Дўстим, Рамазон ойи учун қандай тайёргарлик кўрдингиз?

    Муаллиф: Азҳарий Аҳмад Маҳмуд
    Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

    Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

    Яхшиликка ҳидоят ва мўъминларга Китобини йўлбошчи қилган Аллоҳга ҳамдлар, Роббиси Қуръон билан безаган, Рамазон ойидаги Қадр кечаси билан мукаррам этган Расулга ва унинг оиласи, саҳобалари ҳамда уларга эргашган барча аҳли ҳақга салавоту саломлар бўлсин.

    Мусулмон дўстим, ҳар йили такрорланиб келаётган ва мусулмонлар қалблари ва жонлари билан севадиган ушбу кунлар сабабли мусулмонларнинг севинчига бир қаранг!

    Дўстим, инсонга ҳар йили одатий кунларидан фарқли, ўзгача шуур билан ўтказадиган саноқли кунларни кечириши буюк неъмат эмасми?!

    Дўстим, бу гўзал кунлар (рамазон кунлари)даги қувонч катталаргагина хос эмас, балки ҳали рўза тутишлари фарз бўлмаган жажжи болажонлар ҳам ҳис этган катта қувончдир!

    Дўстим, агар сиз билган бўлсангиз рамазон кунларининг ўзига хос мазаси бор.

    Кунлар такрорланаверади, ойлар кетма-кет келаверади, йиллар бир-бирини қувиб ўтаверади. Буларнинг ҳаммасида ва ҳатто инсонда ҳам, рамазон ўзининг уфурган бўйларини қолдиради.

    Дўстим, рамазон ойи – сабр, Қуръон, тавба, раҳмат, мағфират, эҳсон, дуо ва жаҳаннам оловидан қутилиш ойидир.

    Дўстим, сиз ҳам Рамазоннинг келиши муносабати билан севинганлар қаторида бўлдингизми?!

    Ўтаётган кунлар муборак ойнинг келишидан хушхабар бериб, унинг йўлларига гуллар сочмоқда ва гўё Аллоҳнинг бандаларига: «Ҳузурингизга раҳмат ва мағфират ойи келмоқда, сиз унга қандай таёргарлик кўрдингиз?» дея сўроқламоқда!

    Азиз дўстим, Мадина деб аталмиш – Набиюллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шаҳрида ҳар йили саҳобаларга –Аллоҳ улардан рози бўлсин- хушхабар берилади. Мана Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам илоҳий башоратдан хушхабар бермоқда: «Ҳузурингизга рамазон – муборак ой кириб келди. Аллоҳ сизларга унинг рўзасини фарз қилди. Бу ойда само дарвозалари очилиб, жаҳаннам дарвозалари ёпилади ва унда шайтонларнинг энг катта ва кучлилари занжирбанд қилинади. Бу ойда Аллоҳнинг бир кечаси борки, у минг ойдан кўра яхшироқдир. Унинг яхшиликларидан маҳрум қолган одам, ҳақиқий маҳрумдир!» (Насоий ривояти. «Саҳиҳут-тарғиб», 985).

    Имом ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ деди: «Ушбу ҳадис одамлар бир-бирларини рамазон ойи билан муборакбод этишларига асосдир. Ахир, мўъминга жаннат дарвозаларининг очилиши, гуноҳкорга жаҳаннам дарвозаларининг ёпилиши, оқилга эса шайтонларнинг занжирбанд қилиниши қандай муборакбод этилмасин?!».

    Оҳ, бу қандай муборак ой! Бу ой учун «тақводорлар қалби талпиниб, кетиши билан инграйди» (Ибн Ражаб).

    Ушбу мағфират, раҳмат, Қуръон ва тоат-ибодатлар мавсумига ҳамда Аллоҳ таъоло ҳайбат, тарорват, гўзалликлар билан пардозлаган кунларга етган инсонларга хушхабар бўлсин!

    Сиз солиҳ бандаларнинг рамазон ойига етказиши учун Аллоҳ таъолога узоқ замонлар дуо қилганларини биласизми?!

    Муъалло ибн Фазл раҳимаҳуллоҳ деди: «Улар рамазон ойига етказиши учун Аллоҳ таъолога олти ой, (рамазондаги ибодатларини) қабул қилиши учун эса (яна) олти ой дуо қилишар эди».

    Яҳё ибн Абу Касир раҳимаҳуллоҳ деди: «Улар дуоларида: «Аллоҳим, мени рамазонга, рамазонни менга саломат етказ ва мендан уни Ўзинг қабул қил!»- дер эдилар».

    Дўстим, сиз ҳам улардек дуо қилинг, севинганларидек севининг. Шояд Аллоҳ таъоло сизни ундаги марҳаматларига ўраб, гуноҳларингизни кечар ва рамазон ойидан жаҳаннамдан қутилганлар қаторида чиқарсиз!

    Дўстим, сиз бирор кун рамазон ойига етган кишиниг фазли ва Аллоҳ таъолонинг унга берган савобининг буюклиги ҳақида ўйлаб кўрдингизми?

    Агар рамазон ойига етган бўлсангиз, унинг келишига бўлган севинчингиз ушбу қисса билан камолига етсин:

    Абу Ҳурайра розияллоҳу айтди: «Қузоъа қабиласининг Балий уруғидан икки киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурида Ислом динини қабул килишди. Улардан бири шаҳид бўлди, иккинчси эса яна бир йил яшади. Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу деди: «Мен тушимда Жаннатни кўрибман, унда кейингиси биринчиси (шаҳид бўлгани)дан аввал жаннатга киргизилганмиш, мен бундан ажабландим. Эрталаб тушимни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтиб бердим» ёки: «(Тушим) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтилди». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ахир у (кейингиси) ундан кейин Рамазонда рўза тутмадими, олти минг ракаат (фарз) ҳамда фалонча ракаат суннат намози ўқимадими?!»- дедилар» (Имом Аҳмад ривояти. «Саҳиҳут-тарғиб», 365).

    Дўстим, Аллоҳ таъоло ҳар иккимизни рамазон ойига йиллар давомида етказиб, рўза ва бошқа солиҳ амаллар билан бахтли ҳаёт кечиришни насиб этсин!

    Азиз дўстим, сиз рамазон учун чин ният қилдингизми?!

    Сиз рўзангиз олдидан чин ният ва мақсад қилдингизми?

    Дўстим, рамазон ойини кутиб олар экансиз, қалбингиздаги мақсад ва садоқатни текшириб кўрдингизми?! Кўп кишилар рамазон ойига чин ниятсиз кирадилар. Мен бу ерда рамазон рўзасининг ниятини назарда тутмаяпман. У ниятни ҳамма қилади. Лекин сиз рўзани холис Аллоҳга бўлиши ва бу ойдаги ибодатларни сидқидилдан бажаришни ният қилдингизми?!

    Дўстим, сизнинг рамазон ойидаги озиқ- овқатлар учун қиладиган харажатларингизни ҳамма ҳам қилади. Бироқ, сизнинг руҳ озуқаси учун тайёргарлигингиз, нафсингизни поклаш ҳақида фикрлашингиз ва бу муборак ой давомида Аллоҳ таъолога юзланишингизгина фойдали тайёргарликдир.

    Айтингчи, бу каби ниятли киши билан, бундай ният қилмаган киши тенг бўладими?!

    Бу икки ният ўртасидаги фарқни билмоқчи бўлсангиз, мен билан бирга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларини тааммул қилинг: «Рамазон (рўзаси)ни иймон билан ва савоб умидида тутган одамнинг аввалги барча гуноҳлари кечирилади. Қадр кечасида иймон билан ва савоб умидида қоим бўлган кишининг аввалги гуноҳлари кечирилади» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривоятлари).

    Имом ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ деди: «Кучи етган нарсаси олдида жунбушга келган нафсни тийиб, Аллоҳдан бошқа ҳеч ким кўрмайдиган ерда Аллоҳ учун уни тарк қилиш иймоннинг дурустлигига далилдир».

    Дўстим, агар рамазон ойи рўзасини самимий тавба ва солиҳ амаллар билан, рамазондан кейинги кунларни эса рамазон ойидаги ишларни давом эттириш билан кутиб олган бўлсангиз, демак, сиз рамазондаги зафарни ва унинг атосини қўлга киритибсиз!

    Дўстим, рамазон ойини кутиб олиш учун қалбни тайёрлаш уни софлаш ва ибодатни Аллоҳ таъолонинг ўзи учунгина холис қилиш билан бўлади: «Мен Аллоҳга динни холис қилиб ибодат қилиш учунгина буюрилдим», деб айтинг!» (Зумар сураси).

    Дўстим, Аллоҳ мени ва сизни сўз ва амалдаги ихлосли ва барча садоқатли инсонлар сафида бўлишга муваффақ қилсин!

    Дўстим, рамазон – мағфират ойидир. Сиз ўзингизни ҳисоб-китоб қилдингизми?

    Мусулмон биродарим, қанчадан қанча рамазонлар ўтиб кетади, бироқ кўплаб инсонлар ундан ғафлатдадирлар. Уларни рамазон ойининг муҳимлиги ҳеч қизиқтирмайди!

    Рамазон ойи сиз бўлсангиз ҳам, бўлмасангиз ҳам кириб келаверади. Кунлар ўтиб, рамазон ойи кириб келганида: «Вой, рамазон ойи келиб қолибди-ку?!» дея шошиб қолишдан олдин: «Мана рамазон ойига ҳам етиб келдим. Ажабо, Рамазондан бошқа қайси ойда шунчалик амалларни қила олдим?!» дейишингиз яхшироқ эмасми?!

    Сиз ўтган ҳар бир рамазон ойи олдидан ўзингизни ҳисоб-китоб қилганмисиз?!

    Буни қўйинг, ҳеч бўлмаса бир рамазон олдидан ўзингизни ҳисоб-китоб қилганмисиз?!

    Ҳақиқий рўзадор ва рўзангиз мақбул бўлиши учун, рўзангиз олдидан ўзингизни ҳисоб-китоб қилинг!

    Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ шундай деган: «Банда модомики ўз нафсидан бир воиз бўлар экан, доимо яхшилик узра бўлур. Ўз-ўзини ҳисоб-китоб қилиш – банданинг ҳимматига далолатдир».

    Баъзи инсонлар рамазон ойини ҳеч бир тайёргарликсиз, гуноҳлар уммонига ғарқ бўлган ҳолларида кутиб оладилар. Шунинг учун ҳам уларга тутган рўзалари таъсир қилмайди. Рамазон ойига қандай кирган бўлсалар, шундай чиқиб кетадилар!

    Дўстим, гуноҳларнинг қалб қорайишига чуқур таъсири бордир. Рамазон нозик қалблар мавсумидир, Агар рамазон ойи учун гуноҳлардан тозаланган қалбни тайёрламаган бўлсангиз, унинг кемасига мина олмай, соҳилда ўзингиз маҳрум ва танҳо ҳолатда қутқарувчини кутганча қолиб кетасиз.

    Дўстим, ҳаётингизда янги саҳифа очиш учун соф ният ҳозирладингизми?

    Дўстим, агар ҳаётингизда гуноҳлар билан кирланган саҳифалар бўлса, рамазон ойи – янги, эзгу амаллар билан тўлдиришингиз учун сутдек оппоқ саҳифалар ато этадиган мавсумдир.

    Дўстим, рамазон кунларини оддий кунларингиздек ўтказманг! Балки, у кунларни ҳаётингизда ажралиб турадиган нурафшон қилинг!

    Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу деди: «Агар рўза тутсанг қулоғинг, кўзинг ва оғзинг ёлғончилик ва ҳаром нарсалардан рўза тутсин! Қўшнига озор берма! Рўзадор кунларингда виқорли ва оғир бўл! Рўзадорлик кунларингни оддий кунларингга баробар қилма!».

    Дўстим, рамазон ойидан аввал масжидларга жамоат намозларини адо этиш учун келмаган бўлсангиз, рамазон ойида Аллоҳнинг уйларини обод қилишга ният қилинг. Шояд Аллоҳ таъоло сизга мудом тавфиқни муяссар қилса, Аллоҳнинг уйларини доимо обод қилсангиз!

    Дўстим, агар қурумсоқ ва бахил бўлсангиз, рамазон ойини ўзингиз учун инъом, эҳсон ва атоларни кўплаб берадиган мавсум қилиб олинг! Чунки, рамазон – эҳсон ва инъомлар ойидир. Агар Аллоҳнинг зикридан ғофил бўлсангиз, рамазон ойини зикр ва дуо, Қуръон тиловати кунларига айлантиринг! Чунки, рамазон – Қуръон ойидир.

    Дўстим, кийимингизнинг озодалигига эътибор берганингиздек, рўзангизнинг поклигига ҳам эътибор беринг! Бас, беҳуда нарсалар, ҳаёсиз сўзлар ва разил ахлоқлардан йироқ бўлинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Рўза емоқ ва ичмоқдан (тийилишгина) эмас, балки, у – беҳуда ва ҳаёсиз сўзлардан (тийилишдир). Агар бирон киши сизни ҳақорат қилса (сўкса): «Мен рўзадорман!»- деб айтинг». (Ибн Хузайма ва Ҳоким ривояти. «Саҳиҳут-тарғиб», 1068).

    Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларида сифатлаган кимсалар сафида бўлиб қолишдан эҳтиёт бўлинг: «Қанча-қанча рўзадорлар борки, уларга рўзаларидан фақатгина очлик ва чанқоқлик, қанча-қанча тунларни бедор ўтказганлар борки, уларга бедорликдан бошқа улуш йўқдир!» (Табароний ривояти, «Саҳиҳут-тарғиб», 1070).

    Гуноҳларни қилишликдан ҳазир бўлмасам

    Кўзларимни юммасам, тилим тиймасам,

    Тутган рўзам мукофоти очлигу-чанқоқ,

    Рўза тутдим десаму, рўза бўлмаса!

    Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ деди: «Аллоҳ таъоло рамазон ойини бандалари учун Аллоҳга итоат қилиб, Унинг розилигига етиш бобида мусобақа майдони қилиб қўйди. Улардан баъзилари ғолиб бўлиб зафар қучдилар, баъзилари эса ортда қолиб муваффақиятсизликка учрадилар. Эҳсонкорлар ғолиб ва зиёнкорлар зарар кўраётган бир дамда ўйин-кулгига берилган инсонга ажаб!».

    Дўстим, рўзангиз – қалбингиз покланиб, сабоқ оладиган ва гўзал ахлоққа одатланиб, фазилат узра тарбияланадиган мактаб бўлсин! Токи рамазон ойи тугаб, тутган рўзангизнинг ширин натижаларини ҳис этинг ва бу муборак ой билан фойдаланганлардан бўлинг!

    Дўстим, жаҳаннамдан қутулганлар сафида бўлишингиз учун тайёргарлик кўрдингизми?

    Дўстим, Шу мақсад – жаҳаннамдан қутулиш учунгина рўзадорлар рўзаларини тутганлар, мўъминлар баҳслашганлар.

    Дўстим, тутган рўзаси сабабли гуноҳлари кечирилган ва рамазондан жаннатга аҳл бўлиб чиққан кишигина ҳақиқий бахтли кишидир!

    Сиз рамазон ойидан аввал ўзингизга Аллоҳ таъолонинг жаҳаннамидан қутулиш ҳақида гапирдингизми? Ўзингизни Аллоҳнинг азобидан қўрқишга тайёрладингизми?!

    Дўстим, қани айтингчи, бирон бир эҳтиёжингизни қондириш мақсадида сафар қилиб ўттиз кун юрсангиз, пировардида чеккан машаққатларингиз ва қилган харажатларингиз беҳуда кетиб, қуруқ қўл билан қайтсангиз, нима қиласиз?!

    Дўстим, рамазон ойида рўза тутган одамнинг мақсади шунга ўхшайди. Унинг мақсади – Аллоҳнинг мағфиратига эришиш ва жаҳаннамдан қутулишдир. Айтингчи, буларга эриша олмаган одам ҳақиқий маҳрум эмасми?!

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳар бир ифтор олдидан Аллоҳнинг (жаҳаннамдан) қутуладиган (қул)лари бордир» (Имом Аҳмад ривояти. Табароний, «Саҳиҳут-тарғиб», 987).

    Рамазон тугагач Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дер экан: «Ичимиздан рўзаси қабул бўлган киши ким экан табрикласак ва қабул бўлмаган киши ким экна унга таъзия билдирсак».

    Дўстим, бу муборак рамазон ойининг марҳаматларига етмоқ учун тиришинг, шояд Аллоҳ таъоло оқибатингизни хайрли айласа. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳаётингиз давомида эзгу ишларни қилинг ва Аллоҳ раҳматининг атоларига йўлиқинг! Аллоҳ раҳматининг атолари борки, унга Аллоҳ ҳоҳлаган бандаларгина йўлиқадилар! Аллоҳ таъолодан айбларингизни пардалаши ва қўрқинчларингиздан хотиржамлик беришини сўрангиз!» (Табароний ривояти, «ас-Силсилатус-Саҳиҳа», 1890).

    Мен ушбу саҳифаларни ёпар эканман, Аллоҳ таъолодан барчамизни рамазон ойига етказишини ҳамда бизларни тутган рўзалари билан Ўзининг раҳматига сазовор бўлганлар жумласидан қилишини сўрайман!

    Дўстим, Аллоҳ таъоло менга ҳам сизга ҳам рўзадорларнинг садоқати, кечалари бедор бўлганларнинг (Аллоҳга) талпинишлари ва тақводорларнинг сифатларини насиб этсин! Қиёмат кунида неъматлар ато этилган кимсалар қаторида тургизсин! Ўз раҳмати ва розилиги билан Ўзига яқин бўлганлар мақомига етказсин!

    Аллоҳ таъолога беадад ҳамду санолар, пайғамбаримиз, оиласи, асҳоблари ва уларга яхшилик билан эргашганларга салавоту саломлар бўлсин.

    Таржима 25 сентябрь, 2005 йилда якунланди.

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962