Бизга боғланинг
Қазо ва қадар ўртасидаги фарқ
Савол:
Қазо ва қадар ўртасидаги фарқни тушунтириб берсангиз?
Жавоб:
Уламолар қазо ва қадар ўртасидаги фарқ борасида бир фикрга иттифоқ қилишмаган. Баъзи уламолар айтадилар:
Қадар Аллоҳнинг азалдаги тақдиридир.
Қазо эса Аллоҳнинг бир нарсага унинг содир бўлиши пайтидаги ҳукмидир.
Аллоҳ муайян бир нарсанинг вақтида бўлишини тақдир қилса, шу қадар бўлади. Энди ўша нарсанинг бўладиган пайти келса, бу қазо бўлади. Бу ҳақда кўплаб Қуръон оятлари келган. Масалан: «Сизлар таъбир сўраётган иш битди (яъни қазо қилинди)» (Юсуф: 41), «Аллоҳ ҳақ (ҳукм) билан ҳукм (яъни, қазо) қилур» (Ғофир: 20) ва бошқа оятлар. Демак, қадар Аллоҳ таолонинг бир нарсани азалда тақдир қилиши, қазо эса ўша нарсага унинг содир бўлаётган пайтида ҳукм қилишидир.
Айрим уламолар қазо билан қадар бир маънода, дейишган.
Кучлироқ гап – иккаласи бирга зикр қилинган пайтда ўрталарида фарқ бўлиши, бири иккинчисидан айри зикр қилинганда битта маънода бўлишидир, валлоҳу аълам.
(Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин: Мажмуъул-фатава: 2/79).