Бу дунёни ким яратган?

    Ассалому алайкум, хурматли болалар! Биз сизлар билан бу китобчада хар бир мусулмон бола ва мусулмон кизча билиши керак бўлган Ислом дарсларини ўрганамиз. Кадимда бўлган вокеалар хакида сухбатлар киламиз. Улардан ибрат оламиз. Дарсларимиз давомида эътикод ва одобимиз чиройли бўлиб боради.

    Болалар, келинглар, биз аввало бу дунёни ким яратган, деган саволга жавоб топайлик. Шунда одамлар кандай пайдо бўлганини хам билиб оламиз. Бунинг учун сизлар атроф-табиатга бир каранглар-чи. Нималарни кўраяпсизлар? Дарахтлар, ўсимликлар, ер, осмон, куёш ва хоказо. Тўгрими? Кани, энди айтинглар-чи, мана шу нарсаларни ким яратган?…

    АЛЛОХ ТАОЛО!

    – Тўппа-тўгри! Буларнинг хаммасини Аллох Таоло яратган. Сиз билан бизни хам У пайдо килган. Аммо Аллох бу дунёни, одамларни кандай килиб яратган, биласизларми? Мана, эшитинглар бўлмаса.

    Илгари осмон хам, ер хам, одамлар хам бўлмаган эди. Дарахтлар, ўсимликлар, хайвонлар хам йўк эди. Ёлгиз Аллохнинг Ўзи бор эди, холос. Аллох бу дунёни яратишни хохлади. Шунда У энг аввал Аршни, кейин Каламни яратди. Нурдан фаришталарни пайдо килди. Кейин сувни, сўнг ер билан осмонни яратди. Ундан кейин ерда денгиз-океанларни, тоглар ва дарёларни, хамда ўсимликлар ва хайвонларни пайдо килди. Оловдан Иблисни яратди. (Иблис-Шайтон). Аллох хамма нарсани яратиб бўлгандан сўнг ОДАМ отамизни яратди. У Одам отамизни лойдан яратиб жон киргизди. Кейин Хавво онамизни пайдо килди.

    Аллох Одам Ато ва Момо Хаввони жаннатга киритиб кўйди. Жаннат жуда хам катта ва чиройли жой эди. Одам Ато билан Момо Хавво жаннатда сайр-томоша килиб, рохат-фарогатда яшай бошладилар. Аллох уларга: «Бу ерда хохлаган ерингиздаги неъматлардан бемалол еяверинглар», – деди. Кейин жаннатдаги битта дарахтни кўрсатиб: «Мана бу дарахтга якинлашманглар!» – деди. У дарахтнинг мевасини ейишдан кайтарди. Аммо бир куни Иблис Одам Ато ва Момо Хаввони алдаб, ўша дарахтнинг мевасидан едириб кўйди. Чунки Шайтон уларга душман эди. Одам отамиз ва Хавво онамиз Шайтоннинг сўзига кириб, Аллохга гунохкор бўлиб колдилар. Шундан кейин Аллох уларни жаннатдан чикариб юборди. Фаришталар Одам Ато ва Момо Хаввони Аллохнинг буйруги билан ерга олиб келдилар. Одам ва Хавво ўзларининг килган гунохларига йиглаб тавба килишди. Аллох уларга мехрибон эди. Уларнинг гунохларини кечирди. Тавбаларини кабул килди.

    Аллох ерга Одам отамиз ва Хавво онамиз билан бирга Шайтонни хам юборди. Аммо энди Одам Ато ва Момо Хавво Шайтоннинг сўзига кирмасдан Аллохнинг айтганини килиб хаёт кечира бошлашди. Аллохга чиройли ибодатлар килиб юришди. Аллох у икковларига кўпгина ўгил-кизлар берди. Одам Атонинг исмлари Одам бўлгани учун у кишининг болаларини, «Одам болалари», деб аталди. Кейин эса болаларни оталарининг номи билан «одамлар», деб атала бошланди. Шундай килиб бизнинг хам номимиз «одам» бўлди.

    1 – коида. Бу дунёни ва унинг ичидаги хамма нарсани Аллох Таоло
    яратган. Бизни хам У яратган. Бу дунёдаги хамма нарса Уники.

    Саволлар:
    1. Бу дунёни ким яратган? Кандай килиб?
    2. Одамлар кандай килиб ерга келиб колдилар?
    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1963