Бенамоз одамнинг Исломга даъват қилиши

    Савол:

    Ассалому алейкум номоз ўқимай шароит бўлмай исломга дават қилиб юриш билганларини ўргатиб юриш яхши ва ёмон томонлари ҳақида малумот берсаларингиз.

    Жавоб:

    Hамоз ўқимаган одам ва намоз ўқишга шароит топа олмаган одам қандай қилиб бировларни исломга даъват қилиб юради. Биз бу ҳолатни тушуна олмадик. Мусулмон одамга бир кунда беш вақт намозни ўз вақтларида ўқиш фарз. Узрсиз бир намозни вақти чиқиб кетгунича қасддан ўқимаган одам иймонидан ажрайди. Бу ҳақда бизнинг саҳифадаги «Бенамозни ким — деб атаймиз?» номли жума насиҳатни ўқинг. Ўзи амал қилмай бошқаларга ўргатаётган одамнинг мисоли шамга ўхшайди. Бировларга нур бериб ўзи кул бўлади. Саволда зикр қилинган одамнинг борадиган жойи ўтхона бўлади. У аввал ўзини ислоҳ қилсин, намозларини вақтида ўқисин, шароит топа олмаётган бўлса, шароит бўладиган жойга борсин. Аллоҳ уни туғилган жойига михлаб қўйган эмас. Агар бу одам ўзини ўнгламаса ҳолига вой. 2012 йил 5-феврал

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962