Аллоҳдан бошқага, масалан оталар ё фарзандлар билан қасам ичиш ҳукми

    Савол:

    Аллоҳдан бошқага қасам ичиш мумкинми? Қуръони карим билан қасам ичса бўладими?

    Жавоб:

    Аллоҳга ёки Унинг сифатларидан бирон сифатга қасам ичишдан бошқа ҳар қандай қасам ҳаромдир ва ширкнинг бир туридир. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ сизларни ота-боболарингиз билан қасамёд қилишдан қайтаради. Ким қасамёд қилмоқчи бўлса, Аллоҳ номи билан қасамёд қилсин, йўқса жим бўлсин», деганлар (Муттафақун алайҳ). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Аллоҳдан бошқасига қасам ичса кофир бўлибди ёки мушрик бўлибди», деганлар (Саҳиҳ, Ас-саҳиҳа: №2042). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ким қасамёд қилиб, қасамида «Лот ва Уззо номи билан» деган бўлса, «Ла илаҳа иллаллоҳ» десин» (Бухорий ривояти: №486, Муслим ривояти: №4349). Бу эса Аллоҳдан бошқага қасам ичиш ширк бўлиши ва уни тавҳид калимаси билангина покланишига ишорадир.

    Шунга кўра, мусулмон киши Аллоҳдан бошқага, на Каъбага, на пайғамбарга, на Жибрийлга, на бирон азиз-авлиёга, на халифалардан бирортаси номига, на шараф, на миллат, на ватан билан қасам ичиши жоиз эмасдир. Аллоҳдан бошқага қасам ичиш ҳаромдир, ширк ва куфрнинг бир туридир.

    Аммо, Қуръони карим билан қасам ичишнинг зарари йўқ. Чунки, Қуръон Аллоҳнинг каломидир, Калом эса Аллоҳнинг сифатларидан бир сифатдир. Шунга кўра, Қуръон билан қасам ичиш Аллоҳнинг сифатларидан бир сифат билан қасам ичиш бўлади, бу эса жоиздир.

    (Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин: Мажмуъул-фатава: 2/217)

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962