Қалб касалликлари ва мунофиқлик (4)

    Калб касалликларидан яна бири ўзига бино кўймок:

    Дунёда ўзига бино кўйиш ва манманликдан кўра амалларни бузувчирок нарса йўк. У гунохларни унитиш ва уларга бе парво бўлишга чакиради. Бу касалликка мубтало бўлган киши баъзи гунохларини арзимас билиб эсламайди хам, эсига тушганларини эса парво килмай, уларни йўкотишга харакат килмайди. Аллох гунохларимни кечириб юборади деб ўйлайди.

    Агар баъзи яхши амалларни килган бўлса, уларни жуда катта санаб, килган ишини Аллохга миннат килади. Аллох унга шу амалларни килишга кудрат ва имконият бериб кўйганини эса эсламайди. У ўша амаллари билан завкланиб кетиб, окибатини «накд» деб ўйлайди. Чунки ўзига бино кўйган киши ўз нафси ва фикрига алданиб колиб, Аллохнинг макри ва азобидан хотиржам бўлади, ўзини Аллохнинг хузурида олий макомдаман деб ўйлайди. Бундай одамни манманлик ўзига хамду сано айтишгача олиб боради. Ўзига махлиё кимсалар бировлар сўзига кулок тутишдан, билмаган нарсаларини сўрашдан уяладилар. Окибат хато йўлларида бардавом бўлиб хаётларини халокат билан якунлайдилар.

    Калб касалликларидан яна бири магрурликдир:

    Абу Хурайра разияллоху анху дан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар:

    «Кибр билан кийимини тўпигидан паст килиб юрган кишига киёмат куни Аллох таъоло карамайди». (Имом Бухорий ва Имом Ахмад ривоятлари)

    Ибн Умар разияллоху анху дан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар:

    «Сизлардан олдин ўтган халклардан бир киши кибр билан кийимини тўпигидан паст килиб юрарди, Аллохнинг буйруги билан уни ер ютиб юборди ва киёмат кунигача ерга киришда давом этади». (Имом Бухорий ва Имом Насоий ривоятлари)

    Калб ўзининг мусулмон табиати билан хидоятни кабул килувчи, унга кўйилган шахват ва хавои нафсдан юз ўгирувчидир. Калбда фаришталар ва шайтон аскарлари ўртасида жанг бўлади. Кейин голиб тараф калбни ўзига ватан килиб олади, бошкаси эса унга ўгирликча хужум килиб туради. Аллох таъоло айтганидек:

    «…ўзи жин ва инсанлардан бўлган, инсонларнинг дилларига васваса соладиган, (качон Аллохнинг номи зикр килинса) яшириниб оладиган васвасачи (шайтон)нинг ёмонлигидан панох беришини сўраб илтижо килурман». (Нос:3-6) Яъни качон Аллох зикр килинса кочиб, яшириниб олади, гафлат бўлса хурсанд бўлиб, эркин юради. Шайтоннинг аскарини калбдан факат Аллохнинг зикри кувиб чикара олади, зеро, зикр бор ерда унга ўрин йўк.

    Эй Аллохнинг бандалари, огох бўлинг, кўп калбларни шайтонлар забт этиб, эгаллаб олган. Натижада калблар дунёни афзал билиб, охиратни ташлашга чакирадиган васвасалар билан тўлган. Шайтон калбни эгаллаб олишининг асосий сабаби шахват ва хавои нафсга эргашишдир. Энди бу калбларни хидоятга очиб бўлмайди. Калбни обод килиш эса Аллох таоълонинг зикри биландир.

    Жобир ибн Убайда ал-Адавий деди: «Мен Ало ибн Зиёдга калбимда васваса борлигидан шикоят килган эдим. У шундай деди: Бу мисоли ўгрилар кирган уйга ўхшайди. Агар унда бирон нарса бўлса, иложини килиб ўша нарсани олиб кетади, илашадиган нарса бўлмаса, ноумид бўлиб кайтади». Яъни хавои нафсдан холи калбга шайтон киролмайди, шунинг учун Аллох таъоло деди:

    «Менинг (иймон-эътикодли) бандаларим устига сен учун хеч кандай хукумронлик бўлмас». (Исро:65)

    Калб муолажаси

    Эй Аллохнинг бандаси, агар калбингизни даволашни ва унинг согайишини истасангиз, Аллохга илтижо килинг, нафл ибодатларга мухаббат кўйинг, кечаси одамлар ухлаётганда туриб, кўзда ёш билан намозлар ўкинг. Кўп зикр килиб, яхши инсонлар билан бирга бўлинг, чунки уларнинг сухбати касал калбнинг согайишига яхши ёрдамчидир.

    «Сиз ўзингизни эртаю-кеч Парвардигорлари юзини истаб, Унга илтижо киладиган зотлар билан бирга тутунг! Кўзларингиз, хаёти дунё зийнатларини кўзлаб, улардан ўтиб, (ўзга ахли дунёларга бокмасин)!». (Кахф:28)

    Азиз биродар, сиз калбингизга ёмон шубха, харом шахват ва бузгунчи офат киришидан эхтиёт бўлинг, гафлатдан ва гофил бандалардан йирок юринг. Чунки гафлат илмга карши ва уни йўкотувчидир. Аллох таъоло гафлат ахлини коралади, уларга итоат этиб фикрларини кабул килишдан кайтарди.

    «Гофиллардан бўлманг». (Аъроф:205)

    «Ва Биз, калбини Бизни зикр этишдан гофил килиб кўйган, хавойи нафсига эргашган ва килар иши исрофгарчилик бўлган кимсаларга итоат этманг!». (Кахф:28)

    Бир олимдан инсон суратларига ошик бўлиш хакида сўралганида у дедики: «Аллох зикридан гофил калбларни Аллох таъоло ўзгаларга бандачилик килиш билан балолаб кўяди». Гофил калб шайтоннинг уясидир, чунки шайтон унга турли васвасаларни ва ботил хаёлларни ташлаб туради. Качон Аллох зикр килинса, кочиб яширинади, Аллох зикр килинганида у кичкина бўлиб кетади. У доим банданинг гафлатда бўлишини кутиб туради. Фурсат келиши билан унинг калбига орзу-хаваслар, шахватлар ва ботил хаёллар уругини сочади. Натижада калбда чакир тиканлар ва бало-мусибатлар ўсиб чикади. Ботил ўй-хаёллар бутун калбни коплаб, уни кўр килиши учун шайтон доим уларни сугориб, парваришлаб туради.

    Эй Аллохим, калбларимизни такво билан зийнатлагин ва уни поклагин, Сен энг яхши поклагувчидирсан. Сен уларнинг хожаси – эгасисан. Эй Аллохим, калбларимизни мунофиқликдан, кўзларимизни хиёнатдан ва тилларимизни ёлгондан саклагин. Эй Аллохим, Куръонни калбларимизга зиё, кўзларимизга нур килгин! Бизни унга амал килувчилардан ва унга чакирувчилардан килгин. Эй Аллохим, бизни, ота-оналаримизни ва барча мусулмонларни магфират килгин. Эй Аллохим, пайгамбаримиз Мухаммадга, у зотнинг оила аъзоларига ва барча сахобаларига салоту саломларингни юборгин. Омийн.

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962