Авлиёлар қабрларига бориш, улардан мадад сўраб, дуо қилиш ҳукми

    Савол:

    Бошга иш тушган пайт авлиёлардан мадад сўрайдиган кишига нисбатан Аллоҳнинг ҳукми қандай?

    Жавоб:

    Ким авлиёлардан – улар дунёдан ўтиб кетишганидан кейин ёки ғойиб-узоқда эканларида – мадад сўраса, катта ширк тури билан ширк келтирган бўлади. Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳни қўйиб, сизга фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдиган нарсага илтижо қилманг! Агар шундай қилсангиз, у ҳолда албатта золимлардансиз! Агар Аллоҳ сизга бирон зиён етказса, уни фақат Ўзигина кетказа олур. Агар сизга бирон яхшилик (етказишни) ирода қилса, Унинг фазлу марҳаматини қайтара олувчи йўқдир. У Ўзи хоҳлаган бандаларига яхшилик етказур. У мағфиратли, меҳрибондир» (Юнус: 106-107).

    Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.

    (Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 1/152).

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1963