Асмоул-Ҳусно/Аллоҳнинг гўзал исмларининг енгил шарҳи Муқаддима

    Муқаддима/ audio

    Кабирул-мутаъал,  жалолат, азамат ва гўзаллик соҳиби бўлган,
    У учун гўзал исмлар ва олий сифатлар, улуғворлик ва камолот
    бўлган,  Аллоҳга ҳамду санолар айтаман. Аллоҳдан ўзга барҳақ
    маъбуд йўқ, деб гувоҳлик бераман ва Муҳаммад Унинг бандаси ва
    элчиси деб гувоҳлик бераман.

    Аллоҳнинг гўзал исмларини тушуниш, бу хусусдаги фиқҳ, 
    илмнинг шарафли бобларидандир. Балки у «Фиқҳул акбар»дир. Бу илм —
    дин унинг устига қуриладиган асосдир. Шунинг учун ҳам Қуръони
    Каримда мана шу асосни мустаҳкамловчи далиллар жуда ҳам кўп ворид
    бўлди.  Қуръонда бирон бир оят йўқ-ки унда Аллоҳ таолонинг
    гўзал исмлари ва олий сифатлари зикр қилинмаган бўлса.  Бу
    эса мана шу шарафли илмнинг аҳамияти, унинг қадри улуғ эканига,
    унинг хайротлари кўплигига далолат қилади. Бу илм иймон
    асосларининг бир асосидир.  Дин арконларининг бир
    рукнидир,  пойдеворидир.  Ва ҳамда,  ислом
    миллатининг асосларидан бири бўлиб, унинг устига диннинг юксак
    бинолари ва олий манзиллари қурилади. Инсонлар ўзларининг
    яратувчилари ва ризқ берувчиларини, йўқдан бор қилувчи бўлган
    Парвардигорларини билмасларидан туриб ва унинг гўзал
    исмлари,  олий сифатларини, камолоти, жалолaти ва
    улуғворлигига далолат қилувчи мукаммал сифатларини билмасларидан
    туриб ва У Ундан ўзга ҳақ мабуд бўлмаган, ёлғиз, ҳақ илоҳ
    эканлигини билмасларидан туриб қандай қилиб одамларнинг ҳоли яхши
    бўлади?! Ва инсониятнинг иши тўғри бўлади?! Ва лекин одамларнинг
    кўпини улар учун яратилган нарсалар улар ўзлари у учун яратилган
    нарсадан машғул қилиб қўйди.  Вужудда бандалар улар учун бир
    лаҳза ҳам ундан беҳожатлик бўлмаган Раббилари, Яратувчилари,
    Подшоҳлари, ишларини тадбир қилувчилари ва ризқларини тақдир
    қилувчи Парвардигорини танишга бўлган ҳожатдан кўра каттароқ ҳожат
    йўқ.  Бандалар учун поклик  ва салоҳият фақат Аллоҳ
    таолони таниш, Аллоҳ таолога ибодат қилиш,  ва Унинг ёлғиз
    Ўзига иймон келтириш билангина бўлади.  Шунинг учун ҳам
    банданинг салоҳиятдан бўлган улуши, унинг мақтов ва санога бўлган
    лойиқлиги, бу банданинг Рабби субҳанаҳу ва таолони қанчалик таниши
    ва бу бандани Аллоҳга яқинлаштирадиган тўғри сўзлар ва солиҳ
    амалларни билишининг миқдорига қараб
    бўлади.        
         

    Шайх Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр — ҳафизаҳуллоҳ — Аллоҳ
    субҳанаҳу ва таолонинг гўзал исмлари хусусида бир китоб
    жамлаганлар. Бу китобда Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан юздан
    ортиғини шарҳлаганлар ва ушбу китобни ўқиш, таржима қилиш ва 
    нашр қилиш осон бўлиши учун мухтасар қилганлар.

    Биз ушбу шарафли илмга бу хусусдаги мухтасар-қисқагина шарҳланган
    китобни дарс қилиб ўрганиш билан киришмоқликни мақсад
    қилдик.  Аллоҳ насиб қилса мухтасарни ўқиб, 
    ўрганганимиздан сўнгра бу китобнинг аслини ҳам ўқиб, 
    ўрганамиз иншааллоҳ.  

    Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу китобни тасниф қилиб сизу бизга
    тақдим қилган шайх Абдурраззоқни чиройли мукофотласин ва ушбу
    амални Ўзи учун холис қилсин ва барчаларимиз учун фойдали қилсин.

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962