинг бузилиши калб касалининг бир тури бўлиб, у кишининг тасаввури ва идрокини бузади, натижада хак билан ботил ўртасидаги фаркни идрок эта олмай, фойдали хакни ёмон кўриб, зарарли ботилни хуш кўрадиган бўлиб колади. Шунинг учун баъзида калб касали шак-шубха деб тафсир килинади. Мужохид ва Катода Аллохнинг ушбу сўзини тафсир килиб: «Уларнинг калбларида касал бор»(Бакара:10), у шак баъзида эса зино шахвати деб айтганлар. Аллохнинг ушбу сўзида хам: «Калбида касали бор киши таъма килиб колмаслиги учун» (Ахзоб:33), яъни шахват касали деб тафсир килинган.

    Калб касал бўлса, кишига илм, маърифат, хикмат, Аллох таъолони яхши кўриш ва буни барча шахватлардан устун кўйиш каби ишлар огир келади.

    Кабих ишлар калби касал одамнинг дилини огритмайди, хак ва акидани билмаслик унга алам килмайди.

    Кўпинча калб касалга чалинади, огирлашади, баъзида ўлиб хам колади. Эгаси эса буни сезмайди. У дунё билан жуда банд бўлганидан калби касал ёки соглом эканига кизикмайди хам. Айрим холларда калби касаллигини сезади, лекин унга даволаниш огир туюлиб, даво машаккатидан кўра, иллатлик калб билан колишни афзал кўради. Чунки калб шифоси хавои-нафсга карши чикиш билан бўлиб, нафсга бу сира ёкмайди.

    Ибн Каййим Жавжийя рахимахуллох айтади:

    «Калблар уч турлидир:

    Биринчи: Иймон ва барча эзгу ишлардан холи калб. Бу – зулмат билан копланиб, шайтон васваса килишидан хотиржам бўлиб колган калбдир. Чунки шайтон унинг калбини ўзига ватан килиб олган, унда хохлаган хукмини юргизади ва хохлаган ерига жойлашади.

    Иккинчи: Иймон нури билан нурланган калбдир, эгаси унда иймон чирогини ёккану лекин унда халигача шахватлар зулмати ва хавои-нафс шамоллари бор. Шайтон келиб унга хужумлар килиб туради. Бу жангда баъзан у голиб келса, баъзан шайтон голиб келади.

    Бундай калблар кўп ва турли-туман. Айримлари аксар холда голиб бўлса, баъзилари эса доим маглуб туради. Шундай калблар борки, улар душмандан голиб хам, маглуб хам эмаслар.

    Учинчи: Иймон билан лиммо-лим калб. Унда шахват ва зулматлар йўк, иймон доим нур сочиб туради ва бу нурнинг алангаси бўлиб, агар унга шайтон васвасаси якинлашса ёниб кетади. У бамисоли юлдузлар билан химояланган осмон кабидир. Шайтон осмонга якинлашса, тошбўрон килиб, куйдириб юборилади. Осмоннинг эса муъминдан хурмати улуг эмас».

    Калб касалликларидан бири кибрдир. Кибр калбнинг энг дахшатли ва энг огир касалидир. У калб билан иймоннинг ўртасидаги калин парда ва инсонни хакни кабул килишидан тўсиб турадиган тўсикдир.

    Бу касалликнинг аломати ўзини катта тутиш, бошкаларни менсимаслик ва хакни тан олмасликдир.

    Кибр кишининг ўзига бино кўйишидан пайдо бўлади. Энг дахшатлиси мутакаббир хакни тан олиш, тавхид, Роббисига бўйсунишдан бош тортиш билан хатто Роббисидан хам ўзини катта олишга харакат килади.

    Кибр иблис томонидан Аллохга осийлик килинган биринчи маъсиятдир.

    «Эсланг, (Эй Мухаммад алайхиссалоту вас-салом) Биз фаришталарга: «Одамга сажда килинглар!» дейишимиз билан улар сажда килдилар. Факат Иблис бош тортиб, кибр килди ва кофирлардан бўлди», (Бакара:34)

    «(Аллох) деди: Бас, ундан (жаннатдан) тушгин! Сен учун у ерда(жаннатда) такабурлик килишинг жойиз эмас. Бас, чик! Албатта сен хор бўлгувчилардандирсан!». (Аъроф:13)

    Аллох таъоло мутакаббир, малъун иблисга ниятининг акси билан муомала килди ва уни хор-тахкирланган холда чикариб ташлади. Куръони Каримда Аллохнинг шайтонга килган хитоби куйидагича баён килинган: «сен хор бўлгувчилардандирсан», «жаннатдан жирканч ва Аллохнинг рахматидан кувилган холда чик» (Аъроф:18) ва бундан бошка оятлар.

    Демак мутакаббир ўзи хохлаган улугликка эришолмайди балки унга максадининг акси хосил бўлади.

    «Аникки уларнинг дилларида бир кибр (яъни ўзларини сиздан катта олиш) бордир, улар ўшанга (яъни ўзлари орзу килган катталикка) етувчи эмасдирлар». (Гофир:56)

    Бундан бошка ўринларда хам кибрдан келиб чикадиган кўп окибатларни баён килди, – Аллох бизни хам, сизларни хам ундан сакласин. Кибр инсонларни Аллохнинг оятларини тушинишдан ва улар билан хидоятланишдан тўсиб туради.

    «Энди ерда нохак кибру хаво килиб юрадиган кимсаларни Ўз оят-муъжизаларимдан буруб юборурман (яъни англаб етмайдиган килиб кўюрман)». (Аъроф:146)

    Кибр дўзахга кириш сабабларидан биридир.

    «…Ё жаханнамда мутакаббир кимсалар учун жой йўкми!?». (Зумар:60)

    Абдуллох ибн Масъуд разияллохудан ривоят килинган хадисда Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Калбида мисколи зарра кибри бўлган киши жаннатга кирмайди».

    Шунда бир киши туриб:

    «Киши либосини гўзал, пойабзалини эса чиройли бўлишини истайди», — деди.

    Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам:

    «Аллох таъоло гўзалдир ва гўзал нарсани яхши кўради, кибр эса хакни тан олмаслик ва одамларни камситишдир», — дедилар. (Имом Муслим ривоятлари)

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1963