Чиройлироқ сўзлагувчи ким бор?

    Тайёрловчи: Носируддин Ахмад

    Ушбу рисола,
    доктор Носир бин Хаммод ал-Амморнинг
    “Даъват” номли китоби асосида тайёрланди.

    Кириш:

    Ta’minot dinidagi muhim amal kilgan, uni amalga oshirishni esa, takvodor bandalariga vojib kilgan Alloxga xamd bulsin! Ta’mirlashchilarning imomi, payg’ambarlarning sayyidi bo’lgan zotga salavotlar bylsin!

    Инcонларни Аллохнинг динига даъват килиш, уларга унинг хакикатларини баён этиш ва унинг кўрсатмаларига амал килишга тайёрлаш – мана шулар билан исломий жамият барпо бўлиб, исломий хаёт юзага келади ва нихоят, инсоният адолат хавосидан нафас ола бошлайди.

    Ер юзини турли жойларида яшаётган халклар ўзларининг мусибатларидан ва уларнинг зарарли окибатларидан шикоят кила, эртанги кун хакида дахшатга тушиб, кайгура бошладилар. Бу ходисалар бугунги кунда етук олимларни аклларини банд килган, мана-ман деган сиёсатчилар хам бу муаммоларга ечим топа олмай лол колаётган дамлардир. Инсонларга Ислом даъватини етказиш- бугунги кунга келиб, кечиктириш мумкин бўлмаган ва катта мусибатни олдини олиш учун зарур бўлган эхтиёждир. Олам узра кулоч ёйган зулм билан кураш эндиликда зиммамиздаги бурчга айланди. Уммат бугун, Роббиларига холис бўлган, дину-диёнатга ўзларини бахшида килган, Аллох учун динда фаолият киладиган даъватчиларга мухтожлик сезмокда. Менимча, хозир ер юзидаги бирорта жамият исломий жамият каби, эътикодий бирлик ва тафаккурга мухтожликда эмас. Даъват нихоли, токи у Куръоннинг соф булогидан сугорилмас ва унинг хаёт бахш этувчи сувидан конмас экан, у каддини тутолмайди ва мева хам бермайди. У ўша булокки, ундан Аллохнинг элчиси – соллаллоху алайхи вассалам – ва у зотга эргашиб асхоблари истифода этишган. Шундан сўнг, улар бутун калблари билан хеч иккиланмасдан Аллох сари интилишда ва пайгамбарга эргашишда давом этдилар, борган сари уларнинг онглари, фикрлари нур ила нурафшон бўла, хислари эса факатгина у Нурдан таралаётган ёругликдангина таъсирлана бошлаган.

    Куйида келтирадиган баъзи бандларда даъватчи инсон учун лозим бўладиган исломий даъватнинг онгли, назарий жихатдан англашга ёрдам берадиган мавзуларни ёритишга харакат килдим. Токи даъватчи, амалий ишда дуч келадигани илмлар билан танишсин. Ушбу амал ёлгиз Аллох учун бўладиган хизматнинг бир кўриниши бўлиб, уни ўкиган, ўрганган ва ундан фойдаланишни истаган хар бир киши учун манфаатли бўлишини Аллохдан сўраб коламан.

    Мен яна Аллохдан уммат учун кайгурадиган, дин ишига бел боглайдиган, керак бўлса, бу йўлда жон фидо киладиган содик даъватчиларни кўпайтиришини сўраб коламан. Шу билан бирга, Аллохдан мусулмонларни олийлик, зафар ва нажот сари йўллаб, ахволларини ўнглаб беришини cўрайман. Албатта, У зот бунга кодирдир!

    Эй Аллох, Сенга хамд бўлсин! Сенга мактов бўлсин! Гувохлик бераманки, Сендан ўзга хак илох йўкдир! Мени магфират килишингни ўтинаман ва Сенга тавба киламан!

    Банданг ва элчинг, пайгамбаримиз Мухаммадга Ўзингнинг салому, салавот ва баракотларингни ёгдир!

    Инсонлар Хамма замонларда хам уларнинг миллати, ирки, ижтимоий келиб чикиши ва шахсий хислатларга эгаликларидан катъий назар, Ислом даъвати ва Аллохнинг хак динига эхтиёж сезадилар. Инсоннинг онги ва тафаккури хар холда ўта етук эмас, шунинг учун хам унинг кўникма ва билимлари номукаммал ва чекланган холатда колаверади. Инсондаги бу мухим нуктани эътиборга олган холда, Яратувчи Ўзининг пайгамбарларинини жўнатиб, инсониятни жахолат дунёсидан илм дунёсига, зулматдан нурга элтишлари учун Ўзининг Илохий Йўрикларини нозил этиб турган.

    Кўпчилик мусулмонларни ўз динларининг мухим нукталари ва шариат таълимотларини билмасликлари сабабидан ва шунингдек, гоявий бошкарув уларнинг кўлларидан бошкаларнинг кўлларига ўтиб колгани боис, мусулмонларнинг ўз динлари тўгрисидаги тасаввурлари нотўгри ва диннинг асл мохиятини бузук акс эттирган холда шаклланиб колди.

    Унутмаслик керакки, Ислом –турмуш тарзидир. У ана шундай тушунилиши ва амалга хам ана шундай татбик этилиши керак. Ислом, бу –коинот, инсон ва хаёт тўгрисида тўгри тушунча берувчи ва инсонга унинг яратилиш сабабини англатувчи диндир. Мана шу таълимот асосида шариат ва хаётни бошкарув тузилмаси барпо килинади.

    Шу йўсинда Ислом бу-бутун бир йўлдир. Инсонларнинг динга бўлган эхтиёжи уларнинг хаётлари, мавжудликлари ва табиатларининг ажралмас бир кисмидир. Уларнинг динга бўлган эхтиёжи хаво ва сувга бўлган эхтиёжларидан устунрокдир, аслида.

    Асримизга келиб, Яратувчи билан ўрнатилиши керак бўлган алока янада мухим даражага чикмокда. Бунга сабаб килиб айтиш мумкинки, инсоният тарафидан забт этилмиш ушбу тараккиёт, агар Аллох ва унинг элчисининг кўрсатмаларига таянган холда маънавий камолотга эга бўлмас экан, келажакда бу тараккиёт уни жар ёкасига олиб келиши мумкин. Олам Аллохни, У Куръони каримда бандаларига Ўзини таърифлагани каби, хамда унинг пайгамбари Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламни таниши керак. Олам, шунингдек, диний вожиботлар тарзида амалга ошириладиган ахлок нормаларига ва эътикодга тааллукли хакикатлар тизимига ва ўзоро муносабатлардаги коидаларни ўзлаштиришга мухтождир.

    Ушбу хакикатлар – дунё учун манфаатли бўлган бошкарув бўлиб, уларни жамиятда амалий татбик килиш эса, одамлар учун, улкан зафарларга эришиш ва кўпгина зарарлардан кутулиш гаровидир. Инсонлар, улар хох мусулмон бўлсин, хох гайримусулмон бўлсин, Ислом даъватига мухтождирлар. Мусулмон учун кераклиги шундаки, унинг кўшимча мувафаккиятларга эришишига ва камолот зиналарида янада юкорирок кўтарилиши учун бир имкондир. Гайримусулмон учун эса, даъват унга маърифат, муваффаккият, хидоятга йўлланмадир. Аллох таоло айтганидек:

    «Аллох мўминларнинг дўстидир. Уларни коронгу зулматлардан ёруглик-нурга чикаради. Кофирларнинг дўстлари эса шайтонлардир. Улар кофирларни ёруглик-нурдан коронгу-зулматларга чикарадилар. Улар жаханнам эгаларидир ва унда абадий колажаклар». (Бакара: 257)

    Ушбу мавзу хакида Ибнул Коййим, рахимахуллох, шундай деганлар: «Инсонларни шариатга бўлган эхтиёжи, овкат ва сувдан хам, уларни нафас олишга бўлган эхтиёжидан-да тенглаб бўлмас улканрокдир, чунки, агар хаво тўхтаса, жисм халокатга юз тутади. Энди шариатсиз хаёт хакида гапирадиган бўлсак, бу рухни-ю калбнинг халокати бўлиб, бу ўлим абадийдир. Жисмнинг халок бўлиши билан рух ва калбнинг халокатида кандай хам улкан фарк бор-а!!!»

    Яна айтганларки: «Банда учун энг яхши холат-бу Аллох таолога чакирувчи, даъват килувчи киши холатида бўлишдир».

    Бу хакда Ибнул Жавзий рахимахуллох хам шундай деган эканлар: «Аллохнинг бандаларига Аллохга элтувчи йўлни кўрсатгин. Бу иш билан пайгамбар алайхимуссаломлар шугулланишган. Ёки пайгамбарларнинг иши-Аллохнинг махлукотларини эзгуликка чорлаш ва зулму-ёмонлик килишдан тўсишдан бошка иш эдими?»

    Аллохга чакириш – пайгамбарларнинг вазифаларидир

    Хаётдаги хар бир мавжудот Аллохнинг иродаси ила ва улкан коинотда ўрнатган тартиби сабабидан, маълум бир вазифани адо этиш ва маълум бир бурчларни ўташ учун бу дунёга келтирилади. Инсонларга жўнатилган пайгамбарлар фаолиятининг асосини инсонларга жаннат хушхабарини бериш ва дўзахдан каттик огохлантириш каби йўллар билан Аллохга чакириш ташкил этади. Бундан ташкари, пайгамбарга вахий килиш, уни танлаш ва тайёрлашни яна бир хикмати шулки, у- улуг бир хабарни кўтариши ва уни одамларга етказиши лозимдир. Аллох таоло пайгамбари Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламга мурожаат килар экан, шундай мархамат килади: «Эй пайгамбар, сизга парвардигорингиз томонидан нозил килинган нарсани етказинг! Агар (бу фармонга амал) килмасангиз, Унинг рисолатини (бандаларига) етказмаган бўлурсиз. Аллох Сизни одамларнинг (зарарларидан) саклагай. Албатта Аллох кофир кавмни хидоят килмас». (Моида: 67)

    Ва яна мархамат килиб айтадики: «Эй пайгамбар, дархакикат Биз сизни (киёмат кунида барча умматлар устида) гувохлик берувчи, (мўминларга жаннат хакида) хушхабар элтгувчи, ва (кофирларга дўзах азобидан) огохлантиргувчи хамда Аллохнинг изни-иродаси билан У зотга (яъни, Унинг динига) даъват килгувчи ва (Хак йўлни кўрсатгувчи) нурли чирок килиб юборгандирмиз». (Ахзоб: 45-46)

    Даъват бу- мўътабар ва мухим вазифа хисобланиб, пайгамбарлар, алайхимуссалом, энг эътиборга молик ва Аллохнинг энг суюкли бандаларидан саналадилар. Шунинг учун хам, улар бажарган ишлар хам уларни юкори мартабаларига муносиб бўлиши керак.

    Даъватчининг мартабалари

    Куръон ва суннатга, даъватчилар зикр килинган, уларнинг мартабалари кўтарилган ўринларга назар солар эканмиз, уларнинг турфа холатларда ёд килинганлигига гувох бўламиз. Улардан:

    1. Даъватчилар- энг яхши кишилардир.

    Бунга Мехрибон Аллохнинг ушбу сўзи далолат килади:

    «(Эй уммати Мухаммад), одамлар учун чикарилган умматларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан кайтарасиз ва Аллохга иймон келтирасиз». (Оли Имрон, 110)

    2. Даъватчилар- одамлар хакида гувохлик берадиган кишилардир.

    Аллох таоло мархамат килади: «Шунингдек, (яъни, хак йўлга хидоят килгани каби), сизларни бошка одамлар устида гувох бўлишингиз ва пайгамбар сизларнинг устингизда гувох бўлиши учун ўрта (адолатли) бир миллат килдик». (Бакара: 143)

    3. Даъватчилар- дунё-ю охиратда нажот топгувчи кишилардир.

    Аллох таоло мархамат килади: «Ораларингиздан яхшиликка (Исломга) даъват киладиган, ибодат-итоатга буюрадиган ва исёндан-гунохдан кайтаргувчи бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир». (Оли Имрон: 104)

    4. Даъватчилар- энг гўзал сўзларни сўзлагувчи кишилардир.

    Зеро, бу хакда Яратган Аллох шундай дейди: «(Одамларни) Аллох (нинг дини) га даъват киладиган ва ўзи яхши амал килиб, “Шак-шубхасиз мен мусулмонларданман», деган кишидан чиройлирок сўзлагувчи ким бор?» (Фуссилат: 33)

    5. Даъватчилар- пайгамбарларнинг меросхўрларидир.

    Аллохнинг пайгамбари Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам шундай мархамат килганлар: «Уламолар пайгамбарларнинг меросхўрларидир».

    Ушбу олимлар ва Аллохнинг йўлига даъват килувчилар туркумига халкларни эзгуликка чакириб, инсониятни тўгри йўлга олиб чикишлик билан Пайгамбарнинг изидан кетаётган кишилар киради.

    6. Даъватчиларнинг хаккига еру осмон ахли истигфор сўрайди.

    Абу Умомадан Имом Термизий ривоят киладилар: «Аллох таоло, Унинг малоикалари, еру-осмон ахли, хаттоки, инидаги чумоли-ю сувдаги баликлар хам, инсонларга яхшиликни таълим бераётган кишининг хаккига салавот айтадилар”

    Аллохнинг салавот айтиши – бу, Унинг рахматини ёгдириши, фаришталарнинг саловот айтиши – у инсонга истигфор сўрашлари ва бандаларни салавотлари эса – унинг хаккига дуо килишларидир.

    7. Даъватчиларнинг ажрлари узилиб колмайди.

    Бунга Пайгамбаримизнинг ушбу сўзлари далолат килади: «Кимки инсонларни хидоятга чакирса, у, ўзига эргашган инсонлар эга бўлган микдордаги савоб билан ажрланади. Ва бу эса эргашганларнинг савобларидан хеч нарсани камайтирмайди».

    8. Даъватчилар учун, инсонларни тўгри йўлга чакириш, дунёдаги жамики нарсалардан яхширокдир. Али ибн Абу Толиб розияллоху анху пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва салламдан шундай ривоят киладилар: «Аллохга касамки, Аллохнинг сен сабабли бир кишини хидоят килиши, сенга бир пода кизил туяларга[1] эга бўлишдан яхширокдир» ёки бошка ривоятда, «Куёш нури тушадиган жамики нарсалардан яхширокдир» деб мархамат килганлар.

    Карайлик, агар бир даъватчининг мехнати, бир инсонни хидоятига сабаб бўлиши шу даражада улкан бахоланар экан, унда бир жамоат ёки катта бир гурухнинг хидоятига сабаб бўлса, даъватчига канча мукофотлар берилар экан?

    Агар бу даъват иши бутун бир жамиятлар ёки халклардаги туб ўзгаришларга сабаб бўлса-чи?!

    Шубха йўкки, албатта бу ишга ато этилмиш Аллохнинг мукофоти ўсади ва у одамлар наздида хам, янада эътиборли мавкега чикади.

    ( Давоми бор….)

     Arablar kizil toyalar tuyalarning eng yaxshisi deydilar.

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962