Бизга боғланинг
Дўзах аҳлининг аксарияти аёллар эканининг боиси
Савол:
Дўзах аҳлининг аксарияти аёллар экани ҳақида айтилган сўз тўғрими, агар тўғри бўлса, нега шундай?
Жавоб:
Бу гап тўғри, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларга хутба қилиб туриб: «Эй аёллар жамоати, садақа қилинглар. Чунки менга сизлар дўзах аҳлининг кўпчилиги эканингиз кўрсатилди», дедилар. Улар: «Нима сабабли, ё Расулуллоҳ?» дейишди. «Кўп лаънат айтасизлар, умр йўлдошингизга куфрон (ношукурлик) қиласизлар», дедилар (Бухорий: №304, Муслим: №250). Демак, ушбу ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг дўзах аҳлининг кўпчилигини ташкил этишлари сабаби кўп лаънат ва ҳақорат сўзларни айтишлари ва эрларига ношукурлик қилишлари эканини зикр қилдилар.
(Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин: Мажмуъул-фатава: 2/61).