Бизга боғланинг
Қарздор кишининг дуоси
Бисмиллахир рохманир рохийм
Аллох Тоъолога хамду-санолар, хазрати Мухаммад ва ахли байтлари, сахобалари ва тобиинларга – хаммаларига – дуруду-салавотлар бўлсин!
Абдурраззок ал-Бадр айтади:
Аллох Таолонинг изни билан, ушбу мусохабамизда мусулмон киши карздор бўлиб колса, кайси дуони ўкишлиги ва у дуонинг мохияти хакида сўз юритамиз.
Имом Термизий рахимахуллох ўз сунанларида Алий ибн Абий Толиб разяллоху анхудан ривоят киладилар:
«Алий разияллаху анху айтадилар: ″У кишининг хузурларига бир мукотаб (муъайян бир маблаг тўлаш асосида, ўзини озод килиш учун хожаси билан битим тузган) кул келиб айтди: ″Мен зиммамга белгиланган маблагни адо этишдан ожиз бўлиб колдим, менга ёрдам берсангиз?″ Алий дедилар: ″Сенга, Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам менга таълим берган сўзлар(дуо)ни таълим берайинми? — агар устингда ″сабийр″ (Макка ташкарисидаги бир тогнинг номи) тоги мисолича карз бўлса хам, Аллох таоло уни сенинг зиммангдан адо этади — Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам (таълим бериб) айтганларки: ″Айтгин: «Аллохуммакфини би халалика ан харомик ва агнини бифазлика амман сивак» Эй, Аллохим халолинг(халол йўл билан топилган мол-дунё) билан хароминг(харом йўл билан топилган мол-дунё)дан мени Ўзинг кифоялантиргин ва Ўз фазлинг билан мени Ўзингдан бошкалардан бехожат килгин!″». (Сунан ат-Термизий: 3563)
Бу дуо, мусулмон киши карздор бўлиб колиб, тўлашдан ожиз бўлган пайтда ўкишлиги – килишлиги зарур бўлган буюк дуодир. Карздор киши ихлос билан ушбу дуони ўкиса, карзи хар канча кўп – хадисда айтилгандек тог мислида – бўлса хам, Аллох таоло Ўзи у кишидан карзни адо этиб кўяди (яъни, казрини адо этишликда Ўзи мададкор бўлади). Чунки, ишларни енгил килиб кўйиш Аллох таолонинг кўлидадир. Аллох субханаху ва таолонинг хазинаси шу даражада бехисобки, инфок-сарфлаш билан у камайиб колмайди. У Зотга илтижо этган кишига Ўзи кифоя килади. Кимки, Ундан ёрдам сўраса, албатта ёрдам бериб, уни (барча ишларида) тўгри йўлга йўллаб кўяди.
Мана бу мукотаб кул, хожасидан ўзини озод килиб олиш учун устига юкланган муайян маблагни адо этишга кудрати етмаслигидан – ожизлигидан шикоятланиб хазрати Алий хузурларига келганида, у зот разияллоху анху уни Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан эшитганлари – ушбу улуг дуога йўллаб, унга ушбу дуонинг фойдаси бекиёс эканлигини, бу дуо билан, дуо килгувчига улкан натижалар бор эканлигини хамда Аллох таоло у кишининг карзи хар канча кўп бўлса хам, Ўзи адо этишини тушунтириб: ″Сенга, Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам менга таълим беган сўзлар(дуо)ни таълим берайинми? — агар устингда ″Сабийр″ тоги мисолича карз бўлса хам, Аллох таоло уни сенинг зиммангдан адо этади″ дедилар.
Ушбу дуода, банда ўз зиммасига олган карзидан ва калбини машгул килиб хиралаштирган гаму-ташвишлардан кутилишлиги учун улкан таргибу-ташвик ва хар доим ушбу дуони ўкишлигига кизиктириш бордир.
«Эй, Аллохим хололинг билан хоромингдан мени Ўзинг кифоялантиргин» деган сўзлари – лугатда: ″Уни бир нарса билан кифоялантирди″ дейилади. Яъни, ана шу нарса билан уни ўзгасидан бехожат килиб кўйди. Демак, ушбу дуода, банда Аллох Таолодан уни халол билан кифоялантириб, ана шу халол билан харомдан бехожат килиб кўйишини сўраётган бўлади.
«Ўз фазлинг билан мени Ўзингдан бошкалардан бехожат килгин» деган сўзлари: Яъни, Ўз фазлингни – менга ато этаётган неъматларинг ва ризку-рўзингни, менинг учун Ўзингдан бошкалардан бехожат этгувчи омил этиб кўйгинки, натижада Сендан ўзгага мухтож бўлмайин ва Сендан бошка бирор кимсага илтижо этмайин.
Ушбу дуода, банда ишларини Аллохга топширган, Унинг ёлгиз Ўзига таяниб, Ўзидангина ёрдам сўраган ва барча ишларда Унинг Ўзигагина таваккал килган бўлмоги зарурлиги баён килинади. Шунда банда Аллох Таолонинг кафолатига савор бўлади. Бандага Аллох Таолонинг кафолатида бўлмоги ўзи кифоядир!
Бирок, дуо билан биргаликда, карзни адо этишга сабаб бўладиган жиддий харакат, содик (чинакам) азми карор ва тўлашга имкон тугилиши биланок, кечиктирмай, тўлашга шошилиш зарурдир. Карзни белгиланган вактда бермай чўзиб юришдан сакланмок керак, зеро бундай одам Аллох Таолонинг ёрдамига лойик эмасдир. Аммо калби доимо карзнинг гам-ташвиши билан банд, уни ўз вактида эдо этишга катъий азм-карор килган бандага албатта Аллох Таоло Ўзи ёрдам бериб, карзини ундан адо этиб кўяди.
Имом Бухорий рахимахуллохнинг Абу Хурайра разияллоху анхудан ривоят килган хадисларида Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтадилар:
«Кимки, одамларнинг молларини – тўлаш ниятида – (карзга) олса, ундан Аллох Таоло Ўзи адо этиб кўяди. (яъни, адо этишлигида Аллох Ўзи мададкор бўлади). Кимки, зое килиб юбориш максадида олса, Аллох Таоло унинг ўзини зое килади» (Сахихул Бухорий: 2387)
Имом Ахмад Оиша онамиз розияллоху анходан ривоят киладилар: «Оиша розияллоху анхо айтадилар: ″Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: ″Карзини адо этишликда (содик – хакикий) ниятга эга бўлган (хар кайси) бандага албатта Аллох Таоло томонидан ёрдам бўлади″». (Имом Ахмад муснадлари: 6/ 72)
Маймуна разияллоху анходан Имом Насоий рахимахуллох ривоят киладилар: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтадилар: ″Кайси бир киши карздор бўлса ва Аллох Таоло ўша кишида карзини тўлашликка катъий максади бор эканлигини билса, албатта Аллох Таоло Ўзи унинг карзини мана шу дунёда адо этиб кўяди″ (яъни, охиратга колдирмайди). (Сунан ан-Насоий: 7/ 315)
Агар банда азмида содик ва нияти яхши бўлса, барча ишлари унга муяссар-енгил этилади ва Аллох Таоло, у кутмаган–ўйламаган томонидан енгиллик–кенглик ато этади. Аллох Таоло, Унга сидки дилдан таваккал килган бандага ёрдам беришликка ва ишларини бароридан келтириб, карзларини адо этиб кўйишликка ёлгиз Ўзи кафилдир.
Имом Бухорийниннг сахихларида Абу Хурайра розияллоху анхудан бир ривоят бор, унда Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам баний Исроийл кавмидан икки киши ўртасида бўлиб ўтган ажойиб вокеани хикоя килиб бердилар:
«Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам зикр киладилар: ″Баний Исроил кавмидан бир киши, ўзларининг баъзи кишиларидан 1000 динор карз сўради.
У(карз берувчи) деди: ″Менга гувохлар олиб келгин, уларни гувох килиб кўяйин″.
(Карз сўровчи) деди: ″Аллох Таоло Ўзи гувохликка кифоядир″.
— ″ундай бўлса, менга кафил келтир″.
— ″Аллох Таоло кафилликка Ўзи кифоядир″.
(берувчи): ″Тўгри айтасан″— деди ва бир муддатни тайин килиб, унга 1000 динорни карзга берди. Халиги киши маблагни олиб денгиз оркали сафарга чикди ва хожатларини бажарди (яъни, тижорат, олди-сотти килди). Тайинланган муддатга етиб келаман деб, харакат килиб, кайтиб кетишга бир маркаб (кема) топа олмагач, бир ёгочни олиб, ўртасини ковак килиб, унга 1000 динор ва дўсти учун бир мактубни жойлаштириб кейин ковакни яхшилаб беркитдида, уни олиб, денгиз бўйига келиб деди: ″Эй, Аллохим Сен Ўзинг биласанки, мен фалон кишидан 1000 динор карз сўраганимда, у мендан кафил бўладиган кишини талаб килди, мен эса, Аллох Таоло Ўзи кифилдир дедим, у Сенинг кафиллигингга рози бўлди. Мендан гувох хозирлашимни сўради, мен эса, Аллох Ўзи гувохликка кифоядир дедим, у Сенинг гувохлигингга рози бўлди. Мен эса, унинг хаккини (ўз вактида) етказиб бериш учун, кўп харакат килдим, бирон маркаб топа олмадим, энди мен ушбуни Ўзингга омонат топширдим″. Ёгочни денгизга улоктирди, у калкиб-калкиб денгизга кириб кетди. Сўнгра кайтиб келиб ўз шахрига кетиш учун маркаб (кема) излай бошлади. Унга карз берган киши эса, бирор (сафардан кайтган) кема унинг молини олиб келган бўлса деган умидда бир карайин деб, денгиз бўйига чикди. Моли жойлаштирилган ёгочни (ўзи билмаган холда) тасодифан кўриб колди ва ўтин килиш учун уни уйига олиб келди. Ёгочни аралаб майдалаган эди, ичидан мол (маблаг) ва мактубни топди. Бир оз муддатдан кейин, карз олган киши сафардан кайтиб келиб, 1000 динорни олиб келди ва деди: ″Молингни сенга (ўз вактида) келтириб бериш учун кўп харакат килдим, бирок мана шу хозир етиб келган маркаб(кема)дан аввал келадиганини топа олмадим″. (Карз берувчи) деди: ″Менга бирор нарса жўнатган эдингми?″. (Карз олгувчи) деди: ″Сенга айтаяпманку, мана шу хозир келган кемадан аввал, бошкасини топа олмадим″. (Карз бергувчи) деди: ″Ёгоч ичида жўнатганларингни Аллох Таоло (зое килмай етказиб келиб) сенинг томонингдан адо этди, сен (хотиринг жам) хушнудлик билан 1000 динорни олиб кетавер″». (Сахихул Бухорий: 2291)
Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам, бизлар панд-насихат олиб, ибратланишимиз ва банда Аллохга чиройли илтижо килиб, Унга сидки дилдан суянса, Аллох Таоло у бандага комил кудрати, тамомий ёрдами билан Ўзи кифоя килишлигини билишлигимиз учун, баний Исроийл кавмида бўлиб ўтган бу ажойиб киссани хикоя килиб бердилар. Бу ўринда Аллох Таолонинг комил тавфикини (муваффаккият ато этишини) ўйлаб кўринг-а! Ушбу мол-дунёга тўлдирилган ёгоч факатгина ўз эгасининг кўлига етиб келди. Аллох Таоло хар бир нарсага Кодир, хамма нарсани билиб тургувчи, Буюк Зотдир!
Мусулмон одам карз тўгрисида бепарво бўлиб, уни арзимас фахмлаб ва уни ўз вактида адо этишдан сусткашлик килмаслиги керак, зеро, бу иш хатарлик эканлигини ифодаловчи ва мўъмин кишининг жони карзига богланиб кўйилишига, агар карздор холида вафот килса, карзини адо этилмагунча, карзи олдида махбус этилиб туришига далолат килувчи хадислар жуда кўп ворид бўлган.
Имом Ахмад рахимахуллох Саъд ал-Атвал разияллоху анхудан ривоят киладилар: ″Саъд айтадилар: ″Акам вафот этганда, ундан 300 динор (мерос) колди ва бу 300 динорга меросхўр бўлиб сагир(майда) боласи хам колди, мен ана шу динорларни боласига сарфламокчи бўлганимда, Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: ″Аканг – аникки – карзи(олди)да махбус бўлиб турибди, бориб (аввал) унинг карзини адо эт″— дедилар. Саъд айтадилар: ″Бориб ундан карзларини адо этдим ва (Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга) бир аёлдан бошка хеч ким колмади, у аёл 2 динорни даъво килмокда бирок, хужжати (далили) йўк″ — дедим. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: ″Унга (талаб килаётганини) бер чунки, у (аёл) ростгўй″ — дедилар. (Имом Ахмад муснадлари: 4/ 136)
Яна Имом Ахмад Абу Хурайрадан ривоят киладилар: ″Абу Хурайра дедилар: ″Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтадилар: ″Мўъминнинг жони устидаги карзига муаллак килиб кўйилгандир″ (яъни, карзига боглаб кўйилганки, уни адо этмагунича кутила олмайди). (Имом Ахмад муснадлари: 2/ 440)
Шу сабабли, мусулмон кишининг зиммасида карзи бўлса, тўсатдан келиб колиши мумкин бўлган ўлим келишидан аввал, зиммасидаги карзини тўлашга шошилмоклиги зарурдир, акс холда, карзи олдида махбус бўлиб, карзига гаровланиб колади (яъни, карзи ўталмагунча кабрида хотиржам бўла олмайди).
Карз балосига мубтало бўлмаган мўъмин, Аллох Таоло унга офият ато этганлиги учун хамду-санолар айтсин, агар зарур бўлмаса, харгиз карз олмасин, шунда нафси карзнинг ташвишларидан, унинг ёмон окибатларидан рохатда ва ўзи шодлигу-омонликда бўлади.
Имом Ахмаднинг муснадларида Укба ибн Омир розияллоху анхудан ривоят килинади: ″Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтадилар: ″Нафсларингизни оромидан кейин хатарга солманглар! Сахобалар: ″Нима у (хатар) эй, Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам″ — дедилар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: ″(У) карздир″. (яъни, карз олишга шошилманглар, натижада нафсларингизни унинг ортидан келадиган хатарлик окибатга тушириб кўясизлар). (Имом Ахмад муснадлари: 4/ 146)
Ўзимизга хам, сизларга хам, Аллох Таолодан офият ва саломатлик ва барча яхшиликларга хидоят этишини сўраб коламиз.
Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух!
Абдурраззок ибн Абдулмухсин ал-Бадрнинг ″Фикхул-адъияти вал-азкор″ китобидан олиб, эркин услубда таржима килинди.
Таржимон: Аллох йўлидаги дўстингиз Абу Мухаммад