Дам солувчи ҳузурига бориш ва у билан ёлғиз қолиш ҳукми

    Савол:

    Қуръон ўқиб, дам солиш йўли билан даволайдиган шайх ҳузурига боришнинг ҳукми нима? Шуни ҳам айтишим керакки, у аёлларни ўқийди ва ҳар бир аёл билан алоҳида ёлғиз қолади. Дам солинувчи аёлнинг ҳолати тақозо қилса, у ўша одамнинг уйида бир неча кун қолиб ҳам кетади. Мен ҳам ана шундай аёллардан бири бўлдим. Лекин, энди қаттиқ пушаймон бўлиб, Аллоҳга истиғфорлар айтдим ва тавба қилдим. Аллоҳ сизни чиройли мукофотласин, шу иш ҳақидаги фатвони билишни истардим.

    Жавоб:

    Эркак кишининг бегона аёл билан холи қолиши, гарчи Қуръон ўқиб, дам солиш учун бўлса ҳам, ҳаромдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Огоҳ бўлингиз, бирор киши бир (номаҳрам) аёл билан холи қолса, учинчилари албатта шайтон бўлади!» деганлар (Термизий ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: №430). Энди бегона эркакнинг уйида тунаб қолишингиз у билан ёлғиз қолишдан кўра ҳам гуноҳи кўпроқ ва хатари каттароқ ишдир. Бегона эркак билан ёлғиз қолиш ёмонлик ва фасодга воситадир. Шундай қилган ҳар бир муслима Аллоҳга чин тавба қилмоғи ва қайтиб бундай ёмон ишга қўл урмаслиги лозим.

    Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.

    (Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 17/63).

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962