Бизга боғланинг
Фавоиддан фойдалар
Бисмиллахир рохманир рохийм
Аллох Таъолога хамду санолар, Унинг мухтарам Пайгамбарига дуруду салавотлар бўлсин!
1. Аллох Таъолони яхши кўриш ва унга икбол этиш – кайрилиш хакида:
Энг ажабланарли нарса шуки:
—Аллох Таъолони танисангу, уни яхши кўрмасанг!
—Даъватчисининг даъватини эшитсангу, даъватни кабул килмай ўзингни оркага ташласанг!
—У билан муомала килишдаги фойда микдорини билсангу, Ундан бошка билан муомала килсанг!
—Унинг газаби на кадар каттик эканини билсангу, сўнгра унга карши чиксанг!
—Унга гунохкор бўлишликдаги, Ундан бегоналашиш – узоклашишнинг аламини тортиб туриб, Унга тоату ибодат килиш билан Унга якинлашишга интилмасанг!
—Унинг сўзларидан юз ўгириб, ўзгаларнинг сўзларига киришиб кетишликда калб нотинч бўлишини хис килсангу, кейин унга муножоту зикрлар килиб калбинг ором олишига шавкли бўлмасанг!
—Калбинг У Буюк Зотдан бошкага богланган пайтдаги азобу укуботни татиб кўрсангу, кейин мана шу азобу укубатдан кочиб, Унга кайрилиш, Унга икбол этишдаги неъмат сари талпинмасанг!
Булардан хам ажаблироги шуки, сен ўзинг У Зотга мухтож эканингни, У Зотга богланмай бошка иложинг йўк эканини била туриб, У Буюк Зотдан юз ўгириб, сени Ундан йироклаштириб юборадиган нарсаларга шавкли бўлмогинг – кизикмогингдир.
2. Такво ва гўзал хулк хакида:
Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам Аллохдан такво килиш билан гўзал хулк ўртасини жамладилар (яъни, бир-бирига уйгун бўлмогини билдирдилар). Чунки, Аллохдан такво килиш банда билан роббисининг ўртасидаги алокани мустахкамлайди, гўзал хулк эса, у билан одамлар ўрталаридаги муносабатларни олий даражага кўтаради. Аллохдан такво килиш унга Аллохнинг мухаббатини вожиб килса, гўзал хулк эса, одамларни унинг мухаббатига даъват этади яъни, одамларни уни яхши кўришга чорлайди.
3. Дунёни чиройли (ўрта-миёна) талаб килиш хакида.
Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам: ″Аллохдан такво килинглар, (дунёни) чиройли талаб килинглар (яъни уни талаб килишда ўрта-миёна йўлни танланглар)″, деган сўзларида дунё ва охират манфаътларининг ўртасини жамлаб – уйгунлаштириб баён килдилар.
Охират неъматлари ва лаззатларига Аллохдан такво килиш билан эришилади. Калб ва бадан рохатига, дунёга катта эътибор бермай харисликдан кутилишга ва уни топиш йўлида йўликиладиган кийинчиликларни тарк этишга эса, уни чиройли йўл билан талаб килиб муваффак бўлинади.
Кимки, Аллохдан такво килса, охират неъматлари ва лаззатларига мушарраф этилади, дунёни чиройли йўл билан талаб килган шахс эса, бу дунёнинг гам-ташвишлари ва кийинчиликларидан кутилиб рохатланиб колади. Бу йўлда Аллох Ўзи мададкор бўлсин!
4. Маъсам (гунохга ботиш), маграм (карзга ботиш) хакида:
Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам дуоларининг бирида, гунохга ботиш ва карзга ботиш – иккисининг ўртасини жамлаб, бу иккисидан хам, панох беришини Аллохдан илтижо килиб сўрадилар. Чунки, гунохга ботиш охиратда зарар кўришни, карзга ботиш эса, бу дунёда зарар кўришни келтириб чикаради.
5. Жухду-жиход билан хидоят топиш хакида:
Аллох Таъоло дейди: «Бизнинг (Йўлимиз)да жиход килган – курашган зотларни албатта Ўз йўлларимизга хидоят килурмиз. Аникки, Аллох чиройли амал килгувчи зотлар билан биргадир». (Анкабут: 69)
Аллох Субханаху хидоят топишни жиходга боглик килиб кўйди. Энг комил инсон жиход йўли билан хидоят топган инсондир. Жиходу-мужохадада энг зўр бўлган киши эса, хидоятда энг комил кишидир. Жиходларнинг энг фарз хисоблангани нафсга, ховога, шайтон ва дунёга карши олиб борилган жиходдир.
Мана шу тўрт нарсага карши кимки Аллох йўлида жиход килса, Аллох Таоло уни Ўз жаннатига етказадиган, Ўзи рози бўлган йўлга хидоят килиб кўяди. Ушбу тўрт нарсага карши курашни тарк этган одам эса, хидоят йўлидан махрум этилади.
Жунайд Багдодий айтади: ″Тавба килиш билан, бизнинг йўлимизда хавои нафсларига карши курашган шахсларни, ихлос йўлига хидоят этиб кўяжакмиз″.
Ботиний душманларига карши кураш олиб борган кишиларгина, зохирий душманларига карши жиход олиб боришга кодир бўладилар. Ботиний душманларга карши жиходда галаба килганлар, зохирий душманларга хам, голиб келадилар. Ботиний душманларига маглуб бўлганлар эса, зохирий душманларига хам, маглуб бўладилар.
6. Тавхиднинг самараси хакида:
Сана (йил) бир дарахтдир, ойлар унинг катта – асосий шохлари, кунлар майда – кичик шохлари ва соатлар барглари, истеъмол килинган нафаслар эса, ўша дарахтнинг самараси (меваси)дир. Кимки, нафасларини тоат-ибодатга сарфлаган бўлса, унинг дарахтининг мевалари хуштаъм–ширин бўлади. Аксинча, нафасларини гуноху-маъсиятга сарфлаган кишининг дарахти эса, аччик мева беради. Хосилни таъйинлик–киёмат кунида йигиштириб олинади, ана ўшанда кимнинг дархти ширин, кимники аччик мева берганлиги аник бўлади.
Ихлос ва тавхид калбдаги бир дарахтдир, шохлари амаллар, мевалари эса, бу дунёдаги покиза хаёт ва охиратдаги доимий жаннат ва ундаги хисобсиз неъматлардир. Жаннатдаги мевалар тугаб колмайдиган ва ман этилмайдиган бўлгани каби, тавхид ва ихлоснинг самараси хам, битмас туганмас ва ман этилмайдиган самарадир.
Ширк, ёлгон ва риё хам калбдаги бир дарахтдирки, унинг бу дунёдаги меваси кўркув, гам-ташвиш, юрак сикилиши–кўнгил коронгулигидир, охиратдаги мева эса, заккум (дўзах каърида ўсадиган, меваларининг шакли шайтонларнинг бошига ўхшаган хунук, таъми эса, нихоятда аччик, дўзахийларга мевасидан мажбурий равишда едириладиган бир дарахт) ва доимий азобдир.
Юкорида айтиб ўтганимиз икки дарахтни Аллох Таъоло Иброхим сурасида зикр килди.
Аллох Таъоло дейди: «(Эй Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам) Аллох яхши сўзга (яъни, иймон калимасига) кандай мисол келтирганини кўринг: У Сўз худди бир асил дарахтга ўхшайдики, унинг илдизи (Ер остига) махкам ўрнашган, шохлари эса, осмонда бўлиб, Парвардигорининг изни-иродаси билан мудом мева берур. Аллох одамлар эслатма-ибрат олишлари учун мана шундай мисоллар келтирур. Ёмон сўзнинг (яъни, куфр сўзининг) мисоли эса, худди (илдизи йўклиги сабабли) Ернинг устидан узиб олинган, бир жойда (ўрнашиб) кўним топмайдиган нопок дархтга ўхшар». (Иброхим: 24-26)
7. Мўъминларга ёрдам беришнинг турлари хакида:
Мўъминларга ёрдам бериш бир неча турли бўлади:
— Пулу-мол билан моддий ёрдам.
— Обрў-мартаба билан хожатбарорлик тарикасидаги ёрдам.
— Насихат ва тўгри йўлга етаклаш билан – маънавий ёрдам.
— Хакларига дуолар килиб, гунохларига истигфор талаб килиш билан гамхўрлик тарикасида килинган ёрдам.
— Мусибатга учраган чогларида, хамдардлик билдириш билан бўлган ёрдам… ва бундан бошка ёрдам турлари кўпдир.
Бу ёрдамлар иймон кай даражада кучли бўлишига караб ижро этилади. Кишининг иймони кучли бўлса, мўъмин биродарига берадиган ёрдами хам кучли бўлади, иймони заиф бўлса, ёрдами хам, заиф бўлади.
Бу ёрдамларнинг барча турида, Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг ўз сахобаларига берган ёрдамлари энг олий даражада бўлган эди. У зот соллаллоху алайхи ва салламнинг ўз тобеъларига киладиган ёрдамлари уларнинг у кишига эргашишларига караб бўлар эди.
Ривоят килинадики: ″Каттик совук кунларнинг бирида, баъзи кишилар Бишр ал-Хофийнинг хузирига киришибди. Унинг кийимларини ечиб ташлаб, совукдан калтираб – титраб ўлтирганини кўрган кишилар: ″Бу нима иш? Эй Абу Наср″, дейишибди. Шунда у: ″Бу совук кунларда факиру-фукароларни совукдан азоб чекаётганларини эсладим, аммо уларга ёрдам беришга менда имкон йук, шу боис, мен хам совукдан кийналиб уларга хамдард бўлмокни истадим″, деб жавоб берган экан″.
8. Юсуф (алайхис-салом) дуоларининг фазилати хакида:
Аллох Таъоло Куръони Каримда, Юсуф алайхис-саломнинг килган дуоларини зикр килади. У зот алайхис-салом мана бундай дуо килган эдилар: «Эй осмонлар ва Ерни яратган Зот, дунё-ю Охиратда Ўзинг Хожамдирсан. (Умрим битиб, Сен Ўзинг белгилаб кўйган ажалим етганда) мусулмон холимда жонимни олгин ва мени хам солих бандаларинг каторига кўшгин». (Юсуф: 101)
Ушбу дуо тавхидга икрор бўлиш, парвардигорга таслим бўлиб унга мухтожликни изхор этиш, Аллох Субханахудан ўзгани валий (хожа) килиб олишдан батамом сакланиш, мусулмон холда вафот топиш банданинг энг олий максади бўлмоги ва албатта бу нарса банданинг эмас Аллохнинг кўлида эканлигини билиш, охират кунини эътироф этиш хамда саодатга эришган солих бандалар каторига кўшишлигини Аллох Таъолонинг Ўзидангина сўрашни ўзида жамлаган муборак бир дуодир.
Ушбу фойдаларни Ибн ал-Каййимнинг ″ал-Фаваид″ китобидан танлаб олиб эркин услубда таржима килинди.
Аллох Таъоло ушбу фойдалардан истифода олишни барчаларимизга насиб айласин!
Таржимон: Аллох йўлидаги дўстингиз Абу Мухаммад