Бизга боғланинг
Болаларга ҳайитлик берса бўладими?
Савол:
биз икки ҳайитда болаларга арзимаган миқдордаги пулни ҳайитлик қилиб беришга одатланганмиз, шу иш жоизми?
Жавоб:
Бисмиллаҳ, алҳамду лиллаҳ, вассолату вассаламу ала расулиллаҳ. Катталарга бўлсин, кичикларга бўлсин «ҳайитлик» беришнинг зарари йўқ. Балки бу гўзал ахлоқлар ва чиройли одатлар жумласидан. Фақат қуйидаги нарсаларга эътибор қилиш лозим:
1- Ҳайитлик беришда адолатга риоя қилиш. Фарзандларнинг баъзиларига бериб баъзиларига бермаслик тўғри эмас. Бу улар қалбида нафрат ва ҳасадни пайдо қилади.
2- Ҳайитликни оила аъзоларининг ҳаммасига бир хил миқдорда бериш лозим эмас. Бунда ёш эътибор қилинади. Катталарга ёш болаларга берилган миқдорни берилмайди. Оилаликка бўйдоққа берилганни берилмайди ва ҳоказо.
3- Ҳайит кунлари болаларнинг қўлларида ҳайитлик туфайли пул кўпайгани учун уларга назоратни кучайтириш лозим бўлади. Кўча-кўйларда ҳар хил фасод эшиклари очилган бўлади. Майда қиморбозлик, кино-театр ва шу каби жойларга бесўроқ кетиб қолмасинлар. Валлоҳу аълам.Жавоб Шайх Мунажжид ва Кибор уламолар фатволари асосида берилди.