Бизга боғланинг
Бошга хина суртилган ҳолда таҳорат қилиш ҳукми
Савол:
Бир аёл таҳорат қилди, сўнг бошига хина суртди ва намоз ўқишга турди. Унинг намози дурустми? Агар таҳорати синса, суртилган хина устидан бошига масҳ тортадими ёки сочини ювиб ташлаб, кейин бошқа таҳорат қиладими?
Жавоб:
Бошга хина суртиш таҳоратга таъсир қилмайди. Кичик таҳоратда бошга қўйилган хина устидан (уни ювиб ташламасдан) масҳ тортиш мумкин. Аммо, катта таҳорат (яъни ғусл)да бошига уч марта сув қуйиши зарур, масҳ тортиб қўйиши кифоя қилмайди. Чунки, «Саҳиҳ Муслим»да Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, у: «Ё Расулуллоҳ, мен сочимни тугиб (ўриб) оламан, жанобат ёки ҳайздан ғусл қилганда уни ечиб юборайми?», деб сўраганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ, бошингизга уч ҳовуч сув қуйишингиз кифоя қилади, кейин устингиздан сув қуйиб, покланасиз», дедилар (Муслим: №770). Агар ҳайздан ювинганда сочини ечиб, ювса, яна яхшироқ бўлади. Чунки, шу ҳақда келган бошқа ҳадислар шунга далолат қилади. Валлоҳу валийют-тавфиқ.
(Ибн Боз: Мажмуъул-фатава: 10/161).